Фойдаланилган адабиётлар
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: Ўзбекистон, 2016. -53 б.
Каримов. И.A. Асарлар тўплами. 1-24 жилдлар.- Т.: Ўзбекистон, 1996- 2016.
Алиев Б., Рафиқов Ғ., Султонов Т., Муллажонова М., Раҳмонов Б. ва бошқалар. Социология. (Ўқув қўлланма). – Тошкент: ТДЮИ нашриёти. 2006.
Социология. Маърузалар курси. Алиқориев Н.С, Бекмуродов М.Б., Ота-Мирзаев О.Б., ва бошқ. – Тошкент, 2001.
Гидденс Э. Социология. – Тошкент, 2002.
Социология //Учебное пособие. Под редак. д.ф.н. Мухамедовой З.М., – Ташкент: Sanat, 2010.
Юнусов А.Б. Ўсмир ёшларда ижтимоий девиантлик ҳолатларининг социологик хусусиятлари: Дис....социол. фан.ном. – Тошкент: ЎзМУ, 2004.
Козер Л. Функции социального конфликта. М.: Идея-Пресс, Дом интеллектуальной книги, 2000.
Интернет сайтлари:
www.Ziyonet.uz
http: www.sociologos.narod.ru
5-МАВЗУ: ЖАМИЯТ СОЦИАЛ СТРУКТУРАСИ ВА СТРАТИФИКАЦИОН ЖАРАЁНЛАР
РЕЖА:
Жамият социал структураси тушунчаси ва унинг аҳамияти.
Стратификация асослари ва мезонлари: иқтисодий, сиёсий ва касбий стратификация.
Социал мобиллик тушунчаси ва унинг турлари.
Таянч сўзлар: Ижтимоий страта, жамият аъзоларининг мулки, касб, ирқ, миллат,жинс, ҳудуд, майл, мақсадлар, дидлар асосида бўлинган алоҳида уюшмаси,консенсус, муроса, оламий уйғунлик, яхлит бир бутунлик, социал мобиллик, структуравий социал мобиллик, эмиграция ва миграция, горизонтал социал мобиллик, индивидуал мобиллик, меҳнат ва иқтисодий миграция, табақалашув.
1. Жамият социал структураси тушунчаси ва унинг аҳамияти.
Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз ҳар бир сиёсий тарихий даврда аҳолини табақаларга бўлиш орқали бошқариш, жамият таркибида синфлар, страта, ижтимоий гуруҳларнинг бўлиши каби ижтимоий ҳодисаларига дуч келамиз. Қадимий Миср ва Вавилонда аҳоли задогонлар ва қулларга, Афина ва Римда фуқаролар ва плебейларга, Ҳиндистонда брахманлар ва хизматкорларга ажратилган. Қадимги Турон мамлакатида асосан аҳолини:
а) Уруғ қабилавий келиб чиқишидан;
б) Касбий мансублигидан;
в) диний эътиқодий қарашларидан;
г) шажаравий сулолавий келиб чиққан ҳолда тасниф этиб келинган.
Турон тарихидан маълумки, жамиятни ана шундай тасниф этиш ҳар бир ижтимоий гуруҳ, стратанинг ижтимоий ўрни ва ролини объектив баҳолаш, улардан самарали фойдаланиш, умумдавлат миқёсида уларнинг муросавий конценсусини таъминлаш, сиёсий бошқариш имконини берган.
Жамиятни ўрганиш тамойиллари, ижтимоий иқтисодий вокеликка ёндашув хусусиятлари доимий равишда ўзгариб, такомиллашиб боради. Тоталитар тузум даврида ижтимоий тараққиётнинг бош сабаби синфлараро кураш деб қаралганлиги сабабли жамиятдаги муаммоларга умумий ёндашиб, бир синф вакиллари билан иккинчи синф вакиллари қарашларидаги тафовутни аниқлаш барча ижтимоий фанлар хусусан социологиянинг ҳам асосий илмий тадқиқот тамойилларидан ҳисобланиб келинган.
Жамиятнинг тинчлик шароитида мўътадил ва одатий ҳолатлардан барча ижтимоий зиддиятларни асосан муайян синфлар, уруғ ва табақалар ичидаги қарама-қаршиликлар тарзида намоён бўлиб келади. Ижтимоий гуруҳлардан табиий амал қилиш ҳолати бўлган ички, ботиний муаммо ва зиддиятларнинг синфлараро зиддиятларга кўчиши, яъни бир гуруҳ зиддиятларнинг бошқа гуруҳлар томонидан ўзлаштирилиши зиддиятларнинг ижтимоийлашуви умумжамият катаклизмига, синфлараро, давлатлараро урушларга олиб келган бундай ёндашув табиийки жамият ижтимоий гуруҳларнинг сиёсий-ижтимоий, мулкий-маънавий бараварлаштиришга ижтимоий психология масаласини ўрганишнинг негизи мазмунидан, яъни ички жиҳатларидан ташқи томонларига буриб тўлиқ эҳтиёжи ва заруратидан келиб чиққан бўлиб, кишилар томонидан воқелик ўзгаришлари моҳиятини билиш миллий ўзликни англашга бўлган интилишларига йўл бермасликни ифодалар эди.
Бундай ёндашув аҳолини маънавий забун қилар, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш, ўзликни мухофаза этиш, ўзгаларга керакли бўлишдан ижобий фазилатлар ривожига йўл бермасдан, сурбетлик, боқимандалик, ялқовлик, ижтимоий мулкка нисбатан юлғичлик хусусиятларини таркиб топтирар эди.
Иккинчи катта ижтимоий қусур бу ижтимоий вокеликни идрок этишда индуктив ёндашувни мутлоқлаштиришдан иборат эди. Индуктив метод, яъни хусусда умумнинг тўла номоён бўлиши ғояси ҳар қандай ҳолатда умумий ижтимоий-иқтисодий муҳитдан катъий назар амал қилиши мукаррар, деб қарашдан келиб тан олмаслик оқибатида табиат ва жамиятга ўнглаб бўлмас даражадаги катта зарарлар етказилди.
Индуктив методни мутлоқлаштиришнинг маънавий ўз-ўзини англаш борасида жуда зарарли эканлиги Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари Зардўшт, Лао Цзин, Конфуций, Платон, Аристотель, Цицерон, Имом Бухорий, ал-Мотуридий, Форобий, Беруний ва бошқалар ўз асарларида асослаб берганлар.
Тоталитар тузум даврида табиатнинг ноёб истеъдодлари оёқ ости қилинганлиги, ҳаммани баробарлаштириш шиори остида қараб келинганлиги кишиларни "жамиятнинг винтиклари" ва уларни истаган пайтда бирини иккинчиси билан алмаштириш мумкин деб ёндошиш услуби кенг кўламда амалда бўлиб келди.
Ижтимоий адолатни қарор топшириш тарихи инсоният томонидан ўз-ўзини англаш жараёнлари бошланиши билан боғлиқ. Дунёни илк китобларидан саналмиш "Авесто"да аҳолининг барча қатламлари, қавмлари ва гуруҳлари учун умумий турмуш тарзи қоидалари тавсиф этилади. Антик дунё қонуншуноси Солон томонидан яратилган илк қоидалар мажмуи ҳам турли хил ижтимоий гуруҳлар ўрта асрда тотувлик ва муроса меъёрларидан иборатдир. Стратификатцион таснифларни ўрганганда, оламни яхлит бир бутунлик тарзида тасаввур этиш, яъни "Оламий уйғунлик" назариясига монандлик жиҳатларини ҳам эътиборга олишимиз керак бўлади. Бу назария тарафдорларидан бири Платон оламий жон оламни руҳлантириб, ўзи сонли нисбатларга, гормоник тартибга бўйсунади деб қарайди. Платондан фарқли, Аристотел тартибсизликлардан вужудга келадиган оламий уйғунликка бир мунча ўзига хос ёндашади ва уни жондаги манба эмас балки фақат нарсалар табиатидаги манба деб чекланади.
Стратификация социологиянинг асосий тушунчаларидан бири сифатида жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимоий гуруҳлари ва уларни табақаланиши белгилари тизимини ўзида акс эттиради. Ҳозирги замон стратификацион ёндашувининг назариётчилари ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқаришдаги иштироки, жамиятнинг асосан мулкка бўлган муносабат асосида табақалашуви хусусидаги марксистик ёндашувини инкор этиб жамият, маълумот, руҳият, маиший шарт шароитлар, бандлик даражаси, даромад кўламлари ва бошқа белгиларга кўра табақаланишини асослаб берадилар. Улар юқоридаги белгиларга кўра ажралувчи ижтимоий гуруҳлардан ташқари, юқори табақа, ўрта табақа ва қуйи табақа доимий амал этишини таъкидлайдилар.
Кейинги 20 йилда ривожланган Ғарб, хусусан АҚШда ўрта табақа концепциясини ўрта синф концепцияси билан айни уйғунлаштириш тенденцияси юз бермоқда. Ўрта синф жамиятни ўзига хос миллий, ирқий интеллектуал ва молиявий тенглик ва барқарорлик меъёри сифатида ўзига хос ижтимоий конценсус вазифасини ҳам ўтамоқда. Шу боисдан ўрта синф ҳиссасининг ортиши жамиятдаги ижтимоий барқарорлик шарти сифатида ҳам талқин этилмокда. Ўрта синф вакиллари миқдори эса улардаги кўчмас мулк ҳажми, банкдаги маблағлари, турли манбалардан олган фойдалари, бошқа даромадлардан давлатга тўланадиган солиқлари салмоғига кўра йилма-йил аниқлаб борилади. Ғарб мамлакатлари турмуш тарзини ўзига хос барометри вазифасини ўтаётган ўрта синф феномени гарчи ривожланган Европа давлатлари учун ижтимоий - иқтисодий қадрият даражасида келинаётган бўлса-да, бу қадрият ўрта синф вакилларини юқори ва қуйи синф вакиллари билан маънавий яқинлаштириш имконини бермади.
Инсониятнинг 5 минг йиллик ўтмиши кишиларнинг хавф умумий бўлганда бирлашувлари тарихидан иборатдир. Кенг халқ оммасининг нечоғлик кўп миқдори бирлашуви унинг хавфга қаршилик салмогини шунчалик ошириб турган. Аммо хавф тазйиқи сусайиши билан бирлашувлари ҳам емирилиб борган.
Инсоният тарихида страталар халқнинг маданий такомиллашганлик белгилари сифатида ҳам баҳоланиб келинган. Хусусан, гиламдўзлар, дўппидўзлар, темирчилар, боғбонлар ва бошқа касбий страталар муайян меҳнат фаолияти орқали нафақат ўзига хос иқтисодий-ижтимоий ҳаёт йўриғини амалга оширганлар, балки ўз қавмлари сиру-синоатларининг ўзгалар мулкига айланмаслиги эришилган комиллик қадриятига путур етмаслиги хусусида ҳам қайғурганлар.
Халқимиз ўз страталарини ҳимоя қилиб келган, зеро, бу ҳимоя нафақат қавмлар, шаклланган касб ва ижтимоий гуруҳлар мавқеини муҳофаза этиш шаклларида, балки ахлоқий ёндашувлар тизимини турмуш тарзи яхлитлигини, халқ урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш учун кураш лавҳаларида ҳам намоён бўлиб келган.
Ўзбек халқи страталарининг таркиби ва тизими таҳлили этнорегионал хусусиятларини ҳам ҳисобга олади. Маълумки, ўзбек халқи тарихан шаклланган 92 уруғ-этноэлемент маҳсулидир. Бу этно-тасниф таркибидаги ҳар бир уруғ алоҳида стратификацион тадқиқот талаб этувчи этник бирликлардир. Мазкур уруғларнинг ижтимоий-тарихий ўрни таҳлил этилганда унинг нафақат ўзбек халқи этногенезисини ўрганишдаги аҳамияти ойдинлашади, балки унинг умумтуркий макроэтносида тўтган тарихий ўрни ва ижтимоий мавқеи юзага чиқади.
Ўзбекистонда кенг тармоқли яхлит стратификация тадқиқот ишларини амалга ошириш зарурияти ва долзарблиги бугунги кунда ўзбек халқи миллий ўзлигини тўғри идрок этиш, миллий менталитет имкониятларидан самаралироқ фойдаланишга йўл очади. Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий жараёнлар таркиби ва тизимини характерловчи 12 та стратификацион тизимларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар қуйидагилар.
1) Ижтимоий касбий таснифга кўра типлар.
2) Қавм-сулолавий асосларга кўра типлар.
3) Маданий-эстетик даражаларга кўра типлар.
4) Ёш даврларига кўра типлар.
5) Этно-ҳудудий типлар.
6) Диний-конфессионал типлар.
7) Партиявий-эътиқодий фарқларга кўра типлар.
8) Уруғ-қабилавий типлар.
9) Муайян манфаатлар доирасида уюшган корпоратив типлар.
10) Жинсий таснифга кўра типлар.
11) Ҳуқуқбузарликка мойилликка кўра типлар.
12) Маданий-рамзий интилишларга, қизиқишларига кўра аҳоли типлари.
Ўзбекистондаги ижтимоий стратификация жараёнларини ўрганишда конкрет социологик тадқиқот методлари, хусусан, анкета, интервью тест,ҳужжатларни ўрганиш усулларига реал ҳолатлар тақозоси асосида ёндашилади ва улар орқали олинган бирламчи маълумотлар контент анализ усулида қайта ишланади.
Жамиятдаги ижтимоий табақаларни ўрганишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
-Тадқиқот давомида ижтимоий страталарга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уларнинг ижтимоий таркиб ва тузумдаги ўрни ва мавқеини ҳурмат қилиш;
-Страталар ижтимоий статикаси ва динамикаси жараёнларини илмий баҳолашда тизимий ва яхлит ёндашиш;
-Ўзбекистондаги ижтимоий страталарнинг миллий менталитети, регионал-ҳудудий хусусиятларини алоҳида эътиборга олиш;
-Ижтимоий страталар таркиб топишига сезиларли таъсир ўтказувчи сиёсий - иқтисодий, ижтимоий, диний-конфессионал, мафкуравий омилларни ўрганиш;
-Ижтимоий страталар таснифини тузишда сиёсий таҳлил усулларидан фойдаланиш.
Иқтисодий ривожнинг замонавий, энг илғор турига ўтишга интилаётган ҳар бир мамлакат ҳам техника, ҳам бизнес соҳаларида юксак профессионал тайёргаликка эга ижтимоий қатламга таяниши шарт. Мазкур ижтимоий қатлам вакиллари ўз профессионал - малака тайёргарлик савияларига мутаносиб ижтимоий ўрин эгаллашга интилишлари шарт. Тарихий тараққиёт шундай шаклландики, илмий билимлар ва ишбилармонлик ўзлашмалари асосан ғарбий давлатлар ва Японияда мужассамлашди. Уларда банд аҳоли таркибидаги олий категорияли профессионал ижтимоий қатлам вакилларининг ҳажми ўрта ва паст категория вакилларининг улушидан сезиларли даражада юқоридир. Бу жараён ўз йўналишда янада ривожланиб, мазкур давлатларнинг энг бой ва замонавий ишлаб чиқариш ҳамда илмий-техник тарққиётнинг олд қаторидаги халқаро иқтисодий ўрнини сақлаб туришга замин яратмоқда.
Асосан халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришда ихтисослашган ва иқтисодий хом ашё етказиб беришга қаратилагн мамлакатларда эса ижтимоий қатламлашув таркиби, асосан, профессионал ижтимоий қатламларнинг ўрта ва паст категория вакилларидан иборатдир. Бунинг сабаби - мазкур давлатлар ўз тараққий этган технологиясини яратишга кўмакдош фирмалар ёки ҳукумат даражасида илмий тадқиқотлар ўтказишга кўмакдош иқтисодий рағбатларни таъминлаш учун манбаларга эга эмас.
Мазкур ўрнашиб қолган тартибни бузиб ва ривожланаётган давлатларда жамият ижтимоий таркибида ижобий ўзгаришга эришибгина эмас, балки юқори ва ўрта категорияли ижтимоий қатламларни шакллантириб, шарт-шароит яратишга қаратилган давлат сиёсати ҳисобига эришиш мумкин. Ривожланаётган давлатлар меҳнат фаолиятининг мураккаб, илмий, ижодий турларини ривожлантириш учун кучли ҳомийлик сиёсатини ўтказишлари керак. Фақат шундай ёндашув натижасидагина жамият ижтимоий таркибида прогрессив ўзгаришига эришиш ва ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда маҳаллий илм талаб маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ғарб давлатлари билан тенглик таъминланиши мумкин.
Дунёнинг кўплаб ривожланаётган мамлакатларидан фарқли ўлароқ Ўзбекитонда бундай ижтимоий қатлам мавжуд. У, илгари йирик илмий муассасалар ва бошқарув органларида ишлаган ҳамда ўша даврнинг ижтимоий поғаналарида етарли даражада юқори ўрин эгаллаган юксак малакали мутахассислардан таркиб тапган.
Ҳозирги пайитда мазкур ижтимоий қатлам вакилларининг сезиларли қисми кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланади, технологик замини уларнинг профессионал малакасига мутаносиб бўлмаган кичик корхоналар ва кооператалар негизида фаолият юритади.
Мазкур ижтимоий қатлам, иқтисодда уларнинг ижтимоий мақомини қайта тиклашга қодир янги соҳа юзага чиқиши билан ўзи жамулжам этган профессионал - малака салоҳиятини максимал даражада ишлатишга тайёр туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |