1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet14/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Папа дипломатияси. Ғарбий Рим империясининг қулаши ва Италияда варварлар ҳокимиятининг ўрнатилиши папаликнинг халқаро аҳволини мураккаблаштирган. Шу сабабли папалар варварлардан ҳимояланиш мақсадида Византия билан яқинлашганлар. Константинопол саройида папаларнинг доимий вакиллари – апокрисиарлар фаолият кўрсатганлар. Уларга соф черков масалаларидан ташқари, Византия саройидаги сиёсий кайфиятларни кузатиш вазифаси ҳам юклатилган. Апорисиарлар мунтазам равишда шахсан папага ҳисобот жўнатиб турганлар.
Папалар фақат номигагина Византия императорига бўйсунганлар, аслида эса деярли мустақил эдилар. Вақт ўтган сайин Византиянинг таъсири аста - секин заифлашиб борган. VII асрда араблар истилолари натижасида заифлашган Византия Рим папаларига қаршилик қила олмаган. Папалар Византия императорларига қарамликдан қутулиб, мустақил ҳукмдорларга айланганлар.
VII-VIII асрларда Рим папалари, лангобардлардан ўзини ҳимоя қилиш учун ёрдам сўраб, франкларга мурожаат этганлар. VIII асрнинг ўрталарида Италияга бостириб кирган франклар лангобардларни тор - мор қилганлар. 754 йилда франклар ва лангобардлар ўртасидаги шартномага кўра лангобардлар қироли нафақат Римни тинч қўйиш, балки папага Равенна, Урбино ва бошқа шаҳарларни топшириш мажбуриятини олган. Бироқ, лангобардлар қиролини ўз мажбуриятларини бажаришга мажбур этиш учун яна бир ҳарбий экспедиция зарур бўлган. Шундан сўнг франклар қироли ва папа ўртасидаги алоқалар мустахкамланган. Ўзаро элчиликлар ташкил этиш билан бирга Византия саройига қўшма элчилик юборилган. Папа ҳокимияти амалда франклар қироллигига қарам бўлиб қолган.
Папалик ташқи алоқаларда еркин бўлмаган ва франклар ҳукмдорларидан "маслаҳат" сўрашга мажбур бўлган. Бундай қарамлик Буюк Карл (768 – 814 йй.) даврида янада кучайган. Пап ҳокимиятининг марказий муассасаси ҳисобланган “курия”ни идора этишда, диний мансабдорларни тайинлашда пападан кўра Карлнинг роли катта бўлган. Фаластиндаги "муқаддас жойлар" ҳам Карлнинг васийлигига ўтган. Карлга тож кийдириш маросимида, иътоат белгиси сифатида Қуддус патриархи унга "Исо пайғамбар қабри" нинг калитларини, Қуддус шаҳрининг байроқлари ва калитларига қўшиб топширган.
Франклар давлати парчалангандан кейин папа ҳокимияти Герман императорларига қарам бўлиб қолган. XI-XII асрларга келиб черковнинг мавқеи кучайган. Бунда салиб юришлари ҳам мухим роль ўйнаган. Папа Григорий VII ва Инокентий IIIлар даврида черков Европадаги халқаро муносабатларда етакчиликни ўз қўлига олишга муваффақ бўлган.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish