3. Социал мобиллик тушунчаси ва унинг турлари.
Социал мобиллик деб индивид ёки гуруҳ томонидан жамият стратификацион тизимида эгаллаган социал мақомини,статусини ўзгариши,яъни инсонларнинг социал кўчишига айтилади.Мобиллик инглизча mobilite- «кўчиш», «сафарбарлик» маъносини англатади. «Социал мобиллик» термини социологияга П.Сорокин томонидан 1927 йилда киритилган.Сорокинга кўра, социал мобилликнинг 2 тури мавжуд: вертикал ва горизонтал социал мобиллик.
Вертикал мобиллик ўз ўрнида юқорига ва пастга йўналтирилган бўлади.Юқорига йўналтирилган социал кўтарилиш,юқорига ҳаракатни,пастга йўналтирилган-социал тушиш,пастга ҳаракатни англатади.
Горизонтал социал мобиллик индивиднинг бир социал қатламдан шу даражада жойлашган бошқа қатламга ўтишини англатади. Мобилликнинг бу тури яшаш жойи(миграция)ни,бошқа диний гуруҳга(динини ўзгартириши ва ҳ.к.)билдиради. Вертикал социал мобиллик бир стратадан бошқасига ўтишни назарда тутади. Вертикал социал мобиллик ҳаёт давомида инсоннинг юқори статусни қуйига, қуйи статусни юқори даражадагисига алмашишидир. М-н, водопровод таъмирловчисининг корпорация президенти даражасига кўтарилиши ёки тескари жараён.
Социал мобиллик бошқа мезонларга кўра классификация қилиниши мумкин.Масалан,индивидуал ва гуруҳий мобиллик.
Индивидуал мобиллик-индивиднинг горизонтал ёки вертикал чизиқ бўйича юқорига ва пастга кўчиши бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлади.
Гуруҳий мобилликда кўчишлар гуруҳий,коллектив ҳолда содир бўлади,у ёки бу стратанинг социал мавқеи ўзгаради.М-н, социалистик революциядан кейин хокимиятдаги синф ўз ваколатларини янги синфга бўшатиб беради.Буларга илм-фан революциялари,фуқаролар урушлари, тўнтаришлар,ислоҳатларни мисол қилиб олиш мумкин.Индивидуал мобиллик омилларига касбий-прфессионал зинапояда кўтарилиш(малака ошириш натижасида), таълим даражаси,маъмуриятда эгаллаган ўрни,яъни касбий карьера билан боғлиқ бўлган омиллар киради.Индивидуал мобиллик сиёсий ва тадбиркорлик фаолияти,армияда, ва бошқа давлат институтларидаги фаолияти билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Индивидуал социал мобиллик омиллари-оиланинг ижтимоий мақоми,миллат,таълим даражаси,жисмоний ва ақлий хусусиятлар,ташқи кўриниш,тарбия,яшаш жойи ва ҳ.к. Индивидуал социал мобилликнинг юқорига йўналтирилган турининг энг самарали усули-манфаатли никоҳдир.
Социологияда яна авлодлараро ва авлодлар ичидаги социал мобиллик ҳам фарқланади. Авлодлараро мобилликда фарзандлар ўз ота-оналаридан кўра юқорироқ социал позицияни эгаллашади ёки уларга нисбатан қуйи поғонага тушиб қолади.Авлодлар ичидаги мобиллик индивиднинг унинг ота-онасининг позициясига солиштирмасдан туриб ўзининг социал статусини ўзгартиришини англатади.Индивид социал мақомини ўзгартирганда ўзи учун янги статусни ўзлаштириши ва бунга боғлиқ бўлган ўзаро ҳаракат ва муносабатга,мулоқатга кириш муаммоси юзага келади.Маданий тўсиқ ва муносабат,мулоқат тўсиқларини бузиб ўтиш учун индивид олдинги ҳаёт тарзини ўзгартириши,ўзи учун янги статуснинг ҳатти-харакатлари намуналарини шакллантириши, ижтимоий муҳитини ўзгартириши лозим.Аммо ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики,барча индивидлар ҳам бундай социомаданий назоратдан мувоффақиятли ўтиб янги стратада қулай жойлаша олмайди.Барча объектив мезонларга кўра юқорироқ поғонага кўтарилган индивид социомаданий шарт-шароитларга кўра янги стратага кирувчи эшик ортида қолади,лекин у эски стратани тарк этган бўлади.Унинг янги ҳолати ,янгича тарздаги ҳаёт кечиришга интилиши ва ҳ.к. уни бу ерда «бегона»га айлантиради. Индивид 2 страта, 2 маданият орасида «осилиб» қолади.Ўхшаш холат пастга йўналтирилган вертикал мобилликда ҳам содир бўлиши мумкин.Жамиятнинг юқори қатламларида бўлиш имкониятини йўқотган,социал иерархиянинг қуйи поғонасига тушиб қолган инсон янги ҳолатига,янги ҳаёт тарзига мослашишга қийналади.Индивид ёки социал гуруҳнинг социал кўчиш оқибатида 2 социал бирлик,2 маданият орасида бўлиш феномени маргиналлик деб аталади. Индивидлар маргиналлашуви кўпинча горизонтал мобиллик натижасида (аввало, миграция, эмиграция,шахардан қишлоққа,қишлоқдан шаҳарга)содир бўлади.
Социология фани тизимида социал муносабатлар жуда муҳим ўрин тутади. Чунки у орқали жамият аъзолари бир-бирлари билан маълум бир муомала ва ижтимоий ҳамкорликка интиладилар. Социология даги бу махсус соҳа ўзининг ўта долзарблиги ва муҳимлиги билан бошқа муаммо ва масалалардан ажралиб турсада, у ҳали мутахассислар томонидан тўлиқ илмий ва системали равишда ўрганилмаган ҳамда илмий адабиётларда етарли даражада ёритилмаган. Бу салбий йўлнинг асосий сабабларидан биринчиси, аввало, собиқ Иттифоқ фалсафий – социологик адабиётларида бу масаланинг бир ёқлама талқин қилинганлиги бўлса, иккинчиси эса, илғор ғарб ижтимоий адабиётларининг, бу соҳаси бўйича тўлиқ тадқиқот маълумотларининг бизда йўқлигидир.
муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бир хусусий кўриниши деб талқин қилинади. Мавжуд адабиётларни чуқурроқ таҳлил қилинадиган бўлса, шундай хулосага келиш мумкинки, юқорида кўрсатилган фикрларда қимматли асослар борлигини билса бўлади.
Ҳозирда ижтимоий муносабатларда жамиятимиз учун мутлақо янги бўлган асослар яратилмоқда. Хусусий мулкчиликка асосланган кўп укладли, дунё сари очиқ юз тутган иқтисодиёт пайдо бўлаяпти. Шунинг учун ҳам янги иқтисодий ва тақсимот муносабатлари социологиясини ишлаб чиқиш социология фанининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Республиканинг аста-секин бозор муносабатларига ўтиб бориш даврида мамлакатимиз биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан белгиланган беш тамойилга асосланган тарзда сиёсат юргизилмоқда. Стратификация социологиянинг асосий тушунчаларидан бири сифатида жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимоий гуруҳлари ва уларни табақаланиши белгилари тизимини ўзида акс эттиради. Ҳозирги замон стратификацион ёндашувининг назариётчилари ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқаришдаги иштироки, жамиятнинг асосан мулкка бўлган муносабат асосида табақалашуви хусусидаги марксистик ёндашувини инкор этиб жамият, маълумот, руҳият, маиший шарт шароитлар, бандлик даражаси, даромад кўламлари ва бошқа белгиларга кўра табақаланишини асослаб берадилар. Улар юқоридаги белгиларга кўра ажралувчи ижтимоий гуруҳлардан ташқари, юқори табақа, ўрта табақа ва қуйи табақа доимий амал этишини таъкидлайдилар.
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш (сиёсати) муносабати билан, Ўзбекистонда мулкчилик турли шаклларининг жорий қилиниши ва уларнинг давлат ҳимоясига олиниши тақсимот муносабатларида тубдан ўзгаришларга олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида жамият иқтисодий ривожланишини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |