10-МАВЗУ: ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИШ МАВЗУСИ ЮЗАСИДАН КАЗУСЛАР
1-Казус
1. М. маст холда пичоқ билан қуролланиб, С.Рахимов тумани Сағбон кўчасида «Матиз» русумли автоуловни бошқариб келаётган фуқаро Ж.ни тўхтатиб, уни «Тутзор» маҳалласида жойлашган мактаб биноси орқасига бошлаб келиб, ўша ерда ҳайдовчи Ж.га ҳужум қилиб, пичоқ билан юзига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказиб, унга тегишли бўлган 32 млн. сўмлик оқ рангли «Матиз» русумли автоуловини эгаллаб, воқеа жойидан ҳайдаб кетган. Сўнгра Тошкент вилояти Тошкент туманига киришдаги С.Рахимов туманида жойлашган блок постда хизматини ўтаётган ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатиб, ўтиб кетиб автоуловни Тошкент вилояти Тошкент тумани Садо кўчасидаги бетон тўсиққа урган. Натижада жабрланувчи Ж.нинг Матиз автоуловига жами 4 500 000 сўм моддий зарар етказган.
Суд тиббий экспертиза хулосаларига кўра Ж.га «соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати» етказилгани аниқланган.
Казус бўйича саволлар:
1. М.нинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг
2. М.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва квалификация қилинг.
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
2-Казус
2. Р. жиноий шериклари К. ва У.лар билан жиноятларни содир этиш мақсадида, Р. бошчилигида уюшган жиноий гуруҳ тузган, тузилган жиноий гуруҳ, содир этиши лозим бўлган жиноятлар режасини тузиб, жиноий гуруҳ аъзоларининг ҳар бирига роллар тақсимланган, шундан сўнг уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, соат 19.00ларда Чилонзор туманида жойлашган Ўзбекистон Жаҳон Тиллари университети ётоқхонаси яқинида фуқаро Ш.ни тўхтатиб, олдиндан тузилган жиноий режага мувофиқ ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатишни талаб қилганлар, Ш. уларга Ўзбекистон Миллий университети томонидан берилган фалсафа факультетининг кундузги 1-курс талабаси эканлигини тасдиқловчи талабалик гувоҳномасини кўрсатган, шунда Р. олдиндан тузилиб олинган жиноий режага асосан Ш.га тегишли бўлган талабалик гувоҳномасини ғаразгўйлик мақсадида эгаллаб олган, сўнг Р. ва унинг шериклари Ш.ни кўкрак қисмига муштлари билан уриб, боши ва юз қисмига бир неча маротаба тепиб, дўппослаб, тан жароҳати етказиб, унга тегишли бўлган «iphone» русумли нархи 10 млн 200.000 сўмлик уяли алоқа телефонини ҳамда нархи 150.000 сўмлик телефон ғилофини ва 350.000 сўмлик пулини талон-торож қилишиб, унга моддий зарар етказиб, жиноят жойидан яширинганлар.
Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра Ш.да оғирлик даражаси бўйича «енгил» тан жароҳатлари аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |