1. маъруза машғулотлари


Социологик тадқиқотларда кузатиш усули



Download 316,75 Kb.
bet56/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Социологик тадқиқотларда кузатиш усули.Социологик тадқиқотларда кузатиш – дастлабки эмпирик маълумотларни йиғиш усули бўлиб, муайян мақсадга қаратилган, олдиндан пухта ўйлаб, мунтазам олиб бориладиган, ҳиссий қабулга асосланган бўлади. Бу усулдан фойдаланишнинг ўзига хос афзаллиги шундаки, тадқиқотчи муайян даражада тадқиқот олиб бораётган объектдан мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Кузатиш усулидан олинадиган илмий маълумотларда объектив, холис ва ҳаётий бўлиши билан ўзининг илмий қимматига эгадир. Шу билан бирга, кузатиш усулидан олинган илмий маълумотларда субъектив жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Чунки, социологик тадқиқот тадқиқотчининг ижтимоий воқеликка, жараёнига нисбатан қандай муносабатда бўлиши ва қай йўсинда тавсифлаши асосида боради. Кузатиш усулининг яна бир ўзига хос жиҳати; унинг муайян даражада чегараланганлиги бўлиб, кўпинча тадқиқ этилаётган воқеликни қайта кузатиш имконияти бўлмаслигидадир. Бу усулнинг яна бир заиф жиҳати шундан иборатки, кузатиш орқали тадқиқотчини саволга қизиқтириш, кузатилувчининг фикр ва ҳукмини билиш жуда қийин. Барча ҳолларда кузатиш ҳозирча сўз билан ифодаланади. Аммо баъзи хулқий-эҳтиросли муносабатларни, ҳолатларни бир тарзда ёзиш ва сўз орқали ифодалаш қийин бўлади. Кузатиш жараёнининг ҳарактерига қараб уни қуйидаги типларга ажратиб кўрсатиш мумкин: назоратсиз, тўла қамровли ва қамрамайдиган, дала ва лаборатория шароитида мунтазам ва тасодифий кузатишдир. Социологик тадқиқотларда кузатиш усули ўрганилаётган объектга нисбатан четдан ёки ичкаридан қўлланилиши мумкин. Тадқиқ этилаётган объект четдан кузатилганда тадқиқотчи объектга нисбатан мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Ичкаридан кузатишда тадқиқотчи кузатаётган объектга рўй бераётган ижтимоий жараёнларда бевосита иштирок этади ва бўйсунади. Социологик тадқиқотларда фақатгина кузатиш усулидан фойдаланиш билан кифояланиб қолмаслик керак. Чунки, кузатиш усули орқали олинган натижалар ўрганилаётган объект тўғрисида тўлиқ маълумот бера олмайди. Бу усулдан кўпгина социологик тадқиқотнинг дастлабки босқичларида, объект тўғрисида дастлабки тасаввурга эга бўлиш учун ёки социологик тадқиқотларнинг бошқа усуллари ёрдамида олинган маълумотларни, статистик ҳужжатларни қўшимча равишда текшириш мақсадида фойдаланилади.

Download 316,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish