1-мавзу. 1-дарс. Тexnologiya fanini o’qitish metodikasi fani va uning vazifasi



Download 144 Kb.
bet7/8
Sana25.02.2022
Hajmi144 Kb.
#308772
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5206545779266688125

1934 йилда ўқув режасига бошқа ўқув фанлари билан бир қаторда меҳнат таълими ҳам мустақил фан бўлиб кирди. Бу эса меҳнат таълими жараёнига янги имкониятлар очиб берди. Шунга қарамай дастлабки пайтларда мактабларни махсус тайёрланган меҳнат ўқитувчилари билан таъминлашнинг, меҳнат таълими учун қаноатланарли моддий база яратишнинг, меҳнат таълими билан фан асосларнни ўқитиш орасида боғланишни амалга оширишнинг имкони бўлмади.
1937 йилда мактабларда мустақил ўқув фани сифатидаги меҳнат таълими тугатилди. Кейинги йилларда ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси асосан синфдан ташқари, мактабдан ташқари ва ижтимоий фойдали ишлар жараёнида амалга оширилди. Урушдан кейинги йилларда мамлакатимиз жамоатчилигининг эътибори яна ўрта мактабда меҳнат таълими муаммосига қаратилди.
1952 йилда мактабда политехник таълим ва меҳнат тарбиясини ривожлантириш зарурлигини кўрсатди. Агар шунгача мактаб асосан олий ўқув юртларининг резерви ҳисобланган бўлса, шундан кейин йилдан-йилга мактабни битирувчилар сони ортиб борди ва уларнинг ҳаммаси ҳам олий ўқув юртларига кира олмай қолди. Мактабни тамомлаганларнинг катта қисми бевосита моддий ишлаб чиқариш соҳасида ишлашга қўшилиши керак эди.
1954 йилда меҳнат таълими ўрта мактаб ўқув планига ўсиб келаётган ёш авлодни камол топтириш воситаларидан бири сифатида киритилди. Шундан кейин юқори синфларда умумий ўрта таълимни касбга тайёрлаш билан қўшиб олиб бориш имкониятлари ўрганила бошланди. Масалан, 1958-59 ўқув йили Украинадаги 5659 та ўрта мактабда 508 мингдан кўпроқ ўқувчига тахминан 200 хил касб ўргатилди. Бошқа республикаларда ҳам шундай тажриба тўпланди.
1958 йилда «Мактабнинг турмуш билан алоқасини мустаҳкамлаш ва ҳалқ маорифини ривожлантириш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Бу қонунда, хусусан, ҳамма ўқувчиларни ижтимоий фойдали меҳнатга қўшиш ҳақида, таълимни унумли меҳнат билан боғлаш ҳақида, мактабнинг хаёт билан, коммунистик қурилиш практикаси билан алоқаси хақнда гапирилади. қонунда ўрта мактабларнинг юқори синфларида умумий таълим билан касб бўйича тайёргарликни қўшиш ҳам назарда тутилди. Касб бўйича тайёргарликни зарур шароитлар, аввало, тегишли моддий база ва малакали кадрлар мавжуд жойларда амалга ошириш мумкин бўлди. Лекин, ҳамма мактабларда ҳам бундай шароитлар мавжуд эмас эди. Шу сабабли 1966 йилда Мактаб ҳақидаги қонуннинг 4-моддасига ўқувчилар касб бўйича тайёрланиши учун зарур шароитлар мавжуд мактаблардагина касб бўйича тайёрланадилар - деб жузъий тузатиш киритди.
Юқоридаги сабабларга кўра меҳнат таълимига катта аҳамият берилмоқда. Бу хукуматнинг қатор қарорларида ўз аксини топган. Масалан, «Умумий таълим мактабларининг ўқувчиларига таълим, тарбия беришни ва уларни меҳнатга тайёрлашни янада такомиллаштириш ҳақида» (1977 й.), «Мактаб ўқувчиларининг меҳнат тарбиясини, таълимини, уларни касб танлашга ўргатишни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий фойдали, унумли меҳнатини ташкил этиш тўғрисида» (1984 й.) каби қарорларини кўрсатиш мумкин.
1984 йил апрель ойида маъқуллаган «Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари» ўқувчилар меҳнат тайёргарлигининг самарадорлигини ошириш ғоялари билан суғорилган.
Ислоҳотга кўра, ўқувчиларнинг меҳнат тайёргарлигига ажратилган ўқув вақти деярли икки марта орттирилган. Мактабда умумий касбкорлик жорий этилмоқда, шу туфайли ўқувчилар ўз меҳнат фаолияти бошланишига қадар оммавий касблардан бирини эгаллаш имконига эга бўлади. Касб танлаш ишларига талаблар ортмоқда. Бу муҳим масалани хал қилиш учун VIII—IX синфларда янги «Ишлаб чиқариш асослари. Касб танлаш» ўкув фани жорий этилади. Бу фан ўқувчиларнинг политехник таълимини амалга оширишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Таълимни унумли меҳнат билан қўшиб олиб бориш қуйи синфлардан бошланади, юқори синфларда эса унумли меҳнат ўқувчилар меҳнат фаолиятининг асосий формаси бўлиб қолади.
1997 йилда Ўзбекистон хукумати “Таълим туғрисидаги” қонун қабул қилинди, бунда “Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режасида меҳнат таълими ўқув фанига 1-4-синфларда ҳафтасига 1 соатдан, 5-7-синфларда ҳафтасига 2 соатдан ва 8-9-синфларда ҳафтасига 1 соатдан, ҳаммаси бўлиб 408 соат вақт ажратилган.
Ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш жарёнида касб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чиқариш асослари, ёғочга, металлга ва газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик асослари, қишлоқ хўжалик асослари, бадиий меҳнат технологияси ва машина элементлари йўналишлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари кўзда тутилган.
5-7-синфларда ўқувчиларнинг ижтимоий-эстетик диди ва дунёқарашини кенгайтирадиган, оилавий ъаёт ва турмушда керак бўладиган юқорида кўрсатилган ўқув курслари ўқувчиларда миллий маданият ва анoаналарга меҳр-муҳаббат уйротади.
8-9-синфларда касб-ҳунарларга йўналтириш курси таълим олувчиларнинг ижтимоий дунёқарашини кенгайтиради, касб-ҳунар таълими йўналишларини онгли равишда танлашларига кўмаклашади.
Шундай қилиб, умумий таълим мактаби ислоҳоти ўқувчилар меҳнат тайёргарлигини янги, янада юқори даражага кўтаради, бу эса ҳозирги юксак ривожланган ишлаб чиқаришнинг социалистик корхоналардаги меҳнаткашларга қўядиган талабларига жавоб беради.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish