Иқтисодий институтлар. Ижтимоий-иқтисодий гypyҳ» ва «тизим» тушунчалари. Ижтимоий ҳаёт – бу, турли гуруҳ одамларининг ҳаракати, фаолияти, ўзларини яққол намоён қиладиган, ўзига хос воқеалар мажмуидан иборат. Ижтимоий-иқтисодий гуруҳлар мажмуи бутун жамият, ҳудуд ёки қишлоқлар, хўжалик тармоқлари, ташкилотлар кўламида ижтимоий-иқтисодий тузилишни ташкил этади. Умумийликдан гуруҳларни ажратиш ва тақсимлаш – бу, ижтимоий стратификациядир. Иқтисодий ҳаётда меҳнат ва меҳнат муносабатлари асосий таркибий қисм бўлгани сабабли, ижтимоий-иқтисодий стратификациянинг энг муҳим объектив асослари қуйидагилар бўлиши мумкин:
бандлик, унинг ўлчови ва кўриниши;
ижтимоий меҳнат тақсимотида тутган ўрни, яъни бошқарув ёки ижрочи, аграр ва индустриал, ақлий ва жисмоний меҳнат билан бандлик;
меҳнат хусусиятларининг машаққатда, қийинчиликда, хавфда, ақлий ва жисмоний ҳолатларда тутган ўрни;
касб ёки меҳнат, яъни иш ҳақига ёлланадиган ва юқори малакани талаб этадиган ёки эркин даромадли мустақил иш, маълумот қандай бўлишидан қатъи назар;
ишлаб чиқариш воситаларининг мулкчиликка бўлган муносабати, мулкнинг мавжудлиги ёки йўқлиги, ундан ташқари ўлчови, шакли ва кўриниши;
ишлаб чиқариш, меҳнатни ташкил этиш, бошқа муносабатлар, унинг даражаси, иқтисодий ва ҳуқуқий асослар, расмий ва норасмий характер;
даромад, унинг ўлчови ва манбалари, ахлоқийлик, барқарорлик ва берқарорлик характери;
маълумот ва малака, уларнинг даража ва ихтисоси.
Кўрсатиб ўтилган асосларни ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар бир неча бўлакка ажратилиши мумкин. Илмий ва ишга алоқадор вариантларга жуда кўп эътирозлар билдирилади, баъзан улар бир-бирига тўғри келмайдилар ҳам. Бу эса ижтимоий-иқтисодий тизим ҳодисаси ижтимоий фикрга мураккаб таъсир кўрсатишини белгилайди.
Объектив ижтимоий-иқтисодий стратификациянинг асослари билан бир қаторда субъективлари ҳам мавжуд. Бу ерда гуруҳлар меҳнат ва меҳнат муносабатлари учун катта аҳамиятга эга қандайдир инсоний сифатлар нуқтаи назардан фарқланади. Уларга:
бир хил меҳнат турларидаги фаолият ва хулқ услуби;
пассивлик ва фаоллик;
етакчилик;
қонунга бўйсуниш;
меҳнат ва иш ҳақига муносабат;
меҳнат ва биргаликда ишлайдиган ишга мойиллик кабилар киради.
Ижтимоий-иқтисодий тизим ўрганилганда «объектив» гуруҳларнинг субъектив режаси ва «субъектив» гуруҳларнинг объектив режаси кўриб чиқилади.
Объектив асосланган гуруҳлар иқтисодиётга таъсир кўрсатади. Улар ихтисослашган меҳнат тақсимотида ўз руҳий ҳолатининг ёрдами билан энг яхши ёки ёмон объектив мулк ҳолатига эришадилар.
Ижтимоий-иқтисодий стратификация қийинчилик ва қарама-қар-шиликларга эга. Айрим ҳолларда ижтимоий-иқтисодий тизим ортиқча мураккаблаштирилади, асосий ижтимоий гуруҳлар ва фарқлар «сўндириб қўйилади», айримларида эса асосий деталлар қолдирилиб ёки ортиқча соддалаштирилади.
Актуал бўлмаслигидан бутун синфлар ҳисобга олинмаслиги мумкин. Ишчи ташкилот билан танишиб чиқаётганда, маъмур мутахассис, тажриба ва фикрлаш даражасига эга бўлган одамларнинг турли категория ва турларини кўриш мумкин.
Гуруҳларнинг ижтимоий-иқтисодий фарқлари аҳамиятга тобе бўлганлиги учун, улар озми-кўпми «муҳим» бўлади. Бир хил фарқларнинг аҳамияти ҳар хил вазиятларда бир хил эмас, яъни нисбий бўлади. Ижтимоий-иқтисодий фарқларнинг нисбийлиги жиҳатидан аниқ шакллари мавжуд:
1. Техника тараққиёти натижасида касб ва машғулотларда, иш жойларининг кескин етишмаслиги шароитида жуда кўп фарқлар «ўчирилиб» юборилади; одамларнинг моддий рағбатлантирилган ориентацияси кучли бўлса, бу фарқларга кам аҳамият берилади.
2. Ҳаммада (ўртача) даромад юқори бўлса ёки уларни реализация қилиш имкони бўлмаса ёки жамият, мавжуд индивидлар ва гуруҳлар маънавий қадриятларга қаратилган бўлса, даромаддаги фарқлар унчалик муҳим бўлмайди.
3. Ишсизлик вақтинчалик бўлса ёки ишловчилар, ўртача олганда, паст иш ҳақи олишса ёки ишсизлик нафақалари етарли даражада юқори бўлса, бандлик ёки ишсизлик одамларнинг ижтимоий-иқтисодий мавқеини яққол билдирмайди.
4. Маълумотга эга бўлиш меҳнат характерининг фақат касбийлик ва иш билан ҳаётнинг кичкинагина нюанси бўлиши, одамнинг ижтимоий-иқтисодий истиқболини аниқловчи, ўзига хос капитал ролини бажариши мумкин. Айрим ҳолатларда маълумот бандликни кафолатловчи, ишсизликка имкон берадиган ёки бу муносабатда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган омил ҳисобланади.
5. Мулкчилик одамлар учун бир хил бўлмаган ижтимоий-иқтисодий аҳамиятни касб этади. Мулкчилик – бу, индивид ва гypyҳ учун шахсий ишлаб чиқариш воситаларининг йириклашуви ва ривожи, даромадлар ва эркин меҳнатнинг барқарорлигидир.
6. Одамларнинг ўзига хос фазилатлари нисбийлик принципига бўйсунади. Агар бир хил ижтимоий-иқтисодий тизимлар, вазиятлар, ҳодисаларда қандайдир ахлоқий ва маънавий хусусиятлар аҳамиятсиз бўлса (на муаммоларни, на мувафаққиятларни «барпо» этмайдилар), бошқаларда эса улар индивид ва гуруҳларнинг мезони, ютуқларини белгилайди.
Меҳнат ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган гуруҳлар ўртасидаги фарқлар қандай бўлишига қараб, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг стратегик моделини ажратиб ўрганиш мумкин.
1. Синфлараро модель. Очиқ қарама-қаршилик характерини олиб борувчи бир неча катта гуруҳ–синфлар ўртасидаги фарқлар – энг муҳим деб ҳисобланади. Одамларнинг ўзлари буларни осон деб англайди. IIIy билан бир вақтнинг ўзида ҳар бир гуруҳ–синфлар ўзига яраша гомоген, яъни бир турдаги бўлиб, юқори жипслашиш индекси билан таърифланади.
2. Ички синфий модель. Асосий rypyҳ–синфлар ўртасидаги ҳисобга олиш мумкин бўладиган муносабатларининг фарқлари йўқ. Бу гуруҳ–синфлар етарли даражада «тизимга интеграция» қилган, бир-бирига мослашган, низоларсиз ролларни, меҳнат шароити ва даромадини аниқлаган ва бўлган. Бир вақтнинг ўзида гуруҳ–синфлар ичида «гетерогенлик», яъни турли-туманлик кучайиб боради. Гуруҳ–синфлараро қарама-қаршилик фарқлари ички муаммоларга айланади.
3. Устувор синфий модели. Модель бўйича асосий гуруҳарнинг ташқи ва ички муносабатлардаги фарқлар ва қарама-қаршиликлар тенг миқдорда тақсимланади. Бундай ҳолатда гуруҳ–синфлараро фарқларнинг кучайиши ёки камайиши тенг миқдордаги характерни билдиради.
«Нима учун иқтисодий ҳаётда қандайдир ижтимоий гуруҳларни ажратиш керак?», «Қайси вазиятда макро- ва микроиқтисодчи, ишлаб чиқаришнинг ташкилотчиси, менежери, мутахассиси бундай гуруҳларнинг омилига ёки феноменига ўз эътиборини қаратади?» - деган саволлар туғилади. Бу саволга жавоб бериш учун иқтисодиётнинг ижтимоий-иқтисодий таҳлили асосий йўналишларини таърифлаш лозим:
1. Меҳнат тақсимотининг иқтисодий ва социологик назариялари маълум. Биринчисига биноан объектив қонунлар ва хўжаликнинг ривожланиш эҳтиёжларини ҳар хил тармоқ, жараён, меҳнат ва бандлик турларида ривожлантириш учун дастлабки асос яратиб, ўзига одамларни жалб қилади, иш кучининг муносиб категорияларини шакллантиради. Шундай қилиб, соф иқтисодий принципга асосан ижтимоий-иқтисодий гуруҳлар вужудга келади.
Социологик назария тарафдорлари бу масала бўйича тескари фикрлайдилар.
Биринчидан, иқтисодий дифференциацияга нисбатан ижтимоий дифференциация бошланғич деб ҳисобланади. Дастлаб ижтимоий гуруҳлар пайдо бўлиб, уларнинг мавжудлиги меҳнат тақсимотига сабаб бўлади. Бандлик ва меҳнат одамларни гуруҳларга бўлади ва акси, одам гуруҳлари ўзаро меҳнат ва бандликка бўлинади.
Иккинчидан, иқтисодий нуқтаи назардан хўжаликнинг битта тизими талаб қилинади, лекин маълум гуруҳ ва гуруҳлараро муносабатлар психологияси касбий-меҳнат йўналиши ва таълимда, кадрларнинг мобиллик ва барқарорлигида, бандлик принципи ва жараёнларида зид, қарама-қарши ғояларни вужудга келтиради.
Учинчидан, ижтимоий гуруҳларда ўзига хос инерция мавжуд. Иқтисо-диётнинг тузилишини тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилганлар «инсонийлик» қийинчиликларига дуч келадилар – бир қатор одамлар гуруҳи одатдаги ҳаёт тарзини, ижтимоий алоқаларни, ўз-ўзини англашини ўзгартиришни, бандликда ва ишда «янги ролларни ёдлашни», ўзларини уринтиришни хоҳламайдилар.
2. Ишлаб чиқаришда ва истеъмолда банд бўлган пайтда одамлар ҳap доим бир нималарни ўзаро таққослайди, тақсимлайди, яъни раҳбарлик органлари орқали ўзларининг муносабатларини тартибга солиб туришади.
Шундай қилиб, ижтимоий гуруҳнинг мавжудлиги – бир вақт ичида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи мезонлар ва асбобларнинг вужудга келишидир (мезон - предметни, асбоб - таъсир ўтказиш усулини кўрсатади)
3. Ижтимоий гуруҳ – иқтисодий ҳаётнинг асосий субъекти. Унга одамлар ишлаб чиқариш ва даромадда манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзларининг мақсадларига етишиш учун ҳар хил ташкилотларга, ассоциацияларга, корпорацияларга бирлашади. Буларнинг ҳаммасида ўзига хос ижтимоий-психологик хулқ мавжуд.
4. Айрим гуруҳларда ижтимоий-иқтисодий тизим ва ҳолатни таърифловчи омиллар бўлади. Улар ўзларининг хулқи билан қандайдир муаммоларни туғдирадилар ёки уларнинг қизиқиши бутун иқтисодиётнинг ривожланишини кўзда тутади ёки қобилиятлари иқтисодий тадбирларда ва тенденцияларда раҳбарлик ролини бажаришга имкон беради.
5. Айрим гуруҳлар ижтимоий-иқтисодий тизим ва ҳолатнинг индикаторлари бўлиши мумкин. Айнан шу гуруҳларнинг фикр-мулоҳазалари ва руҳий ҳолатлари – муаммолар, хатолар, стратегия ва сиёсат ривожланишида ўзгаришлар зарурлигининг ишончли кўрсаткичи ҳисобланади.
6. Иқтисодий ҳаётнинг ҳар хил субъектлари хулқи – бу, кўпинча ижтимоий хулқ. Иқтисодиётда ҳар хил муаммоларнинг эгалари қуйидагича ҳаракат қилишини доимо ҳисобга олиш муҳим:
гуруҳ шаклда, гуруҳ сифатида;
қандайдир гуруҳга нисбатан, унинг мавжудлиги ва характерини ҳисобга олган ҳолда;
гуруҳ шароитида ва унинг таъсирида;
гуруҳнинг вакиллари сифатида.
7. Амалдор ва менежерлар ташкилот ва бошқарувда ижтимоий гуруҳ омилини беихтиёр ҳисобга оладилар. Айнан ҳар хил ижтимоий-гуруҳий ҳолат (бир хил турдаги - ҳар хил турдаги, тўқнашувлик – жипслик, қўллаб-қувватлаш ва қарама-қаршилик кучлари нисбати, бирон нарсага қизиқувчанлик - қизиқмаслик) хулқни ва бошқарув органи томонидан масалаларни қабул қилишни белгилайди, бошқарув ва ташкил этишни мураккаблаштиради ёки енгиллаштиради.
Иқтисодиётнинг ижтимоий таҳлили масалалари, муаммолари ва бош йўналишлари мавжуд. Ҳамма одамларда атрофдагиларни фарқлаш ва тоифаларга бўлиш хусусияти бор. Бу – сезиш, идрок қонуни. Ижтимоий-иқтисодий стратификацияда у кўп, аниқ ва фойдали мақсадларга йўналтирилган. Бу мақсадлар ижтимоий гуруҳларни тушуниш, уларнинг муаммоларини ечиш, ички муносабатларни тартибга солиш, ижтимоий фикрни ҳисобга олиш зарурияти билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |