1-Мавзу: Ахборот тизимларининг инструментал воситаларига кириш. Режа



Download 0,74 Mb.
bet20/63
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#40067
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
Ахборот тизимлари

Объектга йўналтирилган ёндашув


Иловаларни ишлаб чиқишда RAD инструментларининг кўпгина тайёр объектлари ишлатилади. Шу билан биргаликда янги объект яратиш имкони ҳам мавжуд.
RAD инструментал воситалари фойдаланувчилар учун қулай график интерфейсга эга ва дастур кодларини ёзмасдан туриб, стандарт объектлар асосида оддий иловаларни яратиш имконини беради. Бу RADнинг энг катта ютуғи бўлиб, дастурчилар ишини сезиларли даражада енгиллаштиради ҳамда қисқа муддатда илова интерфейси қисмини яратиш мумкин бўлади.

Визуаль дастурлаш


Объктга йўналтирилган дастурлаш принципларини қўлланилиши, визуал дастурлаш воситалари деб аталадиган, лойиҳалашнинг янги воситаларини яратишга ёрдам берди. RADнинг визуал инструментлари умуман дастур кодини ёзмасдан туриб, фойдаланувчилар учун мураккаб график интерфейсларни яратишга имкон беради. Дастурнинг визуал воситалари биринчи навбатда стандарт интерфейсли объектларни, яъни ойналар, рўйхатлар ва матнларни маълумотлар базасига осонгина боғлашни амалга оширади.
Объектларнинг бошқа гуруҳи стандарт бошқарув элементларини, яъни тугма, меню, рўйхатли танлаш, база билан ишловчи ва бошқа компонентларни ўз ичига олади. Улар маълум дастурлаш тиллари ёрдамида ёзилган ва кейинчалик кўп маротаба ишлатиш учун хотирага компонент сифатида сақланган.
Ҳозирги вақтда дастур иловаларини ишлаб чиқишнинг жуда кўп визуал воситалари мавжуд бўлиб, уларни икки гуруҳга универсал ва махсуслаштирилган гуруҳларга ажратиш мумкин.
Универсал визуал дастурлаш тизимлари орасида Borland Delphi, Visual Basic ва Visual С++ ҳозирда кенг тарқалган. Уларни универсал деб аташимизга асосий сабаб, улар фақат маълумотлар базаларини қайта ишлашга эмас балки, ихтиёрий турдаги амалий дастурларни яратишга ҳам мўлжалланган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, универсал тизимларда яратилган дастурлар барча турдаги МББТлар билан ҳамкорликда ишлай олади.
Махсуслаштирилган воситлар фақат маълумотлар базаси билан боғлиқ тарзда ишлайдиган дастурларни яратишга мўлжалланган. Улар аниқ МББТларга боғлиқ бўлиб, мисол қилиб Sybase фирмасининг Power Builder тизимларини ва Microsoft фирмасининг Visual FoxPro МББТларини келтириш мумкин.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish