1. маъруза машғулотлари


Жамият тараққиётида “Ўзбек модели”



Download 316,75 Kb.
bet50/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

3. Жамият тараққиётида “Ўзбек модели”.
Истиқлолимизнинг машаққатли, фидокорона меҳнат билан 27 йили ортда қолди.
Бу йиллар бой имкониятларга эга бўлган, республика ва унинг аҳолисини танг ҳолатдан, моддий ва маънавий инқироздан чиқариш, миллий давлатимиз пойдеворини қуриш, иқтисодиётимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш йиллари бўлди.
Ўзбекистонни жаҳонга номоён қилиш, ахборот ва иқтисодий жиҳатдан четлаштириш ҳолларига барҳам бериш, жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида тенг бўлиб олиш сари интилиш йиллари бўлди.
Ҳаётнинг, жамиятнинг асосий тамойилларини ва давлатнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий тузилмаларини ҳал қилувчи, умуминсоний қадриятларга асосланган, эркин демократик келажакни аниқ белгилаб барган Асосий қонун, Конституция қабул қилинди.
Ўзбекистон танлаб олган йўл – республика ва унинг халқининг манфаатларига ниҳоятда мос келадиган, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган иқтисоддир.
Чуқур ўзгаришлар бизнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб бормоқда. Содир бўлаётган туб силжишлар дунёнинг ҳозирги қиёфасини ўзгартириб юбормоқда.
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини амалда номоён қиладиган ва рўёбга чиқарадиган ташкилий тузилмаларни шакллантириш жараёни давом этмоқда. Банк тизими қайта ташкил қилинмоқда. Мустақил миллий авиакомпания, ахборот агентлиги, кинокомпания, ва бошқа умумдавлат хизматлари ишлаб турибди.
Ўзбек халқининг мустақилликка бўлган интилишини жаҳон ҳамжамияти, халқаро жамоатчилик қуллаб-қувватлади. Дунёдаги 125 мамлакат Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллигини тан олди. 40 дан зиёд хорижий мамлакатлар билан дипломатик муносабатлари ўрнатилди.
Тарихда илк бор, 1992 йилнинг 2 мартида Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо қилиб қабул қилинди. Республикани ҳақиқатан ҳам, унинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, халқнинг азалий турмуш тарзи, анъаналари, урф-одатлари ва кўникмаларини, мавжуд беқиёс табиий бойликларини ҳар томонлама ҳисобга олиб, юксалтириш амалда мумкин бўлиб қолди. Ҳозир Ўзбекистон тарихий чоррахада турибди. Аввало, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Республикани миллий давлат, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий камол топтирувчи ўз тараққиёт йўлини ишлаб чиқди. Республикада ҳозир яшаб турганларнинг тақдиригина эмас, балки уларнинг фарзандлари, набираларининг ҳам тақдири, келажак авлодларнинг тақдири ҳам шунга боғлиқ бўлади. Республика танг ҳолатларни айни даражада тезроқ бартараф этиш, яккаҳокимлик тизимининг иллатларини батамом тугатиш, ривожланган маданиятли мамлакатлар даражасига чиқиб олиш шу нарса билан ҳам белгиланмоқда.
Барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш пировард мақсад бўлиб қолмоқда. Шундай жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинлигини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маданиятнинг қайта тикланишини, шахс сифатида инсоннинг маънавий-ахлоқий камол топишини таъминлаши мумкин.
Жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча умуминсоний ва миллий қадриятларни тажрибаларни рад этмаган ҳолда, ўз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт йўлимизни танлаб олиш республиканинг қатъий позициясидир.
Ўзбекистоннинг чинакам мустақиллигига эришишидан иборат ўз йўли аҳолининг миллий-тарихий турмуш ва тафаккур тарзидан, халқ анъаналари ва урф-одатларидан келиб чиқади. Чуқур илдизи ўтмишдаги анъанавий жамоа турмуш тарзига бориб тақаладиган жамоатчилик, маҳалла асослари Ўзбекистонга хосдир. Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, очиқ кўнгиллилик, миллатидан қатъий назар одамларга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш, ўзгалар кулфатига ҳамдард бўлиш ва ўзаро ёрдам туйғуси кишилар ўртасидаги муносабатларнинг меъёри ҳисобланади.
Ижтимоий тараққиётнинг асослари ва йўналишлари хусусида сўз кетар экан, аввало ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий негизларга алоҳида эътибор бермоқ керак.
Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади12. (42-модда)
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини ҳимоя қилиш имконини берадиган етарли салоҳиятга эга. Ер бағрининг ғоят қимматли минерал хом-ашёларга бойлиги чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, республиканинг жаҳон бозорига чиқишини таъминлайдиган тармоқларни ривожлантириш имконини бермоқда.
Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўз йўли 4 та асосий негизга асосланади. Бу негизлар:
- умуминсоний қадриятларга содиқлик;
- халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
- инсоннинг ўз имкониятларини эркин номоён қилиши;
- ватанпарварлик13.
Давлат рамзлари – байроқ, тамға, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Мана шу рамзларни эъзозлаш – ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш демакдир. Ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишда биз учун қуйидагилар узлуксиз устувор йўналишлар ҳисобланади:
- таълим ва маданиятни ривожлантириш ҳамда ислоҳ қилиш;
- ақлий ва маънавий салоҳиятни мустаҳкамлаш;
- аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш.
Жамиятни ақлан ривожлантириш – бу ижтимоий тараққиёт асосидир. Бусиз илмий-техник тараққиётга эришишнинг имкони йўқ, инсоннинг глобал манфаати-жамиятнинг барқарор ҳаётини таъминлайдиган кашфиётларни амалга ошириб бўлмайди.
Олдимизда турган муҳим масала – бу миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизга татбиқ этишдир. Бу эса бутун таълим ва маданият тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этади. Чунки айни билимдонлик ва юқори маданиятлилик озодликдан ҳамманинг бахт-саодати йўлида фойдаланиш имконини беради. Собиқ шўро даврида таълим тизимисиз жаҳон цивилизациясининг илғор ютуқларидан ва халқимизнинг тарихий илдизларидан ажралиб қолган эди. Ақлий ва маданий салоҳиятни ривожлантириш яна бир узлуксиз принцип ҳисобланади. Демак, бизнинг вазифамиз, аввалабор, мана шу маънавиятимиз сарчашмаларини ва бобокалонларимизнинг бой анъаналарини давом эттиришдир.
Шундай бир механизм ишга туширилиши керакки, бунда ҳар бир киши ислоҳотларнинг афзаллигини яққол сезсин. Уларнинг натижаларидан ҳақиқий манфаатдорлик пайдо бўлсин. Ислоҳотлар жараёни аниқ самара билан боғлиқ бўлиши зарур.



Download 316,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish