2. Социал революциялар ва уларнинг салбий оқибатлари.
Бажарадиган вазифалари, соҳаларига қараб социал динамиканинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Репродуктив динамика. Социал динамиканинг бу тури туғилиш, ишлаб чиқариш, экологиянинг социал жиҳатларини ўз ичига олади. Аҳоли сонининг ўсиши, туғилиш миқдори, уларни белгиловчи омиллар репродуктив социал динамика соҳасига киради. Ишлаб чиқариш, экология ва социал субъектлар репродуктив ўрнашмаларга алоқадор бўлади.
Мақом (статус) социал динамика. У ўз ичига хизмат лавозимларида кўтарилиши ёки пасайишини, турмуш даражаси ва сифати кабиларнини қамраб олади.
Ҳудудий социал динамика. Аҳоли кўчишларининг суръати ва миқдорларининг социал жиҳатлари, катта шаҳар вужудга келиши билан пайдо бўлган социал муаммолар, ишлаб чиқаришнинг жойлаштирилиши, унинг социал оқибатлари ҳудудий (территориал) социал динамика объектларидир.
Маънавий ҳаёт динамикаси манфаатлар, қадриятлар, фикрлар, нормалар ҳаракати, ўзгариши ва ривожланиши бу соҳа доирасида бўлади.
Сиёсий динамика жамият социал-синфий таркиби, ҳокимият шакллари ўзгаришини англатади.
Фан - техника динамикаси. Фан-техника тараққиётининг социал жиҳатлари, ишлаб чиқариш воситалари ўзгаришларининг ижтимоий субъектлар ҳаётига таъсири, ахборот ва коммуникация билан боғлиқ социодинамик ўзгаришлар фан-техника динамикасига киради.
Социал динамика абстракт, мавҳум қонуният ифодаси эмас. Ҳар бир минтақа, ижтимоий тузумда ўзига хос социодинамикани кўришимиз мумкин.
Социал динамика вертикал (юқори ва пастга) ва горизонтал (яъни, параллел томонга) йўналишда рўй бериши мумкин. Юқорида келтирилган барча социал динамика турларини вертикал ва горизонтал - йўналишда текшириш мумкин. Жумладан, социал-синфий структура элементлари ҳаракати социал стратификация ёндашуви асосида қаралганда буни яққол кўришимиз мумкин. Социал стратификация (лот. strato - тузилма, қатлам) социологик тушунчаси бўлиб, бу тушунча умуман жамиятнинг, айрим социал гуруҳларининг таркибини, уларнинг турли-туман белгиларига: даромади, малакаси, маълумоти ва бошқа даражаларига қараб, одатда иерархия (юқори ва қуйи) тарзда жойлашган ижтимоий қатламларга бўлинишини тавсифлайди. Функционализм нуқтаи назаридан, социал стратификация тизими жамиятдаги социал роль ва мавқейларнинг дифференциацияси бўлиб, у ҳар қандай жамиятнинг объектив эҳтиёжидир. Жамиятнинг турли соҳаларида страталардан страталарга ҳаракатни кўриш мумкин. Масалан, иқтисодиёт соҳасида - ҳар бир одам миллонер бўлиши мумкин; сиёсатда - йирик сиёсий мансабга эришиш мумкин; армияда - ҳар бир аскар генерал бўлиши мумкин; диний фаолият соҳасида - олий диний мартабага эришиш мумкин; фан - бу фаолиятнинг нисбатан зое кетадиган соҳаси бўлиб, бироқ бунда илгарилаш мумкин; никоҳ орқали - фойдали никоҳ воситасида жамиятнинг энг юқори поғоналарига ғоят тез кўтарилиш мумкин. Кишиларнинг социал зинапоядаги юқорига қараб силжишга интилиши - ижтимоий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. Одам бир вақтнинг ўзида бир неча стратага кириши мумкин. Бу страталар институционал, маданий, норасмий мезонлар асосида ажратиб кўрсатилиши мумкин ва уларга мос бўлган социодинамика ҳам мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |