Организмнинг ички муҳити.
Қон, лимфа ва тўқималараро суюқлик организмнинг ички муҳитини ҳосил қилади. Улар ҳужайралараро ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган моддаларни олиб келиб улардан модда алмашинуви охирги маҳсулоти бўлган заҳарли моддаларни олиб кетади.
Организмнинг ички муҳити ўзининг таркиби ва физик кимёвий хоссалари (ҳарорати, осмотик босими, реакцияси ва ҳ.к.) жиҳатидан доимийдир. Ички муҳитнинг доимийлиги организм яшаши учун зарур омилдир. Жумладан атроф муҳит ҳароратини ҳар қандай ўзгаришидан қатъий назар организмнинг ички муҳити ҳароратининг доимийлиги организмдаги аъзолар ва системалар ҳаёт фаолиятини доимий бўлишини таъминлайди.
Қон таркиби ва вазифалари.
Қон - қизғиш рангли, кучсиз ишқорий реакцияга эга бўлган, нордон таъмли суюқ бириктирувчи тўқимадир. Одам организмида 5 литрга яқин қон бўлиб, умумий тана вазнининг 5-9 % ини ташкил қилади. Қоннинг тахминан ярми қон томирларида оқиб юради, қолган ярми эса қон деполарида сақланади. Қон деполари: жигар, талоқ, тери капиллярлари. Янги туғилган болаларда қон бола оғирлигини 10,5-19,5 фоизига тенгдир. Томирларда қон миқдори камайганида, жароҳатлардан қон кетиши натижасида, мускуллар ҳаракат килганда, одам кучли ҳаяжонланганда қон деполардан томирларга ўтади, томирларда айланиб юрадиган қон миқдори ошади.
Қон организмда қуйидаги вазифаларни бажаради:
Нафас функцияси - қон кислородни ўпкадан тўқималарга, улардан эса карбонат ангидридни ўпкага етказиб беради.
Озиқлантириш функцияси - тўқималарга керакли бўлган озиқа моддалар ҳазм қилиш аъзоларидан қонга сўрилади ва ҳужайраларга тарқатилади.
Зарарсизлантириш функцияси - моддалар алмашинуви вақтида тўқималарда хосил бўлган кераксиз ва зарарли парчаланиш маҳсулотларини жигарга ва айриш аъзоларига олиб кетади.
Гуморал функцияси - ички секреция безларининг секретлари гормонлар қон орқали организмга тарқалади.
Иссикликни тартибга солиш функцияси - қон органлар орасида иссиқликни тартибга солиб туради ва тана хароратининг нисбатан доимийлигини сақлашда иштирок этади.
Ҳимоя функцияси - қон таркибидаги ҳужайралар (фагоцитлар) ва махсус моддалар (антителолар) организмга тушган ёт, зарарли ва касаллик қўзғатувчи микробларни йўқотишда, организмнинг касалликларга қарши иммунитетини ҳосил қилишда иштирок этади.
Органларни бир-бири билан боғлаб, организмнинг бир бутунлигини таъминлайди.
Қоннинг учдан бир қисмини йўқотиш организмни ўлимга олиб келади. Қон таркибининг доимийлиги ва унинг ҳаракатланиши марказий нерв системаси ва ички секреция безлари томонидан бошқарилиб турилади.
Қон гурухлари. Қон плазмасида агглютинин оқсиллари, қон эритроцитларида агглютиноген оқсиллари бўлади. Агглютининлар 2 хил: А ва В, агглютиногенлар ҳам 2 хил: α ва β бўлади. Текширишлар натижасида шу аниқландики, агар қонда бир хилдаги агглютинин ва агглютиноген бўлса уларнинг ёпишиши натижасида агглютинация ва гемолиз содир бўлади. Яъни, агглютинин α ва агглютиноген А, агглютинин β ва агглютиноген В бир-бирига ёпишиб, агглютинация содир бўлади.
Қон таркибида агглютинин ва агглютиногенларнинг қайси бири учрашига қараб одамлар қони IV та гурухга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |