1-мавзу. Биологиянинг XXI аср долзарб масалалари режа



Download 279,71 Kb.
bet13/19
Sana21.02.2022
Hajmi279,71 Kb.
#62949
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
2 5469965636882924171

Қуруқлик экотизимлари. Қуруқлик экотизимларига биомлар дейилади. Уларни синфлаш ҳудуднинг ўсимликлар олами ва иқлим шароитларига асосланади. Уларга кўра биомларда чўл экотизимлари, ўтлоқ экотизимлари ва ўрмон экотизимлари фарқланади.
Чўл экотизимлари йиллик ёнғин миқдори 250 мм дан ошмайдиган қурғоқчил минтақалардаги тропик саҳролар, ўрта кенгликлар чўллари ва совуқ саҳролар экотизимларини қамрайди. Чўл экотизимлари барча кенгликларда жойлашган бўлиб, қуруқликнинг 16% ни эгаллайди. Уларнинг муҳим хусусияти – уларда қурғоқчилик шароитига мослашиш белгиларининг мавжудлигидир. Бу экотизимларнинг биомаҳсулдорлиги одатда паст бўлиб, биомаҳсулот массаси 1 м2 майдонда 0,02 – 0,7 кг дан ошмайди.
Ўтлоқ экотизимларида уларнинг эгаллаган географик ўрнига кўра табиий-иқлимий шароитлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турли-туман бўлади. Саванналарда йиллик ўртача ҳарорат юқори бўлиб, узоқ давом этадиган қуруқ ва жазирама ойлар кетидан серёмғир мавсумлар келади. Ўрта кенгликларнинг ўтчил экотизимларига прерийлар ҳамда даштлар киради. Бу ҳудудларда кучли шамолли кунлар тез-тез учраб туради. Ҳарорати нисбатан мўътадил бўлиб, ёзи илиқ ва иссиқ, қиши бирмунча юмшоқ бўлади. Қутб ўтлоқлари экотизимларининг кўп қисми қор ва музликлар билан қопланган бўлиб, бу ҳудудларда кучли совуқ шамоллар эсиб туради, қиши ўта совуқ ва қуруқ бўлади. Иқлим шароитларига кўра қутб ўтлоқлари экотизимлари камбағал бўлади. Ўтлоқ экотизимларини тропик ўтлоқлар, ўрта кенглик ўтлоқлари ва қутб ўтлоқлари (ёки арктика тундраси ўтлоқлари) экотизимларига бўлиб ўрганиш мумкин. Ўтлоқ экотизимларига экваторнинг ҳар иккала томони бўйлаб кенг майдонларни эгаллаган Африка, Жанубий Америка, Австралия ва Жанубий Осиё саванналари* (исп. sabana – текислик), Шимолий Америка ҳамда Жанубий Канададан Мексиканинг ясси тоғларигача бўлган майдонларни эгаллаган прерийлар** (лот. partum – ўтлоқ), Марказий Европадан Сибиргача чўзилган даштлар ҳамда Арктика саҳроларининг экотизимлари киради.
Юқорида келтирилган тропик, ўрта кенгликлар ва қутб саҳролари ўтлоқ экотизимларида уларнинг эгаллаган географик ўрнига кўра табиий-иқлимий шароитлари, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси турли-туман бўлади. Саванналарда йиллик ўртача ҳарорат юқори бўлиб, узоқ давом этадиган қуруқ ва жазирама ойлар билан серёмғир мавсумлар навбатлашиб туради.
Ўрта кенгликлар ўтлоқ экотизимларига прерийлар ҳамда даштлар киради. Бу ҳудудуларда тез-тез кучли шамоллар эсиб туради. Ҳарорати нисбатан мўътадил бўлиб, ёзи илиқдан иссиққача, қиши бирмунча юмшоқ бўлади. Арктика саҳролари экотизимларининг кўп қисми қор ва музликлар билан қопланган бўлиб, бу ҳудудларда кучли совуқ шамоллар эсиб туради. Қиши ўта совуқ ва қуруқ бўлади. Иқлим шароитларига кўра Арктиканинг экотизимлари саванналар ва прерийларга қараганда сезиларли даражада камбағал бўлади.
Ўрмон экотизимлари қуруқликнинг барча минтақаларида тарқалаган бўлиб, уларни сернам тропик ўрмонлар, ўрта кенгликлар ўрмонлари ва шимолий игнабаргли ўрмонларга бўлиб ўрганиш мумкин. Сернам тропик ўрмонлар экваторолди районларида жойлашган. Бу минтақаларда йиллик ўртача ҳарорат юқори бўлиб, сутка ва мавсумлар ҳароратида ўзгаришлар кам сезилади, тез-тез ёмғир ёғиб туради. Бундай экотизимларда асосий ўринни йил давомида яшил бўлиб турадиган япроқли ва игнабаргли дарахтлар эгаллайди. Бундай ўрмонларда тупроқнинг унумдорлиги паст ва шунинг учун кесилган ўрмоннинг қайта тикланиши қийин кечади. Ўрта кенгликлар ўрмонлари биоми асосан барги тўкилувчан дарахтлардан ташкил топган. Ҳароратнинг ўртача кўрсаткичи нисбатан паст ва у мавсумлар бўйлаб ўзгариб туради. Ёғин барча фаслларида ёғади. Тупроғи унумдор бўлганлигидан бундай ўрмонларда қайта тикланиш имконияти юқори. Шимолий игнабаргли ўрмонлар субарктик иқлим зонасида жойлашган бўлиб, уларни бошқача қилиб бореал ўрмонлар ёки тайга, деб юритилади. Қиши қуруқ, давомли ва совуқ, кунлар қисқа бўлади. Ҳарорат салқиндан кескин совуққача тебранади. Бу ўрмонларнинг дарахтлари ёғочбоп бўлиб, қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилади.
Юқорида келтирилган қуруқлик экотизимларида моддалар айланиши бир-биридан фарқ қилади. Бу фарқ айниқса шимолий ва жанубий экотизимлар ўртасида кескин ажралиб туради. Шимолий ўрмонларда озуқа моддалари дарахт ва тупроқ орасида айланиб туради ва шунинг учун ҳам уларнинг тупроғи чириндига бой бўлади. Тропик ўрмонларда эса барг тўкилмайди, дарахтларга чирмовиқлар ўралиб кетган бўлиб. дарахтлар остида бута ва ўтчил
ўсимликлар ўсмайди. Бундай ўрмонларда тупроқ камбағал бўлиб, озуқа моддалари айланиши дарахтлар билан микроорганизмлар ўртасидаги мутуалистик муносабатларга асосланади.

Download 279,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish