1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва


Солиқ солишнинг оддийлик ва холислик тамойили



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/23
Sana08.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#643540
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
1-Мавзу

Солиқ солишнинг оддийлик ва холислик тамойили.
Бу тамойил солиқ солиш 
базасини аниқлашда, солиқларни ҳисоблаб чиқишда оддийлик бўлишини, тақдим этиладиган 
ҳисоботларнинг мазмунини соддалаштиришни, шунингдек солиқларнинг энг муҳим турлари 
бўйича ягона ставкалар белгилашни, бериладиган имтиѐзларни иложи борича камайтиришни 
кўзда тутади. Бу ўринда назарда тутилаѐтган нарса шуки, солиқларнинг рағбатлантириш 
функцияси доирасида бериладиган имтиѐзлар якка тартибдаги хусусиятга эга бўлмаслиги, 
балки муайян фаолият турларини рағбатлантиришга, солиқ тўловчиларнинг мулкчилик шакли 
ва қайси идорага мансублигидан қатъи назар, маълум турдаги маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришни кўпайтиришга қаратилмоғи лозим. Солиқ имтиѐзларининг ҳаддан ташқари кўплиги 
қонунларни мураккаблаштириб юборади, тушунишни қийинлаштиради ҳамда турлича талқин 
қилинишига олиб келади, бу хол пировард натижада солиқ тўловчиларнинг солиқларга 
нисбатан муносабатларига салбий таъсир қилади. Шу билан бирга аниқ қилиб белгиланган 
имтиѐзлар солиқ юкини бошқа солиқ тўловчилар зиммасига ўтказиб, ижтимоий адолатсизлик 
рўй беришига олиб келади. 
Солиқ солишнинг бошқаришга қулайлик тамойили.
Самарали солиқ тизимига 
қўйиладиган муҳим талаблардан бири бошқарувга қулай бўлишидир. Солиқларни ундириб 
олишда самарадорликка эришиш кўп ҳолларда солиқларнинг солиқ тўловчиларга яхши 
тушунарли бўлишига боғлиқ. 
Айрим мамлакалларда солиқ солишнинг ниҳоятда мураккаб тартиби амал қилади, 
айтайлик, шкала ва ставкалар тури, солиқлар таркиби, уларни тўлаш қоидалари ва тартиблари 
ҳаддан ташқари кўп бўлади. Бунинг устига улар солиқ тушумларининг кўпайишига ҳеч қандай 
ѐрдам бермайди ҳамда солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси бажарилишида рол 
ўйнамайди. 
Солиқ 
солишнинг солиқларни йиғиш 
жараѐнини имкон қадар 
арзонлаштириш тамойили.
Ушбу тамойил давлат ва солиқ тўловчилар томонидан 
солиқларни йиғиш учун кетадиган харажатларни мумкин қадар камайтиришни кўзда тутади. 
Бунинг учун республикамизда солиқ солиш тартибини такомиллаштириш билан бир қаторда 
солиқларни мақбуллаштириш, компьютер технологиялари, солиқ ахборотларининг 
тўғрилигини бевосита назорат қилиш усулларини қўллаш орқали солиқ тўловчиларнинг 
харажатларини камайтириш мақсадида давлат ҳисобидан сақланадиган сервис-марказлар, 
солиқ солиш масалалари хусусида солиқ органлари томонидан бепул маслаҳатхоналар ташкил 
этилган. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish