1. Машқда қийналсанг жангда осон бўлади. Илм олиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир. (Ҳадис)


Кимёвий реакцияларнинг асосий турлари 4 га бўлинади



Download 1,02 Mb.
bet25/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,02 Mb.
#46100
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
кимё амалий 1&

Кимёвий реакцияларнинг асосий турлари 4 га бўлинади:
1) Бирикиш реакциялари – икки ва ундан ортиқ оддий ёки мураккаб моддаларнинг бирикиб битта мураккаб модда ҳосил қилиш жараёнлари. Масалан:

2H2 + O2 = 2H2O
Fe + S = FeS
2CO + O2 = 2CO2

2NO + O2 = 2NO2
Na2O + H2O = 2NaOH
SO3 + H2O = H2SO4

CaCO3 + CO2 + H2O = Ca(HCO3)2
KOH + SiO2 = KHSiO3
Fe + O2 + H2O = Fe(OH)3

2) Ажралиш (парчаланиш) реакциялари - битта мураккаб модданинг бир неча оддий ёки мураккаб моддаларга парчаланиш жараёнлари. Масалан:



2H2O = 2H2 + O2
2NO2 = 2NO + O2
2CO2 = 2CO + O2

2KMnO4 = K2MnO4 + MnO2 + O2
(CuOH)2CO3 = CuO + CO2 + H2O
4HNO3 = 4NO2 + O2 + 2H2O

Ca(HCO3)2 = CaCO3 + CO2 + H2O
CaCO3 = CaO + CO2
Fe(OH)3 = Fe2O3 + H2O

3) Ўрин олиш реакциялари – битта оддий модданинг битта мураккаб модда билан таъсирлашиб, янги битта оддий модда билан битта мураккаб модда ҳосил бўлиш жараёнлари. Масалан:

2K + 2H2O = 2KOH + H2
Zn + 2HCl = ZnCl2 + H2

FeO + C = CO + Fe
Fe + CuSO4 = FeSO4 + Cu

W2O3 + 3H2 = 2W + 3H2O
2Al + 6NaOH = 2Na3AlO3 + 3H2

4) Алмашиниш реакциялари – иккита мураккаб модда ўзаро реакцияга киришиб, янги иккита мураккаб модда ҳосил бўлиш жараёнлари. Масалан:

NaOH + HBr = NaBr + H2O SO3 + 2KOH = K2SO4 + H2O

Cd(NO3)2 + Ba(OH)2 = Cd(OH)2 + Ba(NO3)2
AgNO3 + NaCl = AgCl + NaNO3

BaBr2 + K2SO4 = BaSO4 + 2KBr
AgCl + NaI = NaCl + AgI



Кимёвий реакциялар жараён боришига қараб 1) Қайтар ва 2) Қайтмас реакцияларга бўлинади.
1) Қайтар реакциялар – реакция киришаётган маддалар охиригача махсулотга айланмай, махсулот дастлабки моддаларга айланадиган жараёнлар. Қайтар реакциялар охиригача бормайди. Қайтар реакция тенгламасида қарама – қарши стрелка қўйилади. Масалан:

N2 + 3H2 2NH3 + Q

2CO + O2 2CO2 + Q

2SO3 2SO2 + O2 – Q



2) Қайтмас реакциялар - реакция киришаётган маддалар тўлиқ махсулотга айланадиган жараёнлар. Қайтмас реакциялар охиригача боради. Қайтмас реакция тенгламасида тенглик ёки бир томонлама стрелка қўйилади. Қайтмас реакциялар қуйидаги ҳолларда билинади:
1. Газ модда ажралганда;
2. Чўкма тушганда;
3. Кўп миқдорда иссиқлик ажралганда ва ҳ.к.
Масалан:

CH4 + 2O2 → CO2 + 2H2O + Q

2Fe + 3Cl2 → 2FeCl3 + Q

AgNO3 + KI = AgI↓ + KNO3

Хайр! Кейинги дарсда сўрасам жавоб берасиз, агар ...

6 – Дарс




Сув ва эритмалар:


1. Ҳақақат қисмларга бўлиниб, оз-оздан, бир-бир кўриниб маълум бўлиб туради, аммо у ягона ва боқий бўлиб, унга элтувчи йўллар хилма-хил. (Д.И.Менделеев)

Сув ва Эритмалар


Сув – Водород (Н) ва Кислороддан (О) иборат мураккаб модда. Унинг формуласи – Н2О, Mr = 18 г/мол. Сув табиатда: ер шарининг ¾ қисми, тирик организмларнинг 70 – 85% ташкил этади. Сувнинг таркиби 11,11% водород, 88,89% кислороддан иборат. Унда водород ва кислород 1:8 масса нисбатда бириккан.
Сувнинг физик хоссалари: Рангсиз, ҳидсиз, таъмсиз суюқлик. Тмуз = 00С, Тқайн. = 1000С, + 4оС да  = 1 г/мл ёки 1000 кг/м3, сув таркибидаги водород изоплари билан ҳар хил бўлади, енгил сув – Н2О, оғир сув – D2O, ўта оғир сув – Т2О ва ҳ.к.
Рангсиз суюқлик (қалин қатлами – зангори), учувчан; қаттиқ сув (муз) осон суюқланиб буғланади. Суюқ сув автопротолизга учрайди (маҳсулотлари – Н3О+ ва ОН); сувли эритмада гидроксоний катиони Н3О+ – энг кучли кислота ва гидроксид-иони ОН – энг кучли асос, сувнинг ўзи эса – энг кучсиз протолит (кислота ва асосларнинг протон назарияси бўйича). Кўпчилик моддалар билан кристаллогидратлар ҳосил қилади. Кимёвий фаол: металлар, металлмаслар, оксидлар билан реакцияга киришади, кўпчилик бинар бирикмалар ва тузларни гидролизлайди. Анаорганик бирикмалар учун универсал эритувчи. Кимёвий жараёнлар учун табиий сув одатда ҳайдаш методи билан тозаланади (дистилланган сув). Махсус усуллар ёрдамида ўта тоза сув олинади.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish