Кўп қутбли дунё чизгилари. “Совуқ уруш”нинг тугаши кун тартибида геосиёсий кучларнинг янги конфигуратсияси, икки қутбли дунё тартибли тизимини алмаштиришни олиб чиқди. Халқаро-сиёсий саҳнада 2 қудратли давлатларнинг бирини йўқолиши, бошқа қудратли давлат - АҚШ бошчилигида бир қутбли дунё тартибини шаклланиши хулосасини беради. Бироқ, шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, ўзгаришлар натижасида фақатгина Россияни эмас, балки АҚШнинг ҳам геосиёсий шароити ўзгаради. “Совуқ уруш” давридаги ўлчамлар янги шароитларга тўғри келмайди. Ҳар қандай давлатга, шу билан бирга Россия ва АҚШга янги шароитдаги дунё геополитик кенглигида ўз роли ва ўрнини излашга тўғри келди.
Ғарб бошқарув доирасининг бир қисми АҚШ янги шароитида ягона қудратли давлат бўла олмаслигини тўлалигича англашди. Бошқа қисмдагилар бунга қўшилишлари қийин бўлди. Бу қисм вакиллари дунё жамиятида АҚШнинг ягона сардорлик ролини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Буни тадбиқ этишдаги муҳим асбоблардан бири сифатида Америка бошлиқлари НАТОНи танлашди.
НАТО ҳарбий-сиёсий иттифоқ икки қутбли дунёнинг бир қутби сифатида ташкил топди. “Совуқ уруш”нинг тугаши ва Совет Иттифоқининг емирилиши билан НАТО тузилишининг энг муҳим сабаблари йўқолди. Бироқ ғарб давлатлари бошлиқлари, бошқалардан кўра АҚШ ҳарбий-сиёсий блокнинг мустаҳкамлаш ва кейинчалик кенгайтириш, халқаро хавфсизликни таъминлашдаги ролини ошириш режасини амалга оширишди.
АҚШнинг дунёда сардорлик учун кураши, НАТОнинг кенгайиши ҳисобида унинг тўғри ҳарбий-сиёсий таъсирининг кенгайиши америкалик бошлиқларнинг халқаро ташкилотларга нисбатан қаттиқ шароити дунё сиёсати тизимининг текис шаклланиши, бу “совуқ уруш”нинг давоми деб даъво қилувчи давлат бошлиқларига катта хавф туғдирди. Бироқ замонавий сиёсатда “Америка фактори” энг муҳим шароит сифатида катта аҳамият касб этади. Ер шарининг ҳамма бурчакларидаги одамлар авлодларига Америка сиёсий қарамлик ва моддий қийинчиликлардан қутилиш йўлини кўрсатувчи нур сифатида хизмат қилди. Катта Шимолий Америка континентининг тез эгалланиши, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноатнинг тез ривожланиши, тарихда кўрилмаган моддий бойликларнинг ошиб бориши кўпгина халқларнинг бошқа давлат ва халқларнинг тақдиридан кўра унинг тақдири яхшилигига ишонтирди.
Ҳар қандай бошқа ғоядай, Америка ғояси ўзининг ривожланиш ва ривожланган деворларига эгадир. У учун ривожланган давр “совуқ уруш” даври бўлди. Шунинг учун Вашингтонга тарих дарсларига ўқиш ва тегишли хулосалар чиқариши қийин, чунки АҚШга бир қутбли дунёда ягона қудратли давлат статусини беришни ёқлаб чиққанлар бўлди. “ХХ аср Америка асри эди. ХХ1 аср ҳам Америка асри бўлди”, деб ёзган машҳур политолог С.Хантингтон бу вазиятнинг ғоявий базасини келтирди.
Албатта, америкаликларнинг биринчи кўринишга бунга етарли моддий, мафкуравий, психологик ва геосиёсий характерга эга сабаблари мавжуд эди. Тарихда СССР номи билан собиқ бош рақиби вайрон бўлди. Америка эса ўз қудратининг охирги нуқтасига етди. У дунёдаги энг қудратли иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий давлат саналиб, келажакда ҳам шундай бўлиб қолади. Лекин ҳозирги кунги шароитдан келиб шуни айтиш керакки, бир давлат у қанчалик қудратли бўлмасин ҳозирги қийин турли масалалар билан тўла дунёни бошқара олмайди. Охирги ўн йилликларда АҚШнинг бир ўзи дунёни бошқара олмаслигига гувоҳлик берувчи кўпгина аниқ маълумотлар мавжуд. Ундан ташқари энг қудратли давлат номи ҳозирги кунда йўқолиб кетмоқда.
Вужудга келган аниқликларга кўра икки қутбли дунё тартиби бўлмасдан бир неча давлат бошлиқлари ва теоретиклари томонидан геосиёсий кучларнинг учбурчакли жойлашуви - уч маркази АҚШ, Ғарбий Европа ва Японияга таянувчи тартиб илгари сурилмоқда. Индустриал дунёнинг бу марказлари орасидаги иқтисодий ёки бошқа низоларни янгилик деб бўлмайди. Аммо, “совуқ уруш”нинг тугаши билан улар янги ўлчам ва янги сифатларни қабул қилмоқдалар. Бу шаклланаётган кўп қутбли дунё тартибининг табиатидан келиб чиқмоқда. Иерархик тизимидаги давлатларнинг “совуқ уруш” даври учун анъанавий даврдан янги тузимига ўтиш режалаштирилган.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўртасида сифатли ўзгаришлар бўлиб ўтди. Охирги Америкага нисбатан “кичик укалик” комплексидан, яъни урушдан кейинги даврда совет босқинидан ёнини олувчи коплексдан бирин-кетин озод бўлинди. Ғарб ва Шарқ ўртасидаги ғоявий ва тизимлараро низо тугаган пайтда, у ёки бу давлатга ҳарбий ёки ҳарбий-сиёсий таъсири кўп томонлама ўз аҳамиятини йўқотди.
Давлатнинг кучи, потенсиали ва қудратини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлар иқтисодий, илмий ва техникавий, ундан сўнг ҳарбий имкониятларидан келиб чиқди. Бу соҳаларда АҚШ тез ривожланувчи индустриал давлатлар-Европа иқтисодий Иттифоқ аъзолари ва Япониядан орқада эди. Америка ғоясига қарши иккинчи туғилишни бошдан кечираётган Европа ғояси ва Хитой модели, янги индустриал давлатлар (Жанубий-Шарқий Осиёнинг “кичик аждаҳолар”) ўз моделлари билан чиқишди.
Дунё сиёсатида Европани ролини ошириш учун бу ҳудудда интегратсион жарайоннинг омадлари, умумий иқтисодий ва илмий-техникавий имкониятларга ошиб бориши асос бўлди. 70-йилларда Ғарб тафаккур доираларида Европанинг йиқилиш тезиси машҳур бўлса, 1990 йил 344,6 млн аҳолиси бор Европа жамияти АҚШга нисбатан (5,47 трлн.доллар) 5,53 трлн.доллар кўп маҳсулот ишлаб чиқарди. 80-йилларда ҳамма Европанинг қайта туғилиши-геосиёсий ва руҳий куч сифатида ишонарли гапира бошлашди, “катта” ва “кичик ука” муносабатлардан тенг ҳамкорлар муносабатига ўтишига асос яратди.
Европа давлатларнинг бундан “европезатсия” сиёсати, ўзини-ўзи бошқаришни қўлга киритиши 80-йилларнинг бошларида Европа давлатлари америкаликларнинг СССР билан муносабатда қаттиқ йўналишига қаршилик кўрсатаётган бир пайтда бошланди. “Совуқ уруши” тугаши билан бу тенденсия кучайди. Европаликлар Вашингтон қўл остидан чиқишни очиқ айтишди. Улар халқаро саҳнада ва НАТОда ўз ролини кенгайтириши, айниқса, низоларни ечишда жавобгарлик ва катта юкни ўз зиммасига олишга тайёргарлигини айтишди. Бу контекстдаги ўсиб борувчи ролни Ғарбий Европа давлатларнинг ҳарбий-сиёсий алянси ҳисобланадиган Ғарбий Европа Иттифоқига (ЗЕС) берилди. Ғарбий Европа Иттифоқи антоном бошқарув тизимини яратиш режалари ишлаб чиқилмоқда. Воқеаларнинг бундай ривожланишига кўра НАТО ягона эмас, балки Европа хавфсизликни таъминловчи икки танячдан бири бўлиб қолиши мумкин.
СССРнинг емирилиши ва Европа континентида сиёсий хаританинг ўзгариши Европа Иттифоқини паст социалистик мамлакатларнинг тортиш марказига айланди. Марказий ва Шарқий Европа давлатлари тўғрисини айтганда Европа билан бирлашишди. “Шарқий Европа” ва “Марказий Европа” сўзлари яна ўзининг илгариги сиёсий-географик ва геосиёсий маъносини олди. Тоталитар тизимнинг емирилишини бошидан кечирган халқлар учун “ягона Европа” “тоғдаги шаҳар”га айланди.
Европа марказидан ташқари ҳозирги дунё тақдирига Осиё-Тинч океани ҳудуди катта таъсир кўрсатди. Х1Х аср охирида АҚШнинг ўша пайтдаги давлат (сектори) котиби Ж.Хей “Ўрта ер денгизи - ўтиши океани, Атлантика океани-ҳозирги океан, Тинч океани-келажак океани” тезисини ифодалади.
Ривожланувчи Осиё (аниқроғи Шарқий) Россиянинг Узоқ Шарқи ва Кореядан Шимоли-Шарққа Австралиягача жанубга ва Покистонга шарқда йирик учбурчак шаклида ўз ерини ичига олади. Ушбу учбурчак ичида тахминан коинот аҳолисининг ярми яшайди ва кўпгина давлатлар - Япония, Хитой, Янги Зеландия, Тайван, Жанубий Корея, Гонгконг, Сингапур ва бошқалар. ХХ аср давомида иқтисодий тез ривожланувчи давлатлар киради. 1960 йил АҚШдан ташқари ушбу ҳудуддаги давлатларнинг умумий ялпи миллий маҳсулоти дунё ялпи миллий маҳсулотининг 7,8% ташкил этган бўлса, 1982 йилга келиб у 2 баравар кўпайди. 16,4% ташкил этди. 2000 йилга келиб бу рақам дунё ялпи миллий маҳсулотининг 20% ташкил қилиб, АҚШ ёки Европа ҳиссасига тенг. Шундаё қилиб Осиё-Тинч океани ҳудуди дунё иқтисодий қудратининг асосий марказларидан бирига айланди.
Осиё-Тинч океани ҳудудида интеграция жарайони тез ёйилмоқда. АРЕС -Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро конференцияси (1989 йил Осиё ва Шимолий Америка давлатлари томонидан тузилган форум). РЕСС -Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик кенгаши РВЕС -Тинч океани ҳавзасида иқтисодий кенгаши, АТЕС Осиё-Тинч океани иқтисодий кенгаши ва бошқа обрўли ташкилотлар ташкил этилди. 1967 йил ташкил этилган субрегионал сиёсий-иқтисодий ташкилот - Жанубий-Шарқий Осиё давлатлар Ассотсиатсияси (АСЕАН)-еътибори ва таъсири олиб бормоқда, унинг таркибида биринчилардан Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Филиппин ва Бруней кирган эди. Жануби-Шарқий Осиёда тинчликни ўрнатиш, аъзо давлатларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва турдаги ҳамкорликларни ривожланиши бу ташкилотнинг асосий мақсади эди. У давлатларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига, уларнинг бу ҳудудда сиёсий таъсирини ўсишига муҳим рол уйнади.
Ушбу ҳудудда сиёсий иқлимнинг яхшиланиши кузатилмоқда. Айниқса, Россия-Хитой ва Хитой-Ҳинд, Хитой-Ветнам муносабатларининг яхшиланиши, Корея давлатлари ўртасида фаолликни оширди. АСЕАН давлатлари билан Ветнам ўртасидаги яқинлашиш тенденсияси кўрилмоқда. “Совуқ уруш”нинг тугаши ва Совет Иттифоқининг емирилиши Осиё-ТИнч океани ҳудудида Япония ва Хитойнинг таъсири ва эътибори омилига (тўғри келди) ва шу билан бирга бу бир қатор янги индустриал давлатларнинг ривожланишига тўғри келди. “Совуқ уруш” тугашига Япония иқтисодий қудратли давлатга айланиб, ҳар қандай Европа давлатидан ўтиб АҚШ билан иқтисодий соҳада рақобатлашиши мумкин эди. Унинг ташқи капиталлари 1 трлн. доллардан ошди, бу эса АҚШнинг кўрсаткичидан кўп эди.
Япония изидан дунё саҳнасига дунё бозорида ўз ўрнини топиш ва учун бир қанча кўзга кўринарли ғалабаларга эришган янги индустриал давлатлар чиқди. Хитойдаги иқтисодий ўзгаришлар ўз натижаларини берди ва у иқтисодий ва сиёсий қудратини оширган давлатга айланди. Хитой Шарқий ва Жанубий -Шарқий Осиё халқла вари давлатларини ўзига торта олувчи аҳоли ресурсларига бой, табиий ва иқтисодий имкониятлари кенг, техник ҳамда ҳарбий стратегик кучга эга бўлган марказий давлатга айланди. Бу сифатда Хитой бутун Осиё-Тинч океани ҳудуди шакли ва тузилишини шаклланишига муҳим рол ўйнайди.
Хитой, Гонгконг, Макао, Тайван, Сингапурни ўз ичига олувчи “Катта Хитой” номини олган жарайоннинг жадал ривожланиши бормоқда. Уларнинг ҳамкорликдаги экспорт потенсиали Японияникидан ошади. 2002 йил Жаҳон банкининг берган маълумотига кўра Хитойнинг Гонгконг ва Тайван билан бирга ташқи миллий маҳсулоти 9,8 трлн.долларни ташкил этиши мумкин. АҚШнинг км.нинг 9,7 трлн.долларига нисбатан.
Хитой ҳарбий соҳада ҳам бу ютуқларга эришди. Хитой яқин келажакда қудратли иқтисодий ва ҳарбий кучга, шу билан тугамас одам ресурсига эга бўлган ядровий давлатга айланиши мумкин. Бу Хитой халқаро таъсирда ягона йирик қутб бўлиб қолишидан далолат беради. Хитойликлар эса ХХ1 аср “Хитой сивилизатсияси асри” бўлишига интилганлигини айтишмоқда.
Ушбу барча маълумотлар шу ҳақда гувоҳлик берадики, Европа ва Шимолий Американинг иқтисодий-сиёсий марказлари ёнида янги марказлар вужудга келди. 80-йилларнинг бошида икки қутбли дунё модели ўрнига ўз ичига СССР, АҚШ, Ғарбий Европа, Япония ва Хитойни олувчи бешбурчакли модели келди. Бу Япония ва Германиянинг Хавфсизлик Иттифоқига доимий аъзо бўлиш талабида ўз ифодасини топди. Шуни эсда тутиш керакки, Хитой ва Ҳиндистон ўзларининг демографик гигантлик статусини ўзида сақлади, бу эса уларнинг дунё масалаларини ечишда ролини оширмаслиги мумкин эмас. Стратегик ресурслар доирасида Яқин Шарқ ва Жанубий африка ўз мавқеларини сақламоқдалар.
Шу билан бирга ҳеч қачон ҳисобдан мустаҳкам бўлмаган йирик ҳудуд бўлган ва глобал масштабдаги ўзгаришлар эпитсетрида қолган Россияни чиқариб ташлаш мумкин эмас. Россия бошидан кечирган қийинчиликлар олдида уни “куни битди” дейиш мумкин эмас.
Мавжуд йирик ресурслар зонаси ва уларнинг қўлга киритиш режалари Марказий Осиёни геосиёсий нуқтаиназардан муҳим бир ҳудудга айланишига замин яратмоқда. Бу ва бошқа марказлар билан ҳамкорлик ва рақобат қила олувчи геоиқтисодий ва геосиёсий кучга эга бўлган мустақил марказга айланиши мумкин.
Шундай қилиб кўп қутбли дунё тартибининг чиқиши торайиб борарди, аммо дунё ҳолатини ўзи бошқара олувчи у ё бу давлатларнинг қудратли давлат сифатида чиқиши ёки сақлаш имконияти берилмади. Дунё бир вақтнинг ўзида кўпроқ бир хил ва кўпроқ ҳар хил бўлиб, баъзи имкониятлар кўпайиб, бошқалари қисқармоқда, ягона жамоавий ва миллий сайлаш имконияти кенгаймоқда.
Кўпгина юқорида санаб ўтилган давлатлар -ҳар бири алоҳида ёки бошқа марказлар билан ҳамкорликда - дунё сиёсатида бошқа аъзоларга нисбатан у ё бу қудратли давлатнинг диктатини тўсиши ёки қабул қилмаслиги мумкин эди. Жиддий илмий-техник ва молиявий қудратга эга майда давлатларнинг таъсири ва обрўси ошиб бориши кузатилмоқда. Давлат ва минтақаларнинг кўпайиши натижасида йирик давлатларнинг геосиёсий ўйинидаги анъанавий консертида оддий рол бажарилмай қолди.
Улар шахсий сиёсатини ўтказиш ва усталик билан бошқаришни мустақил ўрганиб олмоқдалар. Дунёни унинг дунёга бўлиниши ёки “Учинчи дунё” ўз маъносини йўқотди. Янги индустриал давлатларга келадиган бўлсак, уларнинг сафи йил сайн кенгайиб, эски индустриал давлатлар клубларнинг ҳақиқий аъзоларига айланмоқда.
Жанубнинг бир қатор давлатлари янги турдаги қуролларни сўрайверадиган ўзининг жангари бошлиқлари билан диктатлик ҳукмронлик қилиши мумкин. Бир қатор учинчи дунё давлатларининг ядро қуролини қўлга киритиш аниқ кўриниш олмоқда. Бу дунё жамиятининг шаклланиш кўринишларига ўзгартириш киритди. икки қутбли дунё тартибида икки блоклар ёки қутблар ўртасидаги чегара аниқ, мустаҳкам ўтиб бўлмас эди. Бу қарама-қаршилик аниқ ва содда эди; бу душман, бу биз, бу эса 2 дунё орасидаги чегара. шунинг учун ҳар қайси томон қаердан ва қандай ҳужум бўлишини биларди. Ҳозир эса ҳаммаси ўзгарди. Урушдан кейинги ўн йилликларда халқаро тизимда мустаҳкамлик кучи ўзгарди, аниқлик ноаниқликка ўрнини бўшатди, ҳукмронлик ва таъсир ўзгариб эгасиз бўлиб қолмоқда.
Вазиятдан ўтиш “ёки-ёки” принсипи асосида икки имкониятдан бирини танлаш ўрин қолдирди, бунда кўпгина давлатларнинг танлаш диапозони кўпайгани сабабли, уларнинг кўпгина вариантларни танлаш имконияти бўлди. Уларнинг ҳар бири аниқ миллий-давлат манфаатидан келиб чиқиб, у ё бу блок билан маслаҳатлашмасдан ташқи сиёсий қарор қабул қилиши мумкин. Вазиятнинг янгилиги шундан иборатки, бирга илдам аъзоларнинг ташқи сиёсати коинот масштабида кўп векторли жойлашувни қўлга киритмоқда. Бир вақтнинг ўзида давлатлар турли коалитсияларда қатнашиши мумкин бўлмоқда. масалан, Шарқий Осиё ҳудудида буюк давлатлар жуфтлиги ўз-ўзини бошқарадиган мазмунни касб этди. АҚШ-Япония, АҚШ-Хитой, АҚШ-Россия, Япония-Хитой, Япония-Россия, Россия-Хитой.
Ҳозирги вазиятнинг аҳамиятли томони шундаки, дунёвий сиёсатнинг фаол аъзолари дунёвий воқеаларга таъсир эта олувчи янги давлатлар, минтақавий гуруҳлар, халқаро ташкилотлар ва трансмиллий корпоратсиялар билан тўлдирилди. Буларнинг ҳаммаси чегараларнинг ўтказувчанлигини кўпайтирилиши билан биргаликда керакли тартиб ва тинчликни сақлаш, бир-бири билан қарши ҳаракатланувчи давлатлар, давлат блоклари, минтақалар ўртасида мувозанатни сақлашда қийинчилик туғдиради. Икки блоклар рамкасида бир қутбли дунё тартибида вертикал бир-бирига боғлиқ давлатлар ўрнига горизонтал бир-бирига боғлиқ давлатлар келади. Минтақавий бирлашмалар якка блоклар бўлмаяпти.
Бундай халқаро саҳнада бир қанча узоқ вақт вазиятни аниқлайдиган шароитда геосиёсий кучларнинг жойлашув имкониятлари ҳақида гапириш қийин. Бундай шароитни кутиш ҳам мумкин, давлатлар, минтақалар, сиёсий-иқтисодий ёки бошқа давлатлар блокларининг ўзаро муносабати доимий ўзгаришларга мойил бўлади. Бунинг натижасида икки қутбли ўзини тутишдан тартибсиз ва назоратга берилмайдиган ўзаро ўзини тутиши қайта туғилиб, кучларнинг ишлатилиши давлатлар ва халқларнинг ўзаро муносабатлар тизимида доимий белги бўлиб қолади.
Уруш ва қонли низолардан озод дунё одамзод тафаккуридаги энг яхши юксак мақсад эди. Бироқ, тарихий тажрибанинг курсатишича одамлар олий бахт деб ҳисоблашмаган. Бир хиллари бошқа давлат ва халқларнинг ўз ҳукмронлигига олишга интилишар, бошқалари ҳарбий шуҳратини исташар, учинчилари эса тиззада туриб яшагандан кўра тик туриб ўлимни афзал кўришарди. Бу ғоялар ХХ асрдаги 2-жаҳон урушидаги катта йўқотишларга қарамасдан бизнинг кунларимизда ҳам яшамоқда.
Ҳозирги дунёдаги давлатларнинг ўзаро муносабатларини ҳаммага қарши уруш деб тасаввур қилиб бўлмайди. Зўравонлик ёки зўравонликни қўллаш дағдағаси давлатлар ва халқлар устидан учиб юрибди деб тасаввур қилиб бўлмайди. Лекин уруш ва низолар мавжудлигини тан олиш шарт. Ҳозирги дунёвий жамият ўзининг тизимларни вужудга келтирувчи характери, стихалари, тузилиш таркиби ва функсияларини намойиш қилмоқда. Натижада ўз таъсирини ҳар бир давлат бутун жаҳон жамияти ишларига киритилмоқда.
Иқтисодиётдаги янги ўзгаришлар ва шунга боғлиқ силжишлар натижасида геосиёсий масалаларнинг бутун комплексининг тасаввурида бу миллий хавфсизликни таъминлаши билан боғлиқ. Олдин жаҳон саҳнасида давлатлар ҳукмронлик учун армия ва мафкура билан курашсалар, ҳозирда валюта курси ва бозорнинг натижасига ўтишди. Бошқача айтганда, “собиқ уруш” вақтида ҳарбий ҳақиқат глобал стратегияни аниқлар ва иқтисодий тасаввур қилса, ҳозир иқтисодий ҳақиқат дунёни шакллантирмоқда. Бу ўзгаришнинг мақсади ўз майдонини кенгайтирмоқчи бўлган давлатларнинг “кучлар ўйини”дан иқтисодни ривожлантириш мақсади қўйилган “яхшилик ўйинлари”га ўтишдир.
ХХ асрнинг 70-90 йиллари дунё шари-бутун минтақалар ва давлатлар, халқлари иқтисодий, экологик, сиёсий ва маданий ҳамкорликнинг кейинги кенгайиши ва чуқурлашуви даври бўлди. Бу эса ўз навбатида мавжуд масалаларни бир миллий давлат алоҳида еча олмаслигини англашишига олиб келди. Уларнинг ечими халқаро ҳамкорлик ва барча давлатлар кучларининг бирлашишини талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |