1-мавзу. Биологиянинг XXI аср долзарб масалалари режа


ЭКОТИЗИМЛАР ОЗУҚА ЗАНЖИРИ ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИДА ТИРИК ОРГАНИЗМЛАРНИНГ ЎРНИ



Download 279,71 Kb.
bet12/19
Sana21.02.2022
Hajmi279,71 Kb.
#62949
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
2 5469965636882924171

4.2. ЭКОТИЗИМЛАР ОЗУҚА ЗАНЖИРИ ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИДА ТИРИК ОРГАНИЗМЛАРНИНГ ЎРНИ


Экотизим маҳсулдорлиги. Экотизимларнинг биологик маҳсулдорлиги деганда маълум майдондаги тирик организмларнинг муайян вақт бирлигида вазн тўплаш тезлигига тушунилади. Бу тезлик табиатда ҳарорат ва намлик омиллари таъсирига кўра турлича кечади. Денгизнинг саёз қирғоқлари, ботқоқлашган жойлар, дарёнинг қуйилиш ерлари ва сернам ўтлоқларда биологик маҳсулдорлик юқори. Аксинча, қурғоқчил минтақалар ва очиқ денгизлар экотизимлари нисбатан камбағал бўлади.
Экотизимлар динамикаси. Биоценозларнинг барчаси ҳам ўзгариб турувчан бўлиб, бу ўзгаришлар 2 хил бўлади: 1) даврий ўзгаришлар 2) илгарилама ўзгаришлар.
Даврий ўзгаришларга ташқи муҳитдаги суткалик, мавсумий ва йиллик ўзгаришлар киради. Суткалик ўзгаришлар организмларнинг активлигига таъсир қилади. Масалан, Ўрта Осиё чўлларида ёзнинг жазирама кунларида кечқурун ва эрталаб ҳаёт қайнайди, аммо туш пайти организмларнинг активлиги кескин пасаяди. Мавсумий ўзгаришлар организмларнинг нафақат активлигига, балки уларнинг сонига ҳам таъсир қилади. Бунга ҳайвонларнинг баҳорда кўпайиши, кузда кўпчилик қушларнинг иссиқ мамлакатларга кетиб қолиши кабилар мисол бўлади. Йиллик ўзгаришларга мисол қилиб табиатнинг йил фаслларидаги ўзгаришлари ҳамда фазовий жисмларга боғлиқ ҳолдаги кўпйиллик ўзгаришларни келтириш мумкин.
Биоценозлардаги илгарилама ўзгаришлар ундаги организмлар сони ва таркибини қисман ёки тўлиқ ўзгартиришга олиб келади. Улар организмлар жамоасига муҳит омилларининг узоқ давом этадиган бир томонлама таъсиридан келиб чиқади. Бунга мисол қилиб атроф муҳити ўта ифлосланган ёки кучли заҳарланган майдондан аҳолининг кўчиб кетишини келтириш мумкин. Илгарилама ўзгаришлар баъзи ҳолларда анча чуқур бўлиб, биоценоз бутунлай ўзгариб кетади. Масалан, ҳавонинг давомли кучли ифлосланиши у жойнинг суви ва тупроғини ҳам ифлосланишга олиб келиши мумкин. Бундай ҳодисага дигрессия, яъни биотик жамоалар ҳолатининг ёмонлашуви, дейилади. Бунинг натижасида у жойдан нафақат одамлар кетиб қолади, балким сув ва тупроқдаги организмлар ҳам қирилиб кетиб, биоценоз камбағаллашиб қолади. Қисқа муддат ичида содир бўладиган бундай чуқур ўзгаришларга экзоген ўзгаришлар дейилади.
Бундан ташқари табиатда эндоген ўзгаришлар ҳам бор-ки, уларнинг натижасида биоценознинг таркиби секинлик билан бирин-кетин ўзгара боради. Масалан, тоғдаги қоя тошлари табиий омиллар таъсирида секин-аста емрилабошлайди. Бунга сабаб, уларнинг сиртида пайдо бўлган лишайниклар қуёш энергияси, ҳарорат ва намлик таъсирида тошни секин-аста емиради. Емирилган тош устида даставвал петробионт (тошсевар) ўсимликлар ўсади. Кейинчалик тошлар тўлиқ емирилиб, адирлар пайдо бўлгач, бу ерларнинг тупроғига мос келадиган бошқа ўсимликлар ўсади. Бу жойларнинг ҳайвонот дунёси ҳам ўсимликларга мос равишда ўзгариб боради. Биоценозларнинг маълум тартибда бундай алмашиниши экотизимлар сукцессияси (ингл. succession – бирин-кетин) дейилади. Экотизимлар сукцессиясида ўша жойнинг экологик шароитлари бирин-кетин ўзгарабориб, натижада бу жойда олдингисидан бутунлай фарқ қиладиган экотизимлар вужудга келади. Барча ҳолатларда ҳам сукцессион ўзгаришларнинг тезлиги кейинчалик секинлашади ва ниҳоят тўхтайди. Бу вақтда у жойдаги биоценоз тўлиқ шаклланган, экотизим барқарорлашган бўлади. Сукцессион ўзгаришларнинг тўхташига сукцессиянинг климакси дейилади. Бундай биоценозларда организмлар ўртасидаги рақобат пасайиб, моддалар айланиши тартибга тушади.
Экотизимлар динамикасини, ундаги сукцессион ҳолатларни ўрганиш экотизимларни бошқариш имконини беради.
Ер юзидаги ҳаёт бир-бирига ўхшамайдиган қуруқлик ва сувлик экотизимларидан иборат

Download 279,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish