1-Мавзу: Ахборот тизимларининг инструментал воситаларига кириш. Режа



Download 0,74 Mb.
bet16/63
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#40067
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63
Bog'liq
Ахборот тизимлари

Бошлаш босқичи


Бошлаш босқичида тизимни қўллаш соҳаси ва чегаравий шартлари ўрнатилади. Бунинг учун ишлаб чиқилаётган тизим билан ўзаро алоқада бўладиган барча ташқи объектларни идентификациялаш талаб этилади.
Бошлаш босқичида тизимнинг барча функционал имкониятлари идентификацияланади. Қуйида айримларини келтирамиз:

  • ишлаб чиқиш ютуғи критериялари;

  • таваккал қилиш натижаси;

  • ишлаб чиқишни амалга ошириш учун заҳиралар миқдори;

  • асосий босқичларни тугаш муддати кўрсатилган календар режа.

Аниқлик киритиш босқичи


Аниқлик киритиш босқичида қўлланилиши керак бўлган соҳалар таҳлили олиб борилади ва ахборот тизимларини қуриш асослари ишлаб чиқилади.
Босқич охирида ахборот тизимларини қуришга аниқлик киритилади ва таҳлил этилади ҳамда лойиҳага хатар солувчи асосий фактрлар йўқотилади.

Қуриш босқичи


Қуриш босқичида дастур тўлиқ ишлаб чиқилади ва фойдаланувчига тадбиқ этиш учун тайёр ҳолатда узатилади. Ушбу босқични тугашида ишлаб чиқилган дастур таъминотининг иш унумдорлиги аниқланади.

Тадбиқ этиш


Тадбиқ этиш босқичида ишлаб чиқилган дастур таъминоти фойдаланувчиларга узатилади. Дастурий таъминотни тадбиқ этишда баъзан муаммолар юзага келади, дастурга қўшимча ўзгартиришлар киритиш орқали уни бартараф этиш мумкин бўлади. Тадбиқ этишнинг охирги босқичида ишлаб чиқилган дастур таъминоти ўз мақсадига эришганлиги ёки эришмаганлиги аниқланади.


Ахборот тизимларининг ҳаётий даври моделлари


Ахборот тизимларининг ҳаётий даври модели деганда шундай тузилмани айтиш мумкинки, у ўзининг ҳаётий даври мобайнида бажариши керак бўлган ишларни, вазифаларни кетма-кет амалга оширади.
Ахборот тизимларининг ҳаётий даври модели ахборот тизимларининг ўзига хос хусусияти, яратилиши муҳити ва бажарадиган вазифасига боғлиқ.
Ҳозирги кунда ахборот тизимлари ҳаётий даврининг 2 та асосий модели кенг тарқалган:

  • каскадли модель;

  • спиральсимон модель.

Ахборот тизимларининг ҳар бир иловаси яхлит бир бутун деб қаралади. Шундай турдаги иловаларни ишлаб чиқишда каскадли усул қўлланилган.
Унинг асосий хусусияти шундаки, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жарёнлари босқичларга бўлинади, бир босқичдаги иш тўлиқ тугаганидан сўнг иккинчисига ўтиш мумкин бўлади (2.1-расм).

Таҳлил қилиш




Тадбиқ этиш




Жорий қилиш




Кузатиш

Лойиҳалаш


2.1-Расм. Дастурий таъминотни ишлаб чиқишнинг каскадли схемаси.
Ҳар бир босқич тўлиқ комплект ҳужжатлаштирилганидан кейин, бошқа дастурчилилар гуруҳи томонидан давом эттирилиши даражасига етказилаганидан сўнг тугайди.
Каскадли ёндашувнинг ижобий томонлари қуйидагича:

  • ҳар бир босқичда тўлиқлилик ва мослик критерияларига жавоб берадиган тугалланган лойиҳа ҳужжати шакллантирилади.

  • ишни бажариш босқичларида мантиқий кетма-кетлик мавжудлиги барча ишларнинг тугаш муддатларини режалаштириш ва ҳаражатларни мослаштириш имконини беради.

Каскадли ёндашув ахборот тизимларини қуришда унинг босқичлари етарлича аниқ ва тўлиқ бўлгандагина ўзини кўрсата олди. Бироқ, ушбу ёндашувни ишлатиш жараёнида бир нечта камчиликлар кўзга ташланди. Авваламбор дастурий таъминотни яратишнинг реал жараёнини ушбу схемага тўлиқ жойлаштириб бўлмади.
Дастурий таъминотни яратиш жараёнида доим олдлинги босқичларга қайтиш ва олдинги қабул қилинган қарорларни кўриш зарурияти туғилаверди. Натижада дастурий таъминотни яратишнинг реал жараёнлари қуйидаги кўринишга эга бўлди (2.2-расм).



2.2-расм. Дастурий таъминотни реал ишлаб чиқишнинг каскадли схемаси.
Каскадли ёндашувнинг асосий камчилиги шундаки, натижалар ҳар бир босқич тугуганида олинади, бу эса тўлиқ тизимнинг кечикишига сабаб бўлади. Фойдаланувчилар ўзининг таклифларини тизим иши тўлиқ тугаганидан сўнг киритишлари мумкин. Агар узоқ муддатли давом этадиган дастурий таъминотни яратишда талаб нотўғри баён этилган ёки ўзгартиришлар киртилилган бўлса, натижада фойдаланувчилар ўзларини талабларини қониқтирмайдиган тизимни олишлари мумкин. Автоматлаштирилган объект функционал ва ахборотли моделини қуриш даврида муддат чўзилганлиги сабабли эскириши мумкин.
Санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ахборот тизимларининг ҳаётий даврининг бошланғич босқичлари саналадиган таҳлил ва лойиҳалаш босқичларига кўпроқ эътибор қаратилди ва у ҳаётий даврнинг спираль модели деб аталди (2.3-расм).

2.3-расм. Ҳаётий даврнинг спирал модели.

Ушбу босқичларда техник қарорларни қабул қилиш прототипларни яратиш йўли билан текширилади. Спиралнинг ҳар бир ўрами дастурий таъминотнинг бир бўлаги ёки версиясини яратишга хизмат қилади, унда лойиҳанинг мақсади, характеристикалари ва сифати аниқланади ҳамда спиралнинг кейиги ўрами режалаштирилади. Шундай тарзда лойиҳанинг босқичлари кетма-кет конкретлаштирилади ва натижада қўллаш мумкин бўлган энг яхши вариант танлаб олинади.


Тизимни итерация усулида ишлаб чиқиш объективли спиралли даврни акс эттиради. Ҳар бир босқичдаги иш тўлиқ тугатилишини кутиб турмасдан кейинги босқичга ўтилади ва ишнинг камчиликлари тўлиқ тугатилганига қадар ушбу итерация жараёни такрорланаверади. Усулнинг асосий мақсади тизимни тезроқ яратишдир.
Спиралли моделнинг асосий муаммоси – кейиги босқичга ўтиш вақтини аниқлаб олишда. Бу муаммони ечиш учун ҳаётий даврнинг ҳар бир босқичига вақт чегарасини киритиш керак. Мўлжалдаги барча ишлар тўлиқ тугашини кутмасдан режа асосида кейинги босқичга ўтиш амалга оширилади. Режа олдинги лойиҳалардан олинган статик маълумотлар асосида ва ишлаб чиқувчининг шахсий тажрибасига таянган ҳолда тузилади.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish