1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet3/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Қадимги Хетт. Милолддан аввалги ХVII - ХII асрлар давомида ҳукм сурган ва Кичик Осиёни деярли барча қисмини тасарруф этган Хетт подшолиги қадимги Шарқдаги халқаро муносабатларда етакчи давлатлардан бирига айланган.
Хеттлар пойтахти бўлган Хаттуса шаҳри архивларидан топилган миххат билан ёзилган сопол парчалари ушбу подшолик дипломатияси тарихига оид асосий манбалар ҳисобланади. Хетт подшоларининг солномаларида ҳам қизиқарли маълумотлар мавжуд.
Хетт ҳукмдорлари асосан ҳарбий куч туфайли еришган ташқи сиёсий муваффақиятиарини дипломатик шартномалар орқали мустаҳкамлашга интилганлар.
Шартномаларда давлатлар ўртасидаги чегаралар келишиб олинган. Қарам подшога бошқа давлатлар билан сепарат битим имзолаш ва иттифоқларга аъзо бўлиш қатъиян маън этилган. Хетт подшоси урушга кирган пайтда у билан шартнома тузган томон мажбурий тарзда ўз қўшинларини урушга сафарбар этиши шарт бўлган. "Ьетарафлик" ёки хеттлар душмани билан махфий алоқада бўлиш ғанимлик ҳаракати деб баҳоланган, Шартномаларнинг кўплаб моддалари ички ва ташқи душманларнинг ҳар қандай тажовузларига қарши биргаликда курашишга бағишланган бўлиб, унинг айрим бандлари фақат бир томон учун таалуқли бўлиши мумкин эди. Шартномада кўзда тутилган шартларнинг тўлиқ бажарилиши устидан назорат қилиш асосан гувох - худолар зиммасига юклатилган.
Хетт мамлакатининг ташқи сиёсатида сулолавий никоҳлар муҳим ўрин эгаллаган. Хетт подшоларининг қизлари бошқа давлатга узатилган вақтда уларга бош хотин, яъни мамлакат маликаси мақомини кафолотловчи шартлар илгари суриларди.
Хетт манбаларида дипломатик элчилик вазифасини адо этувчи мансабдор шахс, "асо одами" (геролд) ҳақида маълумотлар учрайди. Ушбу даража оддий элчи ёки вакил даражасидан анча юқори ҳисобланган, чунки "асо одами" унвони кўп ҳолларда подшо уруғига мансуб кишиларга берилган.
Ҳукмдорларнинг дипломатик муносабатларида мирзалар (котиблар) муҳим рол ўйнаган. Улар ўз ҳукмдорининг кўрсатмаларига, хеттларнинг ўзида шаклланган мезонларга таяниб, шартномалар ва хатларнинг матнларини тайёрлаганлар. Хетт жамиятининг талабаларидан келиб чиқиб, мирзалар бир неча тилларни билишлари лозим бўлган. Улар махсус мирзолар мактабларида таълим олганлар.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish