1. АТОМ – МОЛЕКУЛЯР ТАЪЛИМОТ
Асосчиси: 1741 йил рус олими М.В.Ломоносов, 1808 йил инглиз олими Ж.Дальтон
Қоидалари: а) Барча моддалар корпускулалардан (молекулалар) иборат ва улар орасида маълум масофа мавжуд; б) Молекулар элементлардан (атомлар) иборат, атомлар ва молекулалар тўхтовсиз ҳаракатда бўлади. Бу ҳаракат модданинг агрегат ҳолатига ва температурага боғлиқ; в) Атомларнинг муайян массаси ва ўлчами бор; г) Оддий моддаларнинг молекуласи бир хил атомлардан, мураккаб моддаларнинг молекуласи эса ҳар хил атомлардан тузилган.
Қўшимча маълумотлар: 1) Моддалар ҳажми температура ўзгарганда кенгаяди ёки тораяди; 2) Моддалар температура таъсирида бир агрегат ҳолатдан бошқасига ўтади; 3) Босим ортганда барча моддалар, айниқса газ моддалар сиқилади; 4) Моддалар молекулаларининг бир-бири билан аралашиши диффузия дейилади; 5) Моддалар бир-бирида эрийди.
Атом – молекуляр таълимотни ривожланишига ўз хиссасини қўшган олимлар: М.В.Ломоносов, Р.Бойл, Ж.Дальтон, Канниццаро, А.Авагадро, Гей-Люссак, Жерар ва ҳ.к.
Атом – молекуляр таълимотнинг ҳозирги замон талқини қуйидагича: 1) Модданинг кимёвий жихатдан бўлинмайдиган энг кичик заррачаси – атом деб айтилади. Бир турдаги атомлар кимёвий элемент дейилади. 2) Табиатдаги моддаларнинг турли – туманлиги кимёвий элементлар атомларининг ўзаро турлича бирикиши билан изоҳланади. 3) Атомлар ўзаро бирикиб молекулалар ҳосил қилади. Молекула – айни модда таркибини ва хоссаларини ифодаловчи энг кичик заррачадир. 4) Моддалар ўз таркибига кўра оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. 5) Молекула ва атом узлуксиз ҳаракатда бўлади. 6) Кимёвий реакция вақтида ўзаро таъсирлашувчи моддалар молекулалари сақланмайди, атомлар сақланади ва молекула таркибидаги атомлар қайта гуруҳланиб янги молекулалар ҳосил бўлади.
2. МОДДА МАССАСИНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИ
Асосчилари: 1748 йил рус олими М.В.Ломоносов ва 1789 йил француз олими А.Лавуазье.
Қоидаси: Реакцияга киришаётган моддалар массалари йиғиндиси ҳосил бўлган моддалар массалари йиғиндисига тенг бўлади. (Ядровий реакцияларда модда массасининг сақланиш қонуни амал қилмайди). Кимёвий реакция вақтида жуда катта энергия ажралиши билан борадиган жараёнларда массанинг ўзгариши кузатилади. Масалан: ядро ва термоядро реакциялари, водород бомбасининг портлаши ва ҳ.к. 1905 йилда А.Эйнштейн масса ўзгаришини қуйидаги формула билан кўрсатиб берди. m – модда массаси, Е – жараёнда ажралган энергия миқдори, с – ёруғлик тезлиги (300000000 м/сек). Бошқа барча жараёнлар модданинг массасини сақланиш қонунига амал қилади. Қонунини яратишда М.Ломоносов “РЕТОРТА” деган асбобдан фойдаланган. Масалан:
Атом – молекуляр таълимот модда массасининг сақланиш қонунини қуйидагича тушунтиради: Кимёвий реакция вақтида атомларнинг умумий сони ўзгармайди, фақат улар қайта гуруҳланади. Модда массасининг сақланиш қонуни кимёнинг асосий қонуни ҳисобланади. Кимёвий реакциялар бўйича барча ҳисоблашлар шу қонунга асосланиб бажарилади.
Ҳозирги замонавий талқини қоидаси: Реакцион системадаги моддалар массалари ва системадан ажралаётган ёки ютилаётган энергияга эквивалент масса суммаси доимий.
Do'stlaringiz bilan baham: |