1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/23
Sana08.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#643540
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
1-Мавзу

солиқ вазифаларига қуйидагиларни 
киритиш мумкин:
1.Умумдавлат вазифаларини ҳал қилиш учун давлатга зарурий молиявий 
ресурслар таъминлаб бериш.
Солиқларнинг фискаллик функцияси ушбу вазифани ҳал 
қилиш мақсадларига хизмат қииади. Бу вазифани ҳал қилиш давлатнинг иқтисодиѐтга қай 
даражада аралашувига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, 
солиқларнинг фискаллик функцияси шунчалик фаол бўлади. Аммо солиқларнинг ушбу 
вазифаси фақат иқтисодий жараѐнларни қамраб олмайди, балки давлатнинг ноишлаб чиқариш 
харажатлари кўпайиши ҳам давлатнинг ортиқча молиявий ресурсларга муҳтожлигини 
келтириб чиқаради. 
2. Мамлакат иқтисодиѐтида қулай инвестиция муҳитини яратишга 
кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикасида солиқларнинг ушбу вазифасини бажариши ўзига 
хос хусусиятларга эга. Асосий хусусиятларидан бири шундаки, ҳозирги кунда сармояларнинг 
асосий қисми савдо ва хизматлар сохасига йўналтирилаѐтганлиги ташвишли холдир. Бунинг 
асосий сабаби фойда нормаларининг бу сохаларда катталигидир. Солиқлар сармояларни 
бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига йўналтиришнинг қудратли воситаси бўлиши 
керак. 
3. Аҳолининг меҳнат фаоллигини рағбатлантириш.
Солиқлар деярли барча 
мамлакатларда ушбу вазифани бажаради. Чунки улар аҳоли даромадларини тартибга 
солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Даромадлардан олинадиган солиқ ставкаларининг 
энг юқори чегарасини сезиларли даражада пасайтириш ишчи кучининг таклифи билан боғлиқ 
салбий оқибатларнинг олдини олиши мумкин. 70-80 йилларда Швецияда солиқ ставкаларини 
аҳоли даромадларига прогрессив равишда қоплаш малакали ишчиларнинг бошқа мамлакатлар 
томон миграциясига олиб келган. 
4. 
Иқтисодий 
ўсишни 
рағбатлантириш 
мақсадида 
даромадларни 
тақсимлашнинг самамдорлик ва адолат принциплари ўртасидаги мувофиқликка 
эришиш.
Амалдаги солиқларга барқарорлик ва мосланувчан солиқ ставкаларининг хослиги 
солиқларнинг узоқ муддатли вазифаларини амалга оширишга замин яратади. Миллий ва 
хорижий инвесторлар капитал қўйилмаларини амалга оширар экан, улар ўзларининг солиқ 
мажбуриятларини аниқ билиши керак. Солиқ турлари ва ставкалари барқарор ва тез-тез 
ўзгармайдиган бўлиши керак. Солиқ тизимига мустаҳкам ишонч бўлмаган тақдирда узоқ 
муддатли инвестицияларнинг ҳаракати сусаяди. 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, солиқларнинг бюджетга ижобий таъсиридан ташқари, 
муҳим иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида ҳам улардан фаол фойдаланиш 
мумкин. Нарх-навонинг ислоҳ қилиниши, ташқи савдонинг эркинлаштирилиши, меҳнат 
бозорининг ислоҳ қилиниши ва ҳоказолар янги пайдо бўлган тижорат тузилмаларини молиявий 
жиҳатдан қўллаб-қувватлаш заруратини юзага келтиради. Бу вазифани солиқ ставкаларини 
табақалаштириш йўли орқали ҳал этиш мумкин. 


Шундай қилиб, солиқларнинг вазифалари уларни амалга ошириш муддатига қараб, қисқа 
муддатли, ўрта ва узоқ муддатли вазифаларга бўлинади. Бу вазифалар мазмунига кўра 
бир-биридан фарқ қилади, Солиқлар нафақат давлат бюджетининг тушумларига бўлган 
эҳтиѐжларни қондиришга балки давлат даромадларини бюджетнинг ўрта муддатли режада 
ҳаѐтийлигини яхшилаш мақсадида мослашувчанлигини амалга оширишга ҳам хизмат 
қилиши мумкин. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish