2. Шахснинг ижтимоийлашуви ва унинг босқичлари.
Шахс хусусиятларининг пайдо бўлиши ва ривожланишини таҳлил этиш учун шахснинг шаклланишига таъсир этадиган омилларни қуйидаги типларга бўламиз:
1) биологик ирсият
2) табиий муҳит
3) маданият
4) гуруҳ тажрибаси
5) улкан индивидуал тажриба
Бу омилларнинг шахсга таъсирини бирма-бир кўриб чиқамиз.
Биологик ирсият; Ғиштли уйни тошдан қуриш мумкин эмас, аммо кўп ғиштлардан уйни, бунинг устига турли кўринишда қуриш мумкин. Ҳар қандай кишининг биологик ирсияти хом-ашё материалларини етказиб беради, улар кейинчалик ҳар хил усуллар билан инсон зоти, индивид, шахсга айланадилар.
Ҳайвонларнинг кўпгина турларидан фарқли равишда инсон мавжудоти йилнинг ҳамма вақтида жинсийликни намоён этади, бу эса кўпроқ ёки озроқ даражада болалар туғилишига ўз таъсирини ўтказади. Бола туғилганда ёрдамга муҳтож бўлади ва ҳаётининг дастлабки йилларид шундай ҳолда қолади. Бу каби биологик фактлар инсонлар социал ҳаётига асос солади. Бундан ташқари, инсон моногам жинсий ҳаёт инстинктига эга бўлмайди ва ҳар қандай жамиятда бу белги оила институти шаклланишига ва болалар тарбиясига таъсир қилиб, ҳар хил намоён бўлади. Биологик ирсият хусусиятлари ҳаво, сув, овқат, уйқу,хавфсизлик сингари эҳтиёжларни ўз ичига оладиган инсоннинг туғма эҳтиёжлари билан тўлдирилади. Агар социал тажриба асосан инсон эга бўлган ўхшаш умумий хусусиятларни тушунтириб берса, биологик ирсият кўпинча шахснинг индивидуаллигини, унинг бошқа жамият аъзоларидан дастлабки фарқини тушунтириб беради. Шу билан бирга, гуруҳий фарқланишни энди биологик ирсият тушунтириши мумкин эмас.
Шу асосда биологик ирсият шахсни тўлалигича ярата олмайди, чунки на маданият, на социал тажриба генлар орқали ўтади. Аммо биологик омилни ҳисобга олиш лозим. Чунки у биринчидан, социал жамоалар учун чеклашлар (ёрдамга муҳтож гўдак, сув остида узоқ тура олмаслик, биологик эҳтиёжлар мажмуи ва ҳоказо) яратади, иккинчидан, биологик омил ёрдамида темперамент, характер, қобилиятларнинг чексиз турли кўринишлари пайдо бўлади, улар ҳар қандай киши шахсида индивидуаллик, яъни такрорланмас улкан сиймо вужудга келтиради.
Табиий муҳит; Кўпгина олимлар шахснинг ривожланишида табиий муҳитга асосий эътибор қаратадилар. Машҳур социолог П.Сорокин 1928 йилда чоп этилган асарларида кўпгина олимларнинг – Конфуций, Аристотель, Гиппократдан тортиб ўзига замондош бўлган географ Элмиот Хантингтонларнинг назарияларини бойитди. Бу олимларнинг фикри бўйича, шахслар хулқидаги гуруҳий фарқлар асосан иқлимдаги фарқлар, жуғрофий хусусиятлар ва табиий ресурслар билан белгиланади. Бу тоифа олимлар қаторида файласуф Плеханов ва тарихчи А.Н.Гумелёвларни киритиш мумкин. Бу тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган назария этномарказий, миллий онгни оқлаш учун яхши асос ҳисобланади. Лекин табиий омилнинг шахс ривожланишидаги асосий таъсирини оқлаб ололмайди. Ҳақиқатдан ҳам бир-бирига ўхшаш табиий ва жуғрофий шароитларда шахснинг турли типлари шаклланади ва аксинча кўп ҳолларда ўхшаш гуруҳий хусусиятга эга шахслар турли табиий муҳит шароитларида ривожланади.
Бунга боғлиқ равишда табиий муҳит социал гуруҳнинг маданий хусусиятларига таъсир этиши мумкин, лекин унинг алоҳида шахс шаклланишдаги таъсири унчалик эмас ва шахсга гуруҳ маданиятининг, гуруҳий ёки индивидуал жараённинг таъсири билан солиштириб бўлмайди.
Маданият; Социал муҳит; Инсонни ўраб турган гуруҳ,инсонлар,маданият,урф-одат,дин, иқтисодий ҳолат ва б. назарда тутилади. Энг аввало шуни айтиш лозимки, маълум маданий тажриба бутун инсоният учун умумий ҳисобланади ва у ёки бу жамиятнинг ривожланишининг қай даражасида турганлигига боғлиқ эмас. Масалан, ҳар бир бола ёши бўйича ўзидан катта кишилардан овқат олади, тил орқали мулоқот қилишга ўрганади, жазо ва мукофот қўллаш туфайли тажрибага эга бўлади ва ҳамда бир қанча бошқа умумийроқ маданият намуналарини ўзлаштиради. Шу билан бирга ҳар бир жамият амалда ўзининг ҳамма аъзоларига маълум ўзига хос тажриба, бошқа жамият бера олмайдиган муҳим маданият намуналарини ҳадя этади. Мазкур жамиятнинг ҳамма аъзолари учун бир хил социал тажрибадан ўша жамиятнинг кўп аъзолари учун хос бўлган шахс қиёфаси пайдо бўлади. Масалан, мусулмон маданияти шароитларида шаклланган шахс христиан давлатида тарбияланган шахсга нисбатан бошқа хусусиятларга эга бўлади. Америкалик тадқиқотчи К.Дьюбойс шахсни мавжуд жамият учун умумий хусусиятга эга модаллик деб атади.(“ мода” статистика терминидан олинган узунликни билдиради, у объект парометрлари қаторида кўп учрайди) Модал шахс деганда Дьюбойс бутун жамият маданиятига хос бир қанча фазилатларга эга бўлган кўп учрайдиган шахс типини тушунади. Шундай қилиб, ҳар бир жамиятда ўртача расм бўлиб қолган хусусиятга эга шахсларни топиш мумкин. Модал шахс ўзида маданий тажриба давомида жамият ўзининг аъзоларига сингдирган ҳамма умуммаданий қадриятларни мужассамлаштиради. Бу қадриятлар кўпроқ ёки озроқ даражада мазкур жамиятнинг ҳар бир шахсида мавжуд бўлади.
Гуруҳий тажриба;Инсоннинг бирор гуруҳ аъзоси сифатида оладиган тажрибаси тушунилади.
Индивидуал тажриба дейилганда кишининг ўз ҳохиш иродаси, интилиши қизиқиши орқали эгаллайдиган ҳаётий тажрибаси назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |