Римликларнинг самнитлар билан олиб борган урушлари Аҳолининг кўпайиши Римнинг ўзида бир қатор ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Бу эса янги ҳарбий аксияларнинг бошланишига сабаб бўлган. Римликларнинг жанубий Компанияга ўрнашишларидан кейин янги ташкил топган ва мутаҳкамланиб олган Самнит федератсияси ғарбий Компаниянинг ҳосилдор оғолди ўлкаларини босиб олишга қарор қилади. Самнитлар мил.авв. 343-йили бой шаҳар Капуяга ҳужум қиладилар. самнитлар шаҳарни босиб олиб, аҳолини қувиб юборадилар. Капуяликлар эса қўшни Римга ёрдам сўраб мурожаат қиладилар. Бу эса 1-Самнит уруши (мил.авв. 343-341-йй)ни бошланишига олиб келган ва унда римликлар ғалаба қозонганлар. Ғолиблар ўз ҳокимиятларини бутун ғарбий Кампанияга ёядилар. Капуя ва Свесс қалъалари Римликлар қўлида қолади. Римликларнинг муваффақиятлари нафақат кампанияликларни, балки лотинларни ҳам ташвившга солади. Лотинлар иттифоқининг юқори табақаси ҳисобланган Аритсия федератсияси Римга консулларнинг бирини ва сенатнинг ярмини лотинлардан тайинланиши ҳақидаги талабларни қўяди. Римликларнинг талабни рад қилиши 2-Лотин урушига олиб келади. Ҳарбий ҳаракатлар Кампания ҳудудида бўлиб ўтади. Свесс шаҳри яқинидаги жангда лотинлар ва кампанияликлар мағлубиятга учрайдилар. Римликларнинг ғалабаси ҳудудда жиддий иқтисодий ва сиёсий оқибатларга олиб келади. Биринчидан, лотинлар, волск ва кампанияликлар ҳудудларини катта қисмини римликларга беришга мажбур бўладилар. Иккинчидан, лотин шаҳарлари федератсияси тарқатилади. Учинчидан лотинларнинг ҳар бир шаҳри Рим билан алоҳида итттифоқ шартномасини тузади. Иттифоқчилик муносабатлари шартномалар билан расмийлаштирилади. Шартномалар римликлар томонидан тайёрланган эди. барча лотин шаҳарлари ўз бошқарувларини сақлаб қолади ва римликлар билан колониялар ташкил этишда қанашадилан бўлдилар. Аммо лотин шаҳарларидан бирининг юқори табақаларидан бир қисми Римда иқтсодий ва сиёсий ҳуқуқларни, бир қисми эса фақатгина иқтисодий ҳуқуқларнигина қўлга киритади.
Рим билан иттифоқ тузган иттифоқчилар ўз мустақилликларини сақлаб қолган бўлсалар-да, ўз ҳудудларининг бир қисмини Римга беришга ва ташқи экпансияларда Рим томонида туриб урушишга мажбур эди.
Римликлар иттифоқчиларга нисбатан “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” (divide et impera) тамойилига амал қилганлар.
Капуянинг босиб олиниши билан римликларнинг Кампанияга силжишлари тўхтамаган. Римликлар Неаполдаги ички курашларга аралашадилар. Бу эса 2-Самнит урушига (мил.авв. 327-304-йй) олиб келади. Маҳаллий аслзодаларнинг сотқинлиги римликларни Неаполни босиб олишларига ва улар билан шартнома тузилишига олиб келади. Шундан кейин римликлар тоғли Самний ҳудудига киришга ҳаракат қилганлар. Номаълум ҳудудда римликлар самнитлар томонидан Кавдия (мил.авв. 321-йил) йўлагида таслим бўлишга мажбур бўладилар. Шартномага кўра, римликлар қуролсиз, ярим яланғоч ҳолда кетишга мажбур этилган. Ўз мағлубиятидан хулоса чиқарган Рим бир неча йил кейин қайта ҳужум уюштирадилар. Ҳужумдан олдин эса ҳарбий ислоҳот ўтказилади. Ислоҳотга кўра, ҳар бир легион 30 манипулга бўлинади. Манипуллар эса икки сентурийдан иборат бўлган. Шундай қилиб, майда ҳарбий бўлакларга бўлинган римликлар ҳарбийлари тоғли Самний ҳудудларида осонгина маневр қилиш микониятига эга бўлади.
Мил.авв. IV аср охирида самнитлар римликлардан сулҳ сўрайдилар. 2-самнит уруши натижасида римлкларнинг таъсир доираси кенгаяди. Кампания шаҳарлари: Неапол ва Нолулар, шу билан бирга Футсия кўли ёнида яшовчи сабеллар қабилалари Римнинг иттифоқчиларига айланади. Уларнинг барчаси мусатқил ташқи сиёсат олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. римликлар ҳудуди эса кампания, волск ва эквлар ҳудуди ҳисобига кўпаяди.
Лекин тез орада шимолдан келган галлар Сизалпин галлари билан қўшилиб Римга таҳдид сола бошлайдилар. Галлар Этрурия орқали ўтаётганларида этрусклар галларга қўшиладилар. Римнинг оғир аҳволидан самнитлар фойдаланидалар ва улар Луканияда ўз мавқеларини кучайтирадилар. Бу эса 3-Самнит урушига (мил.авв. 298-290-йй) олиб келади. Самнияда фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмади. Шимоддаги аҳвол эса оғир эди. Галлар бу сафар ҳам Умбр орқали Римга қараб йўл оладилар. Уларга этрусклар ва самнитлар қўшиладилар. Датлаб антирим коалитсияси муваффақиятли кураш олиб борган. Фақат мил.авв. 296-йили римликлар иттифоқчиларни ҳал қилувчи мағлубиятга учратадилар. Галлар шимолга қараб чекинишга, этрусклар эса римликлар билан сулҳ тузишга мажбур бўладилар. Ушбу ғалабага моҳир йўлбошчи Маний Курий Дентант катта ҳисса қўшган. 3-Самнит уруши натижасида Самнит федератсияси бутунлай тугатилади. Римлклар Потсен ва Апулияни қўшиб олишга муваффақ бўладилар. Самнит қабилалари Рим билан нотенг шартномасини тузишга ва сабинлар эса овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда Рим фуқаролигини олишга муваффақ бўладилар. Шундан сўнг Рим Ўрта Италияда ҳукмронлигини ўрнатади.
Мил.авв. 285-йилда галлар Этрурияга бостириб кирадилар. Улар Арритсия шаҳрини қамал қиладилар. Римликлар Арретсия шаҳрига қўшинларини жўнатадилар. Лекин римликлар мағлубиятга учратилади. Римликлар галларнинг бирлашувига йўл қўймаслик мақсадида шимолий-шарқий ҳудудларга янги қўшинларини жўнатади. Маневр муваффақият билан тугалланиб, бир қанча ҳудудлар босиб олинади. Адриатика соҳилида биринчи Рим Галлия колониясига, Сенага асос солинади. Мил.авв. 283-йили римликлар Вадимон кўли ёнида галлар устидан навбатдаги ғалабага эришадилар. Бу ғалабалар Римнинг Этрурия, Умбрия ва Питсендаги мавқеларини мустаҳкамлади.