Шимолий Африкадаги харбий харакатлар.Англия ва АҚШ давлати ўзининг энг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири – бу Шимолий Африкани босиб олишдан иборат эди. Инглиз-америка қўмондонлиги бирваракайига иккита оперцияни – Шимолий Африканинг шарқий ва ғарбий қисмини босиб олиш тайёргарлигини бошлаб юборади. Шарқда Мисрдаги Роммельнинг итальян-немис группировкасига қарши, ғарбга эса–Алжир ва Марокашдагидаги француз ерларига инглиз-америка қўшинларини тушириш режалаштирилган эди. (“Факель” операцияси).
Агрессор давлатлар устидан бундай устунлик албатта, иккинчи жаҳон уруши саҳналарида ўз кучини кўрсатмай қўймас эди. Айниқса, бу нарса 1942–йилнинг 23-октябрида Сталинград остидаги жангларнинг қизғин палласида генерал Б. Монтгомери қўмондонлигидаги 8- инглиз армияси Эль–Аламейн районида немис-фашистларнинг Роммел корпусидан жуда катта устунликка эга бўлгани ҳолда, ғалаба қозонганида эди. Юқоридаги айтиб ўтган устунлик яққол буни исботлайди. Итальян-немис қўшинлари Мисрдан Ливия томонга чекинади. Айни шу пайтда Шимолий Африканинг бошқа томонидаги Марокаш ва Жазоир портларига ( Виши давлатининг мустамлака ерлари) генерал Д.Эйзенхауэр қўмондонлигидаги инглиз-америка иттифоқчи флотини туширади.
Африкадаги француз колониал армияси ва маъмурияти раҳбарлари инглиз-амеирка агентлари билан махфий алоқада бўлишгани учун урушдаги вазият қайси томонида эканлиги сезиб, қисқа давом этган қаршиликлардан сўнг иттифоқчилар томонга ўтадилар. Шимолий Африка ва Ғарбий Африкадаги францз маъмуриятини бошқараётган генерал Жиро иттифоқчилар билан осонгина тил топишди. Виши давлати мустамлака маъмуриятини инглиз-америка қўмондонлиги остида Жазоир ва Марокашни бошқарар эди. Шундай қилиб, уруш даврида биринчи марта фашистик блок аъзоларидан бири ҳокимиятни сақлаш илинжида иттифоқчилар томонига ўтди.
Жазоир ва Марокаш иттифоқчиларнинг қўшинлари туширилиши ҳақида билган Гитлер, инглиз-америка десантчиларига келгусидаги юришларига халақит қилиш учун, зудлик билан немис қўшинларини Тунисга ташлашни буюради. Шунинг билан бир вақтда у Франциянинг жанубий қисмини босиб олиш, Виши давлатини сақлаб қолиш, аммо “вақтинчалик яраш армияси”ни қуролсизлантииш ва француз флотини босиб олиш тўғрисида буйруқ беради. 1942-йилнинг 11-ноябрида немис ва итальян қўшинлари ҳеч қандай қаршиликсиз жанубий зонага кириб борадилар ва “вақтинчалик яраш армияси”ни қуролсизлантиради. Бироқ, Тулон портидаги француз флотини босиб ололмайди. Немис қўшинлари Тулонга кириб келган пайтда, француз денгизчилари ўз кемаларини чўктириб юборадилар.
Шу воқеалардан кейин Шимолий Африкадаги ҳарбий ҳаракатлар икки йўналишда давом этади: шарқдан, генерал Монтгомери қўмондонлигидаги 8-армия - Ливия орқали Тунисни босиб олади, ғарбдан эса генерал Жиро қўмондонлик қилган мустамлака армияси билан қўшилиб кетган генерал Эйзенхауэр қўшинлари ҳаракат қиларди. 1942-йилнинг декабрида душманни Тунисга сиқиб чиқариб, улар ноқулай об-ҳаво туфайли жангларни тўхтатадилар. Бу эса Германия учун совет-герман фронтига қўшимча равишда 27 дивизия, шундан 5 таси танк дивизиясини ташлашга имкон яратиб беради. 1943- йил мартининг иккинчи ярмидагина Тунисда иттифоқчиларнинг ҳужумлари янгиланади. 1943- йилнинг 13-майида Туниснинг энг шимоли-шарқий чеккаси бўлган Бон ярим оролига сиқиб олиб келинган итальян-немис қўшинлари таслим бўладилар.
Иттифоқчилар қўлига 240 минг ҳарбийлар асирга тушади. Итальян-немис қўшинларининг Тунисдаги умумий талафоти 300 минг офицер солдатдан ортиб кетади.
Инглиз ва амрерика тарихшунослигида, Шимолий Африкадаги иттифоқчиларнинг бу ҳаракатлари иккинчи фронтнинг очилиши билан бир хил деган тасдиқлар учраб туради. Бироқ бу фикрни тасдиқлаб бўлмайди. Лекин, Совет ҳукумати, иккинчи фронт деб эълон қилиш учун ҳарбий операцияларда фашист Германиясининг ҳеч бўлмаганда 30-40 дивизиясини жалб қилинган ҳолдагина санаш мумкин деб ҳисоблашини айтади. Африкадаги 1942-1943-йиллардаги ҳарбий ҳаракатларда 17 итальян ва немис дивизиялари қатнашган бўлса, худди шу пайтда совет-герман фронтида Германия ва унинг иттифоқчиларининг 262 та дивизияси қатнашган. Черчиллнинг ўзи И.В.Сталинга Шимолий Африкадаги аҳвол тўғрисида хабар бераётганида, “Бу оперцияларнинг ўлчами Сиз бошқараётган улкан операциялар билан таққослаганда унчалик катта эмас” деб айтади. Африкадаги ҳарбий ҳаракатлар совет-герман уруши марказидаги воқеалар тенг кела олмайди ва унинг билан фашизм устидан ғалабада ҳал қилувчи натижаларга келиб бўлмайди.
Шимолий Африканинг эгаллаш иттифоқчиларнинг йирик муваффақияти холос, ҳали бу билан иккинчи фронт очилди дегани эмас.