1. маъруза машғулотлари



Download 316,75 Kb.
bet37/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Фойдаланилган адабиётлар



  1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: Ўзбекистон, 2016. -53 б.

  2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017. - 484 б.

  3. Алиев Б., Рафиқов Ғ., Султонов Т., Муллажонова М., Раҳмонов Б. ва бошқалар. Социология. (Ўқув қўлланма). – Тошкент: ТДЮИ нашриёти. 2006.

  4. Социология // Ўқув қўлланма. Убайдуллаева Р.А., Бекмуродов М.Б., Ота-Мирзаев О.Б. ва бошқ. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси, 2002.

  5. Қодиров А.Қ. Социология. –Тошкент, 2006.

  6. Гиддингс Э. Социология. – Тошкент, 2002.

  7. Гараджа. В.И. Социология религии. – М., 2005.

  8. Кравченко А.И. Социология. – М., 2006.



Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz

  2. http: www.sociologos.narod.ru



4-МАВЗУ: ШАХС СОЦИОЛОГИЯСИ ВА ДЕВИАНТ ХУЛҚ-АТВОР


РЕЖА:

  1. Шахс тўғрисидаги назариялар.

  2. Шахснинг ижтимоийлашуви ва унинг босқичлари.

  3. Шахснинг социал мавқейи ва роли.

  4. Девиант хулқ-атвор ва социал назорат.



Таянч сўзлар: Шахс, инсон, индивид, ижтимоий меъёр, адаптация, биологик ирсият, ижтимоий муҳит, интериоризация, жиноятчилик, аномия, аҳлоқ, меъёрлар, қонун, ижтимоий муҳит, ҳатти-ҳаракат, ижтимоий ҳодиса, девиант хулқ-атвор, деликвент, криминал хатти-ҳаракат, ижтимоий назорат, санкция, ижтимоий оғишлар, муаммоли вазият.



  1. Шахс тўғрисидаги назариялар.

Социал ўзаро таъсир ва муносабатларнинг бирламчи агенти бўлиб шахс ҳисобланади. Шахснинг ким эканлигини билиш учун “инсон”, “индивид”, “шахс” тушунчаларининг чегараларини аниқлаб олиш керак бўлади. “Инсон” тушунчаси ҳамма кишиларга хос бўлган умумий сифат ва қобилиятларни ифодалаш учун ишлатилади. Бу тушунча дунёда инсон зоти деб аталмиш шундай ўзига хос тарихий жамоа мавжудлигини англатади. Бу инсоният қолган ҳамма моддий системалардан ўзига хос ҳаётий фаолият усули билан фарқ қилади. Инсоният ўзига хос моддий реаллик сифатида мавжуд бўлади. Аммо инсоният бу каби яшай олмайди. Конкрет одамлар яшайди ва ҳаракат қиоади. Инсониятнинг конкрет вакилларининг бўлиши индивид тушунчаси орқали ифодаланади. Индивид – бу инсониятнинг ҳамма социал ва психологик хусусиятлари: ақд, идрок, эҳтиёжлар ва бошқаларнинг конкрет ташувчиси, инсоният уруғининг ягона вакилидир. Бу ҳолатда индивид тушунчаси “конкрет киши” маъносида ишлатилади.
Шахс–инсоннинг нисбатан ижтимоий-тарихий ва онтогененитик ривожланишининг маҳсули, махсус инсоний тузилма. Инсоннинг биологик табиати унинг социал дунёсининг ривожланиш базасидир. Инсоннинг онги ҳам, инсоннинг эҳтиёжлари ҳам ижтимоий муносабатлар орқали яратилади, бу индивиднинг туғилганидан бошланиб ва то ўлимигача давом этади.
Индивиднинг жамиятга қўшилиши турли социал жамоалар орқали амалга оширилади. Ҳар бир алоҳида киши социал гуруҳлар, социал муассасалар, социал институтлар, жамиятда ҳукмрон норма ва қадриятлар яъни маданиятлар орқали шакллана бошлайди. Бунинг натижасида индивид кўп миқдордаги турли даражадаги социал тизимларга қўшилади, уларнинг ҳар бири оила, дўстлар давраси, ижтимоий муассасалар, ишчилар гуруҳи, миллий жамоалар ва ҳоказолар унга таъсир ўтказади. Шундай қилиб инсон мазкур система структураларининг қисмига, уларнинг элементларига айланади.
Ҳамма психологик фанлар ижтимоий сабабийликдан ва шахс фаоллиги принципидан келиб чиқадилар. Мана шу ерда ижтимоий психология нуқта қўяди, кейин эса ўзининг социал-психологик муаммоларини ечишга киришади. Социал психология эса умумий психология томонидан ишлаб чиқилган шахс таърифидан фойдаланиб, шахс қайси конкрет гуруҳларда, биринчидан, социал таъсирини (унинг қайси фаолият тизими орқали) ўзлаштиришини, иккинчидан, ўзининг социал моҳиятини (ўзаро фаолиятнинг қайси конкрет тури орқали) амалга оширишини тушунтиради. Бу ёндашув айнан социологик ёндашувдан фарқ қилади. Социологик ёндашув қандай қилиб социал-типик хусусиятлари шаклланади, нима учун шахс ҳаёт фаолиятининг бир хил шароитларида улар катта ҳажмда ифодаланади, нима учун бошқа шароитларида қандайдир бошқа социал-типик хусусиятлар инсоннинг мазкур социал гуруҳга, социал муҳитга тегишлилигидан қатъий назар пайдо бўлишини кўрсатиб беради. Шунга мувофиқ социологияда асосий эътибор шахснинг социал типларини (фаолият типларини) социал сифатларини аниқлашга қаратилади. Айнан социологик ўрганадиган алоҳида индивидлар фаолияти ва онг структурасида социал тизим, жамоа, гуруҳларнинг умумий ва ўзига хос сифатлари намоён бўлади.
Бундан келиб чиқиб, шахсни индивиднинг бошқа кишилар билан бевосита ва билвосита ўзаро таъсири жараёнида жамланадиган ва ўз навбатида уни меҳнатнинг, англашнинг ва мулоқотнинг субъектига айлантирадиган индивиднинг социал хусусияти, унда яхлитланган социал аҳамиятли хусусиятларнинг мажмуидир, деб таърифлаш мумкин.
Шахсни тушунишдаги бундай ёндашув мақсадга мувофиқдир. Чунки, у инсонни ўзида турли социал-типик белгиларни мужассамлаштирган маълум жамиятнинг, социал жамоанинг, гуруҳларнинг вакили сифатида намоён бўладиган социологик хусусиятни ифодалайди.
Шахснинг социологик концепцияси бир қанча турли назарияларни ўз ичига олади. Уларнинг ҳаммаси шахсни у ёки бу социал омилларнинг таъсири остида шаклланган ўзига хос тузилма эканлигини тан олишади. Муаммони бу каби қўйиш шахсни фақат социология нуқтаи назаридан таҳлил этишга олиб боради. Бу ёндашувнинг илдизлари социал фалсафа илдизларига бориб тақалади.
Шахснинг социологик концепцияси ХIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ асрнинг бошларида ривожлана бошлади. Умумий шахснинг социологик назариясига бўлган эҳтиёж доимий ўзаро муносабатни, бошқача айтганда, социал макроструктурада содир бўлаётган жараёнларни белгилайдиган доимий ўлчамни топиш кераклигини тушунишдан келиб чиқади. Индивидлар ва жамият ўзаро таъсиридаги бу жараёнларни тушунтираётиб, биз ҳар доим бу индивиднинг хусусиятларининг қандайдир ташкилий бутунлигини топамиз, у жамоалардан келиб чиқадиган таъсир ва стимулларни “бошқача тушунади” ва муҳитга инсоннинг реакциясини қатъий равишда аниқлайди.
ХIХ асрнинг 30-йилларида социологияда илмий йўналиш структуравий йўналиш (ёки оддий айтганда функционализм) пайдо бўлди. Бу йўналишнинг асосчилари бўлиб, Э.Дюркгейм, А.Р.Редклифф-Браун (1881-1995) ва бошқа тадқиқотчилар бўлишган. Бу илмий мактаб турли ҳолатларда киши ўзини қандай тутиши тўғрисидаги нормаларни тадқиқ қилишни бошлади. Функционализм рол деб аталадиган институционал нормалар муаммосига асосий эътиборни қаратди. Функционалистлар фикрича, социологияда социал тахлилнинг бирлиги ҳаракат қилаётган индивид эмас, балки ролдир. Турли гуруҳлардаги ҳар бир киши қандайдир маълум мақомга эга бўлади. Бу мақомларда хатти-ҳаракат намуналари кўрсатилган бўлади.Бунда индивид аъзо бўлган гуруҳ индивиддан ушбу намуналарга мос келадиган хатти-ҳаракатни кутади. Шу асосда биз отанинг, онанинг, дўстнинг роли тўғрисида гапиришимиз мумкин.
Шундай қилиб, социал ролни гуруҳ ўз аъзоларидан кутаётган қатъий кўрсатилган намуналарга мувофиқ чиқадиган, хатти-ҳаракатларнинг нисбатан доимий ва ички алоқали тизими сифатида таърифлаш мумкин.
Агар биз мазкур тушунишдан келиб чиқадиган бўлсак, индивиднинг ҳатти-ҳаракат ролини инсоннинг турли социал бирликларда бажараётган функциясидан келиб чиқиб таҳлил қилиш мумкин. Шунинг учун америкалик олимлар Жан Морено (1892-1974) ва Роберт Мертон (1910т) шахсни индивид жамиятда бажарадиган социал роллар мажмуининг функцияси сифатида таърифладилар.
Ролларни амалга ошириш жараёни кўпгина омилларга боғлиқ:
-инсоннинг биопсихологик имкониятлари. Улар у ёки бу социал ролларни бажаришга имкон бериши ёки имкон бермаслиги мумкин.
-идеал хусусиятлар комплексини белгилайдиган шахс ўрнаклари. Индивид бу ўрнакларни ролларни бажариш чоғида, ҳамда индивиддан гуруҳ кутаётган ҳатти-ҳаракатнинг идеал усулларни намоён этиши керак.
-гуруҳ томонидан қабул қилинган роллар ва социал назорат характери.
-гуруҳ структураси, унинг мустаҳкамлиги ва индивиднинг ўша гуруҳ билан мос келиш даражаси.
Гарчи социал рол социологик таҳлилнинг ягона бирлиги деб ҳисобланмасада, (чунки у индивиддарнинг ўзаро ҳаракатидан келиб чиқади) лекин рол жамиятдаги институционал муносабатларни ўрганишда жуда фойдали ҳисобланади.
Шахс концепциясидан интеракционистик ёндошув методологик принципларга асосланади. Бунга биноан на шахс омиллари, на ташқи муҳит, агар уларни алоҳида қараладиган бўлса, инсон хатти-харакатини тўла даражада тушунтириб бера олади. Инсон хатти-ҳаракатининг асосий детерминантлари (белгиловчилари) сифатида бу омиллар ўртасидаги доимий ўзаро таъсир намоён бўлади. Ўзаро ҳаракат жараёни олимлар томонидан ҳар доим бир хил тушунилмаганлигидан, интеракционизм доирасида чекланган қўллаш назарияси деб аталадиган бир нечта турли йўналишлар пайдо бўлди.
Немис-америка психологи К.Левин (1890-1947) 1936 йилда шахснинг муҳит билан ўзаро ҳаракати принципга мувофиқ у муҳитни физик (табиий) ва психик муҳитларга бўлади. Левин фикрича, хатти-ҳаракат на ўтмишга, на келажакка боғлиқ, у ҳозирги муҳитга боғлиқ бўлади. Левиннинг айтишича, табиий ва социал муҳит субъект учун психологик феноменлар кўринишида реал намоён бўлади. Шунинг учун ҳар хил индивидлар учун объектив муҳит унинг шахсий муҳимлигидан қатъий назар турли туман бўлади. Бу ерда психологик реаллик шахснинг муҳит билан ўзаро ҳаракатида кўпроқ аҳамиятга эга.
Америкалик социолог Е.Меррейнинг шахс концепциясида индивиднинг муҳит билан ўзаро таъсир муаммоси таҳлил қилинади
Меррей муҳитнинг хоссасини “босим тазйиқ“ тушунчаси билан белгилайди. Шахснинг муҳит билан ўзаро таъсирини тадқиқ қилишда асосий бирликлар бўлиб, эҳтиёжларнинг турли бирикувлари ва социал муҳитнинг таъсири ҳисобланади.
Интеракционализм ғояси шахснинг бихевиоризм ва психоаналитик назарияларида ҳар хил намоён бўлади. Бихевиористик мактабда интеракционизм ғоялари америкалик психолог Э.Толменнинг шахс концепциясида баён қилинган. Бихеворизмнинг ортодоксол тизимида “англаш (ёки погнетив) карталари” тушунчаси киритилган. Унинг моҳияти шунга асосланадики, ҳар бир шахс муҳитдан келиб чиқадиган стимулларга нафақат механик равишда жавоб қайтаради, ҳамда уларни “карта майдони” тажриба асосидаги шаклланган онгдаги стереотиплар билан солиштиради. Шунга мувофиқ, инсон муҳит билан ўзаро таъсирда фаоллик ва хатти-ҳаракатнинг шахсий элементини юзага келтиради.
Толменнинг фикрлари “ҳақиқий” бихевиоризмнинг когнетив психология билан ажралишига асос бўлиб хизмат қилади.
Шахснинг психоаналитик концепцияси З.Фрейд фикрларида яққолроқ ифодаланган. З.Фрейд индивид ва жамият ўзаро таъсири жараёнини социопсихологик конфликт сифатида, шахсни эса иррационал, ғайриихтиёрий майлларининг ансамбли (уйғун бирлик) сифатида қарайди. Фрейд фикрича, цивилизация ўзининг тақиқлари ва санкциялари билан, бир томондан, катта манфаат ва заруриятдир, акс ҳолда инсоният сексуал (жинсий) ва летал (ўлимга олиб борадиган) инстинктларга бўйсуниб, яшай олмаган бўларди. Аммо иккинчи томондан, цивилизация инсон учун хавф ва ғам ташвишдир, чунки майлларнинг янада кўпроқ сиқиб чиқарилиши неврозларнинг ривожланишига, қониқмаслик, хавотир, бегоналашув, англанмаган мунофиқлик ва ҳоказоларнинг кўпайишига олиб келади. Жамиятга дизинтеграция хавф солар экан социализация ва социал назоратга эҳтиёж бўлади.
Умуман шуни айтиш мумкинки, шахс концепциясининг замонавий интеракционизми шаклланиш палласида турибди, турли концепция ва назарияларнинг таъсирини бошдан кечирмоқда.
Шахс термини турли муаллифлар томонидан ҳар хил таҳлил этилади. Шахсга берилган ҳамма таърифлар 2 та бир-бирига қарама-қарши нуқтаи назарлар билан у ёки бу даражада асосланади. Бир нуқтаи назар бўйича, ҳар бир шахс ўзининг туғма сифатлари ва қобилиятларига мувофиқ шаклланади ва ривожланади. Социал муҳит бу ҳолатда жуда ҳам кам роль ўйнайди. Бошқа нуқтаи назар вакиллари шахснинг ички хусусиятлари ва қобилиятларини тўлалигича инкор этишади. Уларнинг фикрича, шахс бу социал тажриба давомида тўлалигича шаклланадиган қандайдир маҳсулдир. Кўриниб турибдики, шахснинг шаклланиш жараёнидаги бу фикрлар унчалик абсолют тўғри эмас. Фикримизча, шахсни таҳлил қилишда, ҳам туғма биологик хусусиятларни, ҳам социал тажрибани ҳисобга олиш керак. Шу билан бирга амалиётдан маълум бўлишича, шахс шаклланишида социал омиллар кўпроқ аҳамиятга эга. В.Ядов фикрича, “Шахс - бу инсон социал хусусиятларининг бутунлиги, ижтимоий ривожланиш маҳсули ва индивидни актив фаолияти ва мулоқоти воситасида социал муносабатлар тизимига қўшилишидир”.(Социология. Словарь- справочник. М. 1990 Т 2.С-71) Бу қарашга мувофиқ, шахс биологик организмдан фақатгина социал ва маданий тажриба туфайли ривожланади. Бунда шахс хусусиятларининг шаклланиш жараёнига сезиларли таъсир этадики, шахсдаги туғма қобилиятлар, темперамент ва майллар инкор этилмайди.

Download 316,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish