1-мавзу. 1-дарс. Тexnologiya fanini o’qitish metodikasi fani va uning vazifasi



Download 144 Kb.
bet2/8
Sana25.02.2022
Hajmi144 Kb.
#308772
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5206545779266688125

Fanni o’qitishdan maqsad – talabalarga umumiy o’rta ta’lim maktablarida o’qitiladigan texnologiya fani metodologiyasini, texnologiya darslarida ta`lim-tarbiya ishini tashkil etish va uni amalga oshirish, texnologiya fanining o‘quv meyoriy xujjatlarini tahlil qilish va qayta ishlash; texnologiya darslarini samarali o‘qitish metodlaridan, dars shakllaridan foydalana olish; pedagogik va axborot texnologiyalar asosida darslarni tashkil qilish va o‘tkazish ko’nikmasini hosil qilishdan iborat.
Ushbu maqsadни амалаг ошириш uchun қуйидаги вазифаларни амалга ошириш керак, яъни talabalarni nazariy bilimlarини ошириш, amaliy ko’nikmalarини шакллантириш ва малакалар ҳосил қилиш билан янги билимларни пайдо қилиш, bo‘lajak texnologiya fani o‘qituvchilarini pedagogik-psixologik bilimlarni, yangi pedagogik ва axborot texnologiyalari asosida metodik muammolarni hal etish, texnologiya fani o‘quv ustaxonalarini talab darajasida jixozlash, o’qitishni samarali tashkil etish metodikasini shakillantiriшдан иборат.


2.Технология фанини ўқитиш методикаси педагогика фанининг тармоқларидан бири сифатида.
Технология фани таълими ўқитувчиларини тайёрлаш ўқув режасида умумий таълим фанлари ва маҳсус фанларда ўқитиш назарда тутилган. Маҳсус фанларга умумтехник, техника ва педагогика фанлари киради. Умумтехника фанларига техник механика асослари, машинасозлик асослари, электротехника ва электроника асослари кириб, техник фанлар бўйича билим эгаллашга асос бўлади.
Чизмачилик ва чизма геометрия, материалшунослик, ишлаб чиқариш жараёнини механизациялаш ва автоматлаштириш асослари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унинг экономикаси асослари, электромантаж ишлари ва электр билан ишлайдиган маиший асбоб (прибор)лар ва бошқа техник фанлар жумласига киради.
Ўқитувчининг психологик-педагогик жиҳатдан тайёргарлиги психология, педагогика, технология ва касб таълими методикаси, чизмачилик ва расм ўқитиш методикаси, мактаб гигиенаси каби фанларни ўрганишда амалга ошади.
Шундай қилиб, технология фани ўқитувчисини тайёрлашда “Технология фанини ўқитиш методикаси” ихтисослаштирувчи фанлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу фанлар бошқа фанларни педагогика, психология ва ҳоказоларни такрорламайди, балки улар билан яқин боғланишда бўлади.
“Технология фанини ўқитиш методикаси” алоҳида аҳамиятли томони шундан иборатки, ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш жараёнида уларда меҳнатга онгли муносабатни таркиб топиши учун объектив қулай шароит вужудга келади. Бўлажак ўқитувчига яна шу шароитдан қандай қилиб тўла фойдаланишни кўрсатиш модулнинг “Технология фанини ўқитиш методикаси” фанининг вазифаларидан биридир.
“Технология фанини ўқитиш методикаси” фани педагогика фанининг тармоғи сифатида ўз объектлари, вазифалари ва тадқиқот методларига эга.
Технология таълими жараёни, шу жараённинг ҳамма жиҳатлари; ўқув материалининг мазмуни, ўқитиш методлари, ўқувчиларнинг билиш фаолияти, ўқитиш натижалари ва бошқалар ўрганиш объекти ҳисобланади.
Педагогика фанининг тармоғи сифатида технология фанини ўқитиш методикаси олдига қўйган асосий тадқиқот вазифалари қуйидагилардан иборат:
Технология фани вазифаларини асослаш, уларнинг тарбиявий, таълимий, ривожлантирувчи, амалий ва ижодий аҳамиятини очиб бериш.
Технология фани вазифаларини белгилашда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган карорлар асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Технология фани ўқувчилар шахсини ҳар томонлама камол топишига, меҳнатнинг турмуш билан алоқасини мустаҳкамлашга ўқувчиларда онгли дунё қарашни шаклланишига ва асосий равишда касб танлашга тайёрлашда ёрдам беради.
Меҳнат таълими методикаси устахонада ўтказиладиган машғулотлар билан бошқа ўқув фанларини (ижтимоий-сиёсий, табиий математик) ўқитишнинг ўзаро дидактик боғлиқлигини очиб беради, шунингдек, қуйи, ўрта ва юқори синфлардаги меҳнат таълимининг изчиллигини таъминлаш ё`лларини кўрсатади.
Меҳнат таълими жараёнида ўқувчиларда меҳнатга мухаббат, жисмоний меҳнат кишиларига хурмат ва шахснинг бошқа ахлокий сифатлари шаклланишига имкон беради.
Бу сифатлар оғзаки тушунтириш билан эмас, балки ўқувчиларни унумли меҳнатга қатнаштириш йўли билан шакллантирилади.
Дарсга қўйилган мақсад 45 дақиқа давомида бажариладиган, аниқ ҳаётий ва дарс якунида баҳоланадиган бўлиши мақсадга мувофиқ.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish