1. маъруза машғулотлари


Социологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш



Download 316,75 Kb.
bet58/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Социологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш.
Социологик тадқиқотлар давомида қўлга киритилган маълумотларни таҳлил этиш тадқиқотлар жараёнининг муҳим босқичи ҳисобланади. Бу босқичнинг мақсади натижаларнинг маъносини тушунтириб бериш, фикрларни умумлаштириш ва ягона назарий тизимга келтиришдан иборат. Социологик тадқиқотларнинг натижаларини тўғри изоҳлаб берувчи қатор илмий услубий ечимлар тизими мавжуддир, аммо ҳар бир конкрет ҳолатда бу нарса бир бутун кишилар жамоаси (социологлар, респондентлар, маъмурият) иштирокида амалга оширилади. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ва гипотезаларнинг ҳаётийлиги энг самарадор восита сифатида кишиларнинг ижтимоий фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.Шу сабабли гипотезани синаш жараёнида тадқиқотчи кўпроқ реал ҳодисаларга таяниши, хилма-хил маълумотларни бирлаштириши, эмпирик материаллардан ўрганилаётган объектнинг зарурий жиҳат ва хоссаларини ажратиб беришга интилиши керак. Социологик таҳлилнинг натижалари тизимлашган ва гуруҳларга ажратилган кўринишда илмий ҳисоботда намоён бўлади. Ҳисоботнинг иловаси сифатида жадваллар, графиклар, сўровномалар, бланклар, тестлар ва бошқалар келтирилади.
Амалий социологик тадқиқотнинг асосий мақсади амалиёт томонидан илгари сурилган масалаларнинг ечимидир. Шунинг учун бундай тадқиқот ҳисоботида гипотезалар, тадқиқот вазифалари, ўртача кўрсаткичлар тизими, ахборотлар, бошланғич ахборотларни йиғиш бўйича тадқиқот услублари таркиби тавсифлаб берилади.
Ҳисоботга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар:
- ҳисоботда тадқиқотнинг предметига мос мантиқан барча ўзаро боғланган муаммолар гуруҳлари иложи борича чуқур ва тўла акс эттирилган бўлиши керак;
- бажариладиган ишларнинг туркумининг мантиқий кетма-кетлиги таъминланган бўлиши керак;
- ҳисоботнинг ҳар бўлимида тадрижий бир-бирини тўлдирувчи икки қисмининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш зарур;
- сўровноманинг барча саволлари ва уларга мос натижалар илмий мантиқ талабларига биноан таҳлил этилиши керак;
- ҳисобот техник жиҳатдан юқори савияда расмийлаштирилиши ва тўғри тузилиши керак.
Амалий (эмпирик) социологик тадқиқотлар ўтказиш орқали талабалар, мутасадди мутахассислар ҳамда кенг жамоатчилик оммаси социологик ахборотлар тизимини яратишда катта имкониятларга эга бўладилар. Социологик тадқиқотлар жамиятнинг турли соҳалари фаолиятини мўътадил ривожлантиришда катта аҳамиятга эгадир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида жамиятнинг турли соҳаларини бир-бирига мувофиқлаштириш лозим бўлади. Буни амалга оширишда социология фанининг имкониятларидан тўла фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Эмпирик тадқиқотлар тажрибасидан ҳар хил соҳадаги ва касбдаги ходимлар ҳам ўз ишларида кенг фойдаланишлари мумкин. Социологик тадқиқотларда илмий изланиш муҳим аҳамият касб этиб, тадқиқот­ларнинг назарий ёки амалий йўналишларда бўлишини кўрсатувчи мўлжал ва­зифасини ўтайди.Социологик тадқиқотлар дастурида илмий изланишга сабаб бўлган иж­тимоий зиддиятли муаммолар ва уларни асосий атама ва тушунчалари ат­рофлича изоҳлаб берилади.Айни вақтда баъзи илмий тушунчаларни эмпирик тарзда изоҳлаш ва тушунчалар диалектикасини реал кўринишда кузатиш имкониятлари илмий сўзлар, фактлар ва ижтимоий кўрсаткичлар тарзида батафсил баён этила­ди. Масалан, билим олиш самародорлигини таъминлашнинг пролонг (узайти­риш) усули ҳақида фикр юритиладиган бўлса, ана шу усул зарур фанларни ёки за­рур кўникма ва ҳунарларни ўзлаштиришнинг бошқа фанлар мазмунига уйғун­лаштириш натижасида қай усулда ўзлаштириш мумкинлиги аниқ-ойдин баён этилиши лозим. Интервью респондент билан бевосита мулоқотни тақозо қилади. Бу мулоқотни қоғоз ёки магнит тасмасига қайд этиш мумкин. Интервью (инглизча-учрашув) усулидан социология, психология, жур­налистика, этнография, статистика, педогогика каби соҳаларда фойдалани­лади. Интервью ўтказилиш тажрибасига кўра эркин стандарт ва ярим стандарт кўринишига эга бўлади. Эркин стандарт илгаридан тайёрланган са­воллар асосида эмас, балки суҳбат мазмунидан келиб чиқувчи саволлар асосида қурилиб, дастур йўналишида бир неча соат давом этиш ва тадқиқот муаммосини аниқлаш, разведка вазифасини бажариш мақсадида фойдала­ниши кўзда тутади.



Download 316,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish