4. Комиссион тўловлар ва «своп» операциялари
5. Валюта биржасининг иш схемаси
11.1. Валюта биржалари тушунчаси
Хорижий валюта бу янги ғоя эмас. Ҳар
хил пулларни айирбошлаш
дастлабки танга пуллар пайдо бўлган пайтдан бошлаб пулнинг асосий
функцияларидан бири саналади. Хорижий валюта билан битимларнинг
бошланиши сифатида 1550-йилларда Ломбардияда пул айирбошлашни
ҳисоблаш мумкин. Бироқ хорижий валютани
сотиб олиш Олтин стандарти
вужудга келган 1880 йилгача шаклан умуман бошқача, бугунгига ўхшамаган
кўринишда бўлган.
XX асрда хорижий валюта билан боғлиқ масалалар иккита бир-бирига
қарама-қарши тизим: қатъий белгилаб қўйилган тизим ёки ўзгарувчан валюта
курси тизими нуқтаи назаридан, кўпроқ иккала тизимни ҳисобга олган ҳолда
ечилган.
Масалан, япон телевизорини олайлик. Харид учун қандай ҳақ тўлайсиз?
Албатта, ўз мамлакатингиз валютасида, бироқ маҳсулот ишаб чиқарган фирма
меҳнати учун ўз мамлакати валютасида тўлов олади. Товар ишлаб чиқарувчи
тўловни ўз валютасида олиши учун бир мамлакат валютасини иккинчи
мамлакат валютасига ўтказиш бўйича битим амалга оширилган.
Валюта биржаси – миллий валюталарнинг ташкиллаштирилган бозори.
Унда миллий валюталар ўртасидаги талаб ва таклиф таъсири остида вужудга
келадиган курс нисбатидан (котировка) келиб чиқиб валюталар эркин олди-
сотдиси амалга оширилади. Валюта биржасида котировка айирбошланадиган
валюталарнинг харид лаёқатига боғлиқ, у эса, ўз навбатида, эмитент17
мамлакатлардаги иқтисодий вазият билан белгиланади. Валюта биржаларидан
операциялар у ерда айирбошланадиган валюталар конвертацияланишига
боғлиқ. Биржаларнинг бу турига классик
биржа савдосининг барча
элементлари хосдир. Хорижий валюта биржаси бу – валюта сотувчи ва
харидорларининг катта, бутун дунёни қамраб оладиган, кўп сонли молия
марказларида ҳаракат қиладиган тармоқдир. Бутун дунёда
кунига тахминан
500 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги битимлар амалга оширилади. Бироқ
реал (жисмоний) валюта айирбошлаш камдан-кам ҳолларда рўй беради.
Телефон, телекс ва компьютерлар ахборотни лаҳзада етказиш ва битимни
ҳужжатлар билан расмийлаштирган ҳолда тартибга солишга имкон беради.
Хорижий валюта савдосининг учта асосий маркази бу Лондон, Нью-Йорк
ва Токио шаҳарлари ҳисобланади. ҳажми бўйича энг катта операциялар
Лондонда кун ярмига етган пайтга тўғри келади, бу пайтда Европа ва
Америкада иш куни бир-бирига тўғри келади.
Асосий валюта биржачилари қуйидагилар ҳисобланади:
- Банклар, ўзига хос «ички банк биржаси» ташкил қилган ҳолда.
Банклар
хорижий валюта сотиш ёки сотиб олиш истагида бўлганлар ўртасидаги табиий
воситачилар ҳисобланади ва бутун дунё бўйлаб ўз мижозлари учун
ҳимояловчи валюта битимларини амалга оширади.
- Сотувчи ва харидор ўртасида битим самарадорлигини анча ошириб, воситачи
сифатида иштирок этадиган хорижий валюта брокерлари.
- Жаҳон савдосида иштирок этадиган компаниялар битимларни амалга
ошириш учун хорижий валютага эҳтиёж сезади. Компаниялар хорижий
валюта билан боғлиқ ва одатий биржа
операцияларининг натижаси
ҳисобланган рискни чегаралашга ҳаракат қилади, баъзида чайқов
мақсадларида валюта операцияларида иштирок этади.
- Ҳалқаро капитал қўйилмалар соҳасидаги менежерлар уларнинг қимматли
қоғозлари максимал фойда келтиришини доимий кузатиб турган ҳолда,
қимматли қоғозларни бир валютадан бошқасига ўтказадилар.
- Марказий банклар мамлакат хорижий валютасининг асосий эгаси
ҳисобланади ва зарурат туғилган ҳолларда мамлакат ҳукуматини
молиялаштиради. Марказий банклар миллий валюта қийматининг
тебранишларини юмшатиш мақсадида кўпинча валюта биржасида воситачи
сифатида қатнашади, баъзида эса миллий валютанинг қадрсизланиши билан
боғлиқ салбий араёнларни ортга қайтаришга ҳаракат қилади.
Валюта битимлари билан биржа операциялари орасида АҚШ доллари
билан операциялар энг катта ҳажмга эга. Иқтисодий жиҳатдан энг
ривожланган мамлакатларннинг валюталари
конвертацияланадиган валюта
деб аталади ва бутун дунёда фаол қўлланади. Қисман конвертацияланадиган
валюталар жаҳон иқтисодиётига жалб этилади, фақат миллий бозордан
ташқарида ўта чекланган ҳажмда. Конвертацияланмайдиган валюталар
ҳукумат томонидан назорат қилинади, бундай валюталарни сотиш ёки жуда
чекланган, ёки умумна тақиқланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: