1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва


Солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/23
Sana08.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#643540
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
1-Мавзу

1.9. Солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари. 
Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари, солиқ 
тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, солиқ ишларини юритиш тартиби ва солиқ 
ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, 
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва шу каби 
бевосита солиққа оид қонун ҳужжатлари орқали тартибга солиб турилади. 
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидан 
ўрин олган нормалари Солиқ кодексига мувофиқ бўлиши лозим. Агар Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномасида Солиқ кодексидан бошқача қоидалар белгиланган 
ѐки назарда тутилган бўлса, унда халқаро шартнома қоидаларида белгиланган шартлар амалда 
қўлланилади. 
Солиқ солиш - юридик шахсларга нисбатан мулкчилик шаклидан қатъи назар, қонун 
олдида тенглик, жисмоний шахсларга нисбатан эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, 
ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида 
тенглик асосида амалга оширилади. 
Белгиланаѐтган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар товарлар (ишлар, 
хизматлар)нинг ѐки пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида эркин 
муомалада бўлишини бевосила ѐки билвосита чеклаб қўйиши ѐхуд солиқ тўловчининг 
иқтисодий фаолиятини бошқача тарзда чеклаб қўйиши ѐки унга ғов бўлиши мумкин эмас. 
Олинган манбаларидан қатъи назар, барча даромадларга солиқ солиниши лозим, солиқ 
имтиѐзларини белгилашда эса албатта ижтимоий адолат принципларига риоя этилиши керак. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги-сўмда ҳисоблаб чиқарилади. 
1.10. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 
Амалдаги Солиқ кодексига кўра солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга 
эгадирлар: 

солиқ органларидан ва бошқа ваколатли органлардан (уларнинг ваколатлари 
доирасида) 
амалдаги 
солиқлар 
тўғрисида, 
солиқ 
тўғрисидаги 
қонун 
ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 
тартиби тўғрисида ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, 
шунингдек уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;

ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларида ва бошқа 
ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотларни олиш;

Кодексда белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва тартибда солиқ имтиѐзларидан 
фойдаланиш ѐхуд улардан фойдаланишни рад этиш; 

солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ѐки ортиқча ундирилган 
суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ѐки қайтариш; 

Кодексда белгиланган тартибда ва шартларда солиқларни тўлашни кечиктириш ѐки 
бўлиб-бўлиб тўлаш; 

солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва 
тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш; 

Кодексга мувофиқ ўз ҳудудида ўтказиладиган сайѐр солиқ текширувини ва солиқ 
аудитини ўтказиш чоғида ҳозир бўлиш; 

сайѐр солиқ текшируви ва солиқ аудити материаллари билан танишиш, шунингдек 
ушбу текширувларнинг далолатномаларини олиш; 

солиқ текширувини амалга оширувчи солиқ органларига солиқ тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларининг ижросига тааллуқли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш; 



солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор 
шахсларининг Кодексга ва (ѐки) солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига 
мувофиқ бўлмаган талабларини бажармаслик; 

солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг норматив тусга эга бўлмаган 
ҳужжатлари ҳамда қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш; 

солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қонунга хилоф қарорлари ѐки 
улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли 
етказилган зарарларнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш; 

Кодексда назарда тутилган ҳолларда, солиқ текшируви материалларини ѐки солиқ 
органларининг бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш жараѐнида иштирок этиш; 

солиқ муносабатлари масалаларига оид ўз манфаатларини шахсан ѐхуд солиқ 
маслаҳатчилари ташкилоти ѐки бошқа ўз вакиллари орқали ифодалаш; 

солиқ сирига риоя этиш ва уни сақлаш. 

Солиқ тўловчилар Кодексда ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларида 
белгиланган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 

Солиқ тўловчининг солиқ муносабатларида шахсан иштирок этиши уни вакилга эга 
бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди, худди шунингдек вакилнинг иштирок этиши 
солиқ тўловчини бундай муносабатларда шахсан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум 
этмайди. 

Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар 
мансабдор шахсларининг тегишли мажбуриятлари билан таъминланади. 

Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлашга оид мажбуриятларни 
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик Ўзбекистон Республикасининг 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади. 
Солиқ кодексида, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
қарорларида белгилаб қўйилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳамда тартибда солиқлар 
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиѐзлардан фойдаланиш. 
Солиқ тўловчилар нафақат Солиқ кодексида, балки Вазирлар Маҳкамасининг ѐки 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармонларида кўзда тутилган 
имтиѐзлардан ҳам фойдаланиш ҳуқуқларига эгадирлар.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish