1. Машқда қийналсанг жангда осон бўлади. Илм олиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир. (Ҳадис)



Download 1,02 Mb.
bet26/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,02 Mb.
#46100
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
кимё амалий 1&

Сувнинг кимёвий хоссалари:
1. 2H2O → 2H2 + O2 (t > 1000 ºC),
H2O → H0, H2, O0, O2, OH0, H2O2, HO20 (радиолиз).

3. H2O + HClO4 = ClO4 + H3O+,
H2O + HCN = CN + H3O+.
4. 4H2O + NaOH = [Na(H2O)4]+ + OH,
H2O + NH3 = NH4+ + OH.
5. 4H2O + NaClO4 = [Na(H2O)4]+ + ClO4.
6. 4H2O + Zn(ClO4)2 = [Zn(H2O)4]2+ + 2ClO4,
H2O + [Zn(H2O)4]2+ = [Zn(H2O)3(OH)]+ + H3O+.
7. 4H2O + NaCN = [Na(H2O)4]+ + CN,
H2O + CN = HCN + OH.
8. 6H2O + Al2S3 = 2Al(OH)3↓ + 3H2S↑,
2H2O + SiCl4 = SiO2↓ + 4HCl,
6H2O(қайн.) + Mg3N2 = 3Mg(OH)2↓ + 2NH3↑,
2H2O + CaC2 = Ca(OH)2 + C2H2↑.
9. H2O + Na2O = 2NaOH; H2O + CaO = Ca(OH)2, 3H2O + La2O3 = 2La(OH)3.
10. H2O + Cl2O7 = 2HClO4, H2O + SO3 = H2SO4, 6H2O + P4O10 = 4H3PO4.
11. nH2O + Cl2 = Cl2nH2O, Cl2nH2O = HCl + HClO + (n – 1)H2O.
12. 2H2O + CaH2 = Ca(OH)2 + 2H2↑.
13. 2H2O + 2M = 2MOH + H2↑ (M = Li, Na, K, Rb, Cs).
2H2O + M = M(OH)2 + H2↑ (M = Ca, Sr, Ba, Ra).
14. 4H2O(буғ) + 3Fe = (FeIIFe2III)O4 + 4H2↑ (570 ºC гача).
15. 6H2O(иссиқ) + 2NaOH(конц.) + 2Al = 2Na[Al(OH)4] + 3H2↑.
16. 2H2O + 2CrSO4 H2↑ + 2Cr(SO4)OH.
17. H2O + C(кокс) = CO + H2 (800 – 1000 ºC),
H2O + CO = CO2 + H2 (t > 230 ºC, кат. Fe2O3).
18. H2O + F2 = 2HF + O0 (20 ºC, O3 қўшимчаси),
H2O + O0 = H2O2, H2O + O3 = H2O2 + O2 (УБ-нурлар).
19. 2H2O(иссиқ) + 2XeF2 O2↑ + 2Xe↑ + 4HF.
20. 2H2O + 2Co2(SO4)3 = 4CoSO4 + O2↑ + 2H2SO4,
2H2O + 4KMnO4 4MnO2↓ + 3O2↑ + 4KOH.
21. 2H2O 2H2↑ (катод) + О2↑ (анод).
Н е й т р а л эритмада (электролит Na2SO4):
(катодда) 2H2O + 2e = H2↑ + 2OH,
(анодда) 2H2O – 4e = O2↑ + 4H+ (аниқроқ H3O+),
(эритмада) OH + H+ = H2O.
К и с л о т а л и эритмада (электролит H2SO4):
(катодда) 2H+ (аниқроқ H3O+) + 2e = H2↑,
(анодда) 2H2O – 4e = O2↑ + 4H+ (аниқроқ H3O+).
И ш қ о р и й эритмада (электролит KOH):
(катодда) 2H2O + 2e = H2↑ + 2OH,
(анодда) 4OH – 4e = O2↑ + 2H2O.


D2OОғир сув, дейтерий оксид.
Оғир сув. Рангсиз гигроскопик модда; оддий сувга нисбатан қовушқоқ. Автопротолиз даражаси Н2О га нисбатан кичик. Оддий сув билан чексиз аралашади, изотопли алмашиниш натижасида ярим оғир сув НDO ҳосил бўлади. Эритувчанлик қобилияти оддий сувга нисбатан кичикроқ. Уларнинг кимёвий хоссалари бир хил, лекин D2O иштирокидаги ва эритувчи сифатида D2O даги барча реакциялар секин ўтади. Табиий сувларда учрайди (масса жиҳатидан нисбати D2O : H2O = 1 : 5500). Табиий сувни кўп марта электролиз қилиб олинади (оғир сув электролит қолдиғида тўпланади).
Mr = 20,02; d(суюқ) = 1,1071(11,6), 1,1042(25);
tсуюқ = 3,813 ºC; tқайн = 101,43 ºC;


1. 2D2O = D3O+ + OD; pKs = 14,70.
2. D2O + H2O = 2HDO.
3. D2O + 2Na = 2NaOD + D2↑ (20 ºC).
4. D2O(буғ) + Mg = MgO + D2↑ (t > 480 ºC).
5. D2O + 2C6H5C(O)E = (C6H5CO)2O + 2DE (80–120 ºC, E = F, Cl).
6. D2O + HSO3F = HDSO4 + DF (50 – 70 ºC).
7. 2D2O + SiCl4 = SiO2 + 4DCl (20 ºC).
8. D2O + PCl5 = PCl3O + 2DCl, 4D2O + PCl5 = D3PO4 + 5DCl.
9. 12D2O + 4PBr3 = 12DBr + 3D3PO4 + PD3↑ (қайн.).
10. 4D2O + 3Br2 + S = D2SO4 + 6DBr.
11. 8D2O + 2P(қизил) + 5I2 = 10DI + 2D3PO4 (қайн.).
12. 6D2O + Al2S3 = 2Al(OD)3↓ + 3D2S↑ (20 ºC).
13. D2O(совуқ) + SO3 = D2SO4, 2D2O + SCl2O2 = D2SO4 + 2DCl.
14. 6D2O + Mg3N2 = 3Mg(OD)2↓ + 2ND3↑ (қайн.).
15. 6D2O + P4O10 = 4D3PO4 (95 – 100 ºC).
16. 4D2O + Li[AlH4] = LiOD + Al(OD)3↓ + 4HD↑ (эфирда).
17. 2D2O(c) 2D2↑ (катод) + О2↑ (анод)


Т2О – Ўта оғир сув, тритий оксид.
Ўта оғир сув. Рангсиз суюқлик, D2O ва Н2О га нисбатан қовушқоқ. Оддий ва оғир сув билан чексиз аралашади. Н2О ва D2O билан изотопли алмашиниши натижасида НТО ва DTO ҳосил бўлади. Эритувчанлик қобилияти Н2О ва D2O га нисбатан кичик. Кимёвий хоссалари жиҳатидан Н2О ва D2O дан фарқ қилмайди, лекин барча реакциялар секинроқ ўтади. Табиий сув ва нам ҳавода жуда кам миқдорларда учрайди. Олиниши – чўғлантирилган CuO устидан Т2 ўтказилади. Mr = 22,03; tсуюқ = 4,5 ºC.
Сувдан асосан эритмалар тайёрлашда фойдаланилади. Бунда моддаларнинг сув билан аралашмаларини назарда тутсак, хато бўлади. Сувда эрийдиган моддалар эриш ҳодисаси сабабли сувда эриб, эритмалар ҳосил қилади.
Эриш – модданинг эритувчи таъсирида молекулаларга ажралиши. Ҳамма вақт эриш билан бирга кристалланиш ҳам содир бўлади. Эриш билан кристалланиш бир-бирига тескари жараёнлар бўлиб, бир-бирисиз мавжуд эмас.
Кристалланиш – эриган модда молекулаларининг бирлашиб, эритмадан ажралиши (чўкиши). Эриш ва кристалланиш ҳодисалари эритмаларда доимий бўлиб туради.
Эритма – Эритувчи таъсирида моддаларнинг молекулаларга ажралиши. Масалан: Шакар сувга солинганда шакар моддаси сув таъсирида молекулаларга ажралиб, сув билан аралашиб кетади (диффузия содир бўлади), бу шакарнинг сувда эриши дейилади.
Эритма таърифи – Икки ва ундан ортиқ компонентдан ва уларнинг ўзаро таъсир махсулотларидан ташкил топган бир жинсли (гомоген) система. ЁКИ: Эритувчи молекулалари билан эриган модда молекулалари орасида доимий физик – кимёвий ўзгаришлар бўлиб турадиган бир жинсли (гомоген) система эритма дейилади.
Эритма икки қисмдан иборат бўлади.
1) Эритувчи (m1) – эритма тайёрланганда ўз агрегат ҳолатини сақлаб қолган модда, агар аралашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатлари бир хил бўлса, масса ёки ҳажм жихатдан кўпроқ олинган модда.
2) Эриган модда (m2) – эритма тайёрланганда ўз агрегат ҳолатини сақламаган модда, агар аралашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатлари бир хил бўлса, масса ёки ҳажм жихатдан камроқ олинган модда.
Моддаларнинг эрувчанлиги – маълум температурада 100г эритувчида эриб, тўйинган эритма ҳосил қилган эриган модданинг грамм миқдори. Одатда эрувчанлик коэффициенти дейилади. Эрувчанлигига қараб моддаларни қуйидагича синфлаш мумкин:
100 г сувда: 10 г ва ундан кўп эриса – яхши эрийдиган
0,001 г дан – 10 граммгача эриса – кам (ёмон) эрийдиган
0,001 г дан кам эриса – амалда эримайдиган модда дейилади.
Кўпчилик қаттиқ моддалар сувда яхши эрийди, газлар эса кам эрийди. Эрувчанлик температурага боғлик. Қаттиқ моддаларнинг эрувчанлиги ҳароратга тўғри пропорционал (температура ортиши билан ортади). Газ моддаларнинг эрувчанлиги температурага тескари, босимга тўғри пропорционал (температура ортиши билан камаяди, босим ортиши билан ортади). Масалан: шакар иссиқ сувда кўпроқ, совуқ сувда камроқ эрийди.
Эритмалар эриган модда миқдорига қараб:
1) Тўйинмаган эритма – айни температурада эритувчининг маълум миқдорида эрувчанлик коэффициентидан кам эриган модда эришидан ҳосил бўлган эритма. Тўйинмаган эритмада эриш тезлиги кристалланиш тезлигидан катта бўлади.
2) Тўйинган эритма - айни температурада эритувчининг маълум миқдорида эрувчанлик коэффициентига тенг эриган модда эришидан ҳосил бўлган эритма. Тўйинган эритмада эриш тезлиги кристалланиш тезлиги билан тенг бўлади.
3) Ўта тўйинган эритма – тўйинган эритмага яна эриган модда қўшиб, температура секин кўтарилиб тайёрланган эритма. Ўта тўйинган эритмада эриш тезлиги кристалланиш тезлигидан кичик бўлади. Ўта тўйинган эритма беқарор бўлади, озгина механик таъсир натижасида ортиқча эриган модда кристалланиб чўкади ва бу қайта кристалланиш дейилади. Тўйинмаган эритма совутилса ёки унга эриган модда қўшилса ёки эритувчи камайтирилса тўйинган эритмага айланади. Тўйинган эритма қиздирилса ёки эритувчи қўшилса тўйинмаган эритмага айланади. Ўта тўйинган эритма қиздирилса ёки унга эритувчи қўшилса тўйинган ва тўйинмаган эритмалар ҳосил бўлади.
Қайта кристаллаш ёрдамида кўпчилик тоза моддалар олинади. Одатда тузлар кристаллогидратлар кўринишида чўкади. Агар модда сув молекулаларини кимёвий бириктириб суюқ ҳолатда бўлса гидратлар дейилади. Масалан: H2SO4 ∙ 2H2O – сулфат кислота дигидрати ва ҳ.к. Агар модда сув молекулаларини кимёвий бириктириб қаттиқ ҳолатда бўлса кристаллогидратлар дейилади. Масалан: Na2SO4 ∙ 10H2O – натрий сулфат кристталлогидрати (Глабер тузи), CuSO4 ∙ 5H2O мис (II) сулфат кристталлогидрати (Мис купороси), Na2B4O7 ∙ 10H2O (Бура) ва ҳ.к. Кристаллогидрат молекуласидаги сув кристаллизация суви дейилади. Кўпчилик кристаллогидратлар қиздирилганда кристализация сувни йўқотади, яъни сув буғланиб кетади.

Эритмаларда концентрациялар



Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish