Назорат саволлари:
1. NGN тармоқларини бошқариш протоколларини келтиринг.
2. SIP ва SIP-T, Н.323 протоколлари асосий хусусиятлари.
3. SIP протоколининг камчиликларини келтиринг.
4. Megaco /Н.248 протоколи асосий хусусиятлари нимадан иборат.
5. Шлюзларни бошқариш протоколи MGCP қўлланилишини тушунтиринг.
6. BICC, SIGTRAN протоколи асосий хусусиятлари
5- маъруза
Янги авлоднинг конвергент тармоқлари технологиялари
РЕЖА:
5.1. Янги авлоднинг конвергент тармоқлари технологиялари.
5.1.1.Абонентнинг кириш сатхидаги симли кенг полосали технологиялар (xDSL- ADSL2, ADSL2+,VDSL2, GSHDSL оиласи), Ethernet, PLC, PON; абонентнинг кириш сатхидаги Wi-Fi, WiMAX симсиз технологиялар;
5.2.Транспорт сатхи технологиялари – ATM, Frame relay, MPLS, IMS, AMS.
5.3. Оптик “охирги миля”. FTTX ва PON концепциялари
5.1. Янги авлоднинг конвергент тармоқлари технологиялари.
5.1.1.Абонентнинг кириш сатхидаги симли кенг полосали технологиялар (xDSL- ADSL2, ADSL2+,VDSL2, GSHDSL оиласи), Ethernet, PLC, PON; абонентнинг кириш сатхидаги Wi-Fi, WiMAX симсиз технологиялар;
Инфокоммуникация тизимларининг бир қанча моделлари мавжуд.
5.1-расмда кўрсатилган модел Халқаро Электр Алоқа Иттифоқи (ХЭАИ) (ITU) томонидан тавсия этилган. У, инфокоммуникация тизимларига кириш тармоқларининг ўрнини аниқ белгилаш имконини беради.
5.1-расм. ХЭАИ тавсия этган инфокоммуникация тизимларининг модели
Абонент биносидаги ускунага мисол, оддий телефон аппарати (хонадон сектори) каби аппарат-дастурий воситаларнинг мураккаб мажмуаси-АТС идораси (УАТС), Ethernet локал тармоғи ва бошқа ускуналар (ишлаб чиқариш сектори) бўлиши мумкин.
Биринчи ҳолатда “Кириш тармоғи” элементининг функциясини, икки симли физик занжир деб тасаввур қилинадиган абонент линияси бажариши мумкин.
Иккинчи ҳолатда кириш тармоғи таркибига (электр алоқанинг мавжуд тизимлари учун): маҳаллий телефон тармоқларидаги УАТСга уланиш учун Е1 рақамли тракти (ёки шундай трактлардан бир нечтаси), Internet да локал тармоқларни улаш учун TCP/IP протоколлари стекини қўллаб-қувватловчи рақамли тракт, агар зарур бўлса, телефон алоқаси тармоқлари ёки Internet қўлланилмайдиган ускуналарни улаш учун ижарага олинган линиялар кириши мумкин.
Кириш тармоғининг асосий вазифаси, Операторнинг потенциал идорасида ўрнатилган ва транзит тармоқларга мос келувчи барча турдаги ускуналар орасида ишончли ва сифатли алоқани таъминлашдан иборат.
Инфокоммуникация тизимларининг учта элементи “Клиент идорасидаги ускуна”, “Транзит тармоқ” ва “Хизматларни қўллаб-қувватлаш воситаси” эволюцияси, кириш тармоқларини сифатли такомиллаштириш заруратига олиб келди. Бу жараён мураккаб тахлилни талаб этади. Шубхасиз, анчагина катта муаммолар кириш тармоқларини такомиллаштириш билан боғлиқ.
Биринчи навбатда бу, эксплуатация қилинаётган абонент тармоқларининг объектив хусусиятлари билан тушунтирилади яъни нархининг юқорилиги, ишончлилик кўрсаткичлари ва маълумотларни узатиш сифатинингпастлиги, хизматларни қўллаб-қувватлашни, сигналларни узатиш тезлигини етарли даражада оширишнинг мураккаблиги. Бошқа томондан кириш тармоқларини кириш тармоқларини жиддий такомиллаштириш зарур.
Биринчи вариант, кириш тармоқларини минимал такомиллаштиришни қараб чиқади. Бунда барча абонент линиялари олдин ётқизилган, мис симли кўп жуфтлик кабеллар ҳисобига ташкил этилади. Зарурат туғилганда магистрал ёки тақсимланган участкаларнинг айрим кабеллари шунга ўхшаш воситалар билан алмаштирилади. Агар кириш тармоқларига концентраторлар ўрнатилса, олдин танланган маълум усул бўйича жуфтликлар рақамли узатиш тизимларида жичлаштирилади. Шубхасиз, тармоқни такомиллаштиришдаги дастлабки харажатлар унча катта бўлмайди. Уни қоплаш даври ҳам унча катта бўлмайди. Албатта келажакда Операторларнинг даромадлари ўсишдан тўхтайди, чунки у янги инфокоммуникация хизматлари бозорида рақобатбардош бўла олмайди.
Иккинчи вариантнинг фарқли хусусияти, энг камида магистрал участкаларда кенг полосали тармоқни қуриш ҳисобланади. Бу ечим, FTTC (тақсимловчи шкафгача оптик тола) стратегиясига ўхшаш. Бундай ечим дастлаб анчагина инвистицияни талаб этади. Қопланадиган давр ҳам биринчи вариантнинг ўхшаш қийматлари билан солиштирганда анча ошади. Бошқа томондан Оператор, кенг полосали каналларни қўллашга асосланган янги хизматлар бозорида рақобатбардош бўла олади.
Учинчи вариант кириш тармоқларини радикал ўзгартириш билан боғлиқ. Бундай ечимга мисол қилиб, барча кўп жуфтлик кабелларни алмаштиришни тушуниш мумкин. Кириш тармоқларини такомиллаштиришнинг бундай стратегияси FTTB (биногача– ишлаб чиқариш биносигача ёки турар жойгачаоптик тола)аббревиатураси билан маълум.И Дастлабки инвистиция қиймати ва қопланадиган давр энг катта бўлади. Учинчи вариантнинг афзаллиги, рақобатбардошлик потенциалининг максимал даражасидан иборат.
Алоқа соҳасида охирги мил (инглиз тилидаlast mile), провайдернинг (алоқа операторининг) кириш узели билан якунловчи (клиент) ускунани улаш каналидир. Масалан, Интернет тармоғига уланишда хизматларни тақдим этишда охирги мил бу, провайдер алоқа узели коммутатори портидан клиент офисидаги маршрутизатор портигача бўлган участкадир.
Коммутацияланадиган (dial-up, диалап кўринишидаги) уланиш хизмати учун охирги мил бу, фойдаланувчи модеми ва провайдер модеми орасидаги участкадир. Охирги милга одатда бино ичида симлар ажратилмайди.
Охирги мил технологияларига одатда xDSL, Wi-Fi, WiMaxлар киради. xDSL-модемлари, кириш мультиплексорлари, оптик толали модемлар ва ўзгартиргичлар, радиомультиплексорлар Охирги мил ускуналари ҳисобланади.
хDSL — эффектив линиявий кодларни, микроэлектрониканинг замонавий ютуқлари асосида линиявий бузилишларни адаптив коррекциялаш ва сигналларни рақамли қайта ишлаш усулларини қўллаш йўли орқали маҳаллий телефон тармоқларининг абонент линияларини ўтказувчанлик қобилиятини етарли ошириш имконини берувчи технологиялар оиласи.
xDSL аббревиатурасида «х» символи, аниқ технологиянинг номини билдирувчи биринчи символ (белги)ни белгилаш учун қўлланилади, DSL эса (инглиз тилидаDigital Subscriber Line)рақамли абонент линиясини билдиради.
хDSL технологияси, энг яхши аналог ва рақамли модемлар уланиши мумкин бўлган тезликлардан ҳам юқорироқ тезликда маълумотларни узатиш имконини беради.
Бу технологиялар, абонентлар ва провайдерлар учун бир қанча афзалликларни яратган ҳолда овозни, юқори тезликлимаълумотларни ва видеосигналларни узатишни қўллаб-қувватлайди. хDSLнинг бир қанча технологиялари мужассамлашган ҳолда,юқори тезликли маълумотларни ва овозни бир мис жуфтлик бўйича узатиш имконини беради. хDSL технологиясининг мавжуд турлари асосан, қўлланиладиган модуляциянинг шакли ва маълумотларни узатиш тезлиги бўйича фақланади.
xDSL хизматлари муайян мақсадларни ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган яъни: улар мавжуд телефон линияларида ишлаши, абонентнинг ҳар хил аппаратураларини ишига халақит бермаслиги (масалан телефон аппарати, факс ва ҳ.к), узатиш тезлиги назарий 56Кбит/с чегарадан юқори бўлиши керак ва ниҳоят, улар доимий уланишни таъминлаши керак.
xDSL нинг асосий турларига ADSL, HDSL, IDSL, MSDSL, PDSL, RADSL, SDSL, SHDSL, UADSL, VDSLлар киради. Бу технологияларнинг барчаси абонентнинг телефон линияси орқали юқори тезликли рақамли уланишни таъминлайди. xDSL технологиялари маълум бир мақсадларга эришиш учун ва бозорнинг маълум бир заруратини қондириш учун яратилган. xDSLнинг айрим технологиялари оригинал ишланмалардан ҳисобланади, бошқалари эса оддий назарий модел деб фараз қилинади, айни шу пайтда учинчиси кенг қўлланилаётган стандартлардир. Мазкур технологиянинг асосий фарқлари, маълумотларни кодлаш учун қўлланиладиган модуляциялаш усуллари ҳисобланади.
xDSL технологиясининг қиёсий тахлили
DSL технология
си
|
Максимал
тезлик
(қабул қилиш/узатиш)
|
Максимал масофа
|
Телефон жуфтликлари-нинг сони
|
Асосий қўлланилиши
|
ADSL
|
24 Мбит/с / 3,5 Мбит/с
|
5,5 км
|
1
|
Интернетга уланиш, овоз, видео,HDTV (ADSL2+)
|
IDSL
|
144 кбит/с
|
5,5 км
|
1
|
Маълумотларни узатиш
|
HDSL
|
2 Мбит/с
|
4,5 км
|
2
|
Тармоқни бирлаштириш, E1 хизматлари
|
SDSL
|
2 Мбит/с
|
3 км
|
1
|
Тармоқни бирлаштириш, E1 хизматлари
|
VDSL
|
55 Мбит/с / 11 Мбит/с
|
1,3 км
|
1
|
Тармоқни бирлаштириш,, HDTV
|
SHDSL
|
2,32 Мбит/с
|
7,5 км
|
1
|
Тармоқни бирлаштириш,
|
UADSL
|
1,5 Мбит/с / 384 кбит/с
|
|
1
|
Интернетга уланиш, овоз, видео,
|
ADSL (ADSL; инглиз тилида. AsymmetricDigitalSubscriberLine — ассимметрик рақамли абонент линияси) — модемли технология бўлиб, охирги мил муаммоларини ечиш учун мўлжалланган. Абонентнинг аналог телефон линияларини юқори тезликли кириш линияларига ўзгартиради. Мазкур технологиянинг асосий афзаллиги, абонентгача кабел ётқизмаслик зарурати. Ётқизилган мавжуд телефон кабелларини қўллайди, “телефон” ва “модем” сигналларини ажратиш учун сплиттерлар ўрнатилади.
Маълумотларни узатиш ва қабул қилиш учун турли каналлар қўлланилади. Қабул қилувчи канал катта ўтказувчанлик қобилиятига эга. ADSL технологияси, рақамли ва аналог маълумотларни узатиш линиясини бирлаштирувчи гибрид тармоқларни қуришда қўлланилади. Бу эса маълумотлар оқимини узатиш учун қўлланиладиган симлар жуфтлигидан одатдаги телефон алоқасининг аналог сигналларини узатиш имконини беради.
Мазкур технология ассиметрик ҳисобланади, яъни тармоқдан фойдаланувчига маълумотларни узатиш йўналишидагитезлик, фойдаланувчидан тармоққа маълумотларни узатиш тезлигидан юқори.
Телефон абонент кабелларидан фойдаланувчи кириш технологиялари оиласи DSL (Digital Subscriber Loop) ёки ЦСПАЛ (цифровая система передачи по абонентским линиям – абонентлар линияси бўйлаб рақамли узатиш тизими). DSL қурилмасида кенг полосали кириш каналини ташкил этиш схемасини 5.2-расмда келтирилган тарзда тасаввур қилиш мумкин.
2.2-расм. xDSL турлари
Расмдан келиб чиқадики, DSL нинг барча ечимлари технологик равишда ёпиқ тизимлардан ташкил топади. Телефон линиясининг охирги нуқталарида DSL модемлар ўрнатилади ва улар рақамли маълумотлар оқимини модуляцияланган сигналга ўзгартиради. Тизимнинг чиқишида фойдаланувчиларга маълумотларни узатиш стандарт интерфейслари тақдим қилинади: Е1, V.35/V.24, Usb ёки Ethernet. DSL ечимининг ички соҳасида ишлаб чиқарувчилар рақамли сигнални модуляция қилишнинг турли принцип ва усулларидан фойдаланишлари мумкин. Шу тарзда, баъзи технологиялардан ташқари (ADSL, ADSL2+, VDSL), DSL технологиясида модемларнинг мослашувчанлиги талаб қилинмайди.
DSL технологияси техник ечимларнинг асосида ётган турли принциплар бўйича классификация қилинган. Бизнинг тадқиқотимиз учун ушбу масалаларга чуқурлашишнинг зарурияти йўқ. Таъкидлаш жоизки, DSL нинг барча ечимлари симметрик ва асимметрикка бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |