1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


Туб бурилишдан сўнг фашизмга қарши коалиция давлатларининг хамкорлиги



Download 1,24 Mb.
bet44/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Туб бурилишдан сўнг фашизмга қарши коалиция давлатларининг хамкорлиги. Америка Қўшма штатлари урушга кириши биланоқ, тезлик билан ўзининг улкан иқтисодий салоҳиятини, имкониятларини гуллаб – яшнатишга киришади. АҚШ ҳудудида гарчи ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаса-да, Америка Қўшма Штати шахарлари ҳаводан бомбардимон қилинмас ва ҳеч қандай аҳоли сони жиҳатидан талафот кўрмаган эди. АҚШ жуда катта хом-ашё ва озиқ-овқат, энергетик ресурслар, ишлаб чиқариш кучлари заҳиралари, энг малакали ишчи ва муҳандис кадрларга эга давлат эди. АҚШ ҳукумати ҳарбий ишлаб чиқаришга жуда катта маблағлар ажратади.
Шундай қилиб, АҚШ урушга иштирок этгани ҳолда, урушнинг биринчи ойларидаёқ, ҳарбий буюртмаларни 6 барабарга орттиради ва бунга 100 млрд.доллар сарфлайди. Давлатнинг энг асосий эътиборини кемалар, самолётлар ва танклар қуришга қаратади. Япониянинг авианосецларини синдириш мақсадида АҚШ бирваракайига 28 та турли турдаги янги авианосецларни қуришга киришади. Худда шу пайтда Япония фақат 6 тагина қурдираётган эди, холос. Ҳарбий кемалар билан бир қаторда оммавий равишда транспорт кемалари, айниқса арзон нархдаги “Либерти” кемалари ҳам ишлаб чиқарила бошланди.
АҚШ нин жаҳондаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқариш саноати зудлик билан танк ва самолётлар ишлаб чиқарадиган қилиб қайтадан жиҳозланади. Алоҳида эътиборни бомбардимончи авиацияга қаратган бўлиб, дунёдаги энг йирик 4 та моторли бомбардимончи (“Летаючая крепость”) самолёт қурилиб, ҳарбий ишларга жалб қилинган эди. 1942-йилнинг ўзи давомида АҚШ саноати 32 минг дона танк, 49 минг дона жанговор самолётлар ишлаб чиқариб, дунёда биринчи ўринга чиқиб олади. Самолёт ва кемлар энг янги радиолакаторлар ва бошқа асбоблар билан жиҳозланган эди.
1942-йилнинг ёзида Черчилль ва Рузвельт ўзаро учрашганларида Америкада атом бомбасини ишлаб чиқаришга тайёргарлик ишларини бошлаб юборишга қарор қиладилар. “Манхэттен проекти” деб номланган ўта махфий ташкилотга генерал Гровс бошлиқ этиб, илмий раҳбар қилиб эса атоқли физик Р.Оппенгеймер тайинланади. “Манхэттэн проекти” да 150 мингдан зиёд олимлар, муҳандислар, техник ходим ва ишчилар фаолият кўрсатадилар. Бу ишлар АҚШхукумати 2 млрд.доллар сарф қилади. АҚШ нинг бу проектга қилган ҳаражати Германиянинг “уран проекти”га сарфлаганидан 200 баравар ортиқроқ эди.
1942-йили италиялик физик Е.Ферми АҚШ га муҳожир бўлиб келади. Итальян физик – олим биринчилардан бўлиб занжир реакциясини ядро реакторида ишлатиб кўради. Шунинг билан атом бомбасини яратиш учун йўл очилади.
Уни тайёрлаш учун америкаликлар улкан заводлар қуришади. Бу заводлар Ок-Ридж ва Хэнфорд деган махфийлаштирилган шаҳарларда жойлашган эди. Махфийлик шу даражада эдики, ҳатто АҚШ нинг вице-президенти ва давлат котиби ҳам узоқ вақт мобайнида ядро бомбаси устида олиб борилаётган ишлар тўғрисида хабар топмаган эдилар.
Буюк Британиянинг ҳам ҳарбий иқтисодиёти ҳам 1942 – 1943 йиллар давомида улкан зафарларга эришади. Лекин барча кўрсаткичлар бўйича АҚШ дан кейинги ўринда туради. Бир қатор колонияларида Бирма ва Малайини бой беришларига натижасида юзага келган кескин тарздаги озиқ-овқат ва ҳом-ашёнинг етишмовчилигига қарамасдан, инглиз саноати ҳарбий кучларни озиқ-овқат, танк, самолётлар етказиб бериш бўйича Германиядан ўзиб кетган эди.
1942 йилнинг кузигача СССР, АҚШ ва Буюк Британия биргаликда қурол ва миномётлар ишлаб чиқариш бўйича - 5 маротаба кўп, самолёт ишлаб чиқариш бўйича - 3 марта, танк ишлаб чиқариш бўйича - 10 маротаба кўп Германия, Италия ва Японияларнинг биргаликдаги ишлаб чиқарганларидан кўп ишлаб чиқарилган. СССР, АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий кучларининг сони эса фашистик блокнинг кучларидан 1,5 бараварга ортиқ купайди.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish