Rational Unified Process да дастурий таъминотни қайта ишлаш методологияси
Кириш
Дастурий таъминотнинг асосий лойихаланиши тизимли ёндашув хисобланаи. Тизимли ёндашув – хар қандай табиатли объектни тизим каби тадқиқ қилиш методологиясидир. Тизим – бу бирор натижага эришиш учун биргаликда ишлайдиган ўзаро богланган қисмлардир.
Дастурий таминот (ДТ)– ўз ичига компьютер дастурлари, хужатлари, дастурнинг тўгри ишлаши учун зарур маълумотларни олган тизимдир.
Дастурий таъминотни лойихалаш– ДТ тавсилотларини унга қўйилган талаблар асосида яратиш жараёнидир. Лойиха – лойихалашнинг жорий ёки охирги натижасидир. ДТ лойихаси берилган маълумотлар ва алгоритмларнинг уларнинг архитектураси, қисм-тизими, инерфейси, дастурий компонентларини баён этувчи моделлар ва лойихавий хужжатларни ўз ичига олади. Замонавий дастурий таъминот (ДТ) лойихасининг ўзига хос жихатлари:
Киргизилаётган объектнинг структурали, функционал ва информацион мураккаблиги;
Транзакциялар, маълумотларнинг аналитик ишланиши, хавфсизликни бошқаришни таъминловчи қисм-тизимлар хисобига вужудга келувчи юқори техник мураккаблик;
Яна ДТ да тўлиқ аналоглар ва юқори улушларнинг йўқлиги;
ДТ ва унинг ДТ томонидан қайта ишланиш билан унинг интеграцияси зарурлиги;
Функциянирланишнинг худудий тақсимланган ва бир жинсли бўлмаган мухити;
Лойихалаш жараёнининг катта сондаги қатнашчилари, қайта ишловчиларнинг махорати ва тажрибасига кўра бирлашуви ва турли жинслилиги;
ДТ хаётий циклининг сезиларли давомийлиги.
Дастурий таъминотни яратиш технологияси (ДТЯТ) –бу ўзаро боглиқ технологик жараёнларнинг ДТ доирасидаги тартибланган бирлашмаси.
Технологик жараён – бу ўзаро богланган технологик операциялар йигиндиси.
Технологик операция – бу аниқ рол билан бажарилган ишнинг асосий бирлиги бўлиб, у:
Ролнинг аниқ жавобгарлигини кўзда тутади;
Аниқ чиқувчи маълумотларга асос бўлувчи аниқ натижалар беради;
Лойихани режалаштириш вақтида ўрнатилган қатъий аниқланган чегаралар билан ишлаш бирлигини ўз ичига олади.
Ишчи махсулот – баъзи технологик операциялар (моделлар, хужжатлар, қодлар, тестлар ва бошқалар) вақтида яратиладиган, шаклланадиган ёки қўлланиладиган информацион ва моддий мохиятдир.
Рол – алохида шахс ёки шахслар гурухининг ДТ ни қайта ишловчилар ташкилотлари мухитида хулқ-атвори ва бурчларининг аниқланишидир.
Қўлланма – бир ёки бир қанча технологик операцияларни бажариш бўйича амалий қўлланма. Қўлланма методик материаллар, кўрсатмалар, меъёрлар, стандартлар ва ишчи махсулотлар сифатини бахолаш мезонларини ўз ичига олади.
Инструментал мухит (CASE-мухит) – бу технологик операциялар доирасида бажарулувчи фаолиятни автоматлаштирилган қўллаб-қувватланишини таъминловчи дастурий мухитдир.
Замонавий Дастурий таъминотни яратиш технологияси (ДТЯТ) нинг асосий талаби унинг ДТ хаётий цикли стандартларига мослиги ва ташкилотлар қайта ишловчилар технологик етуклигининг бахоланиши хисобланади (ISO 12207, ISO 9000, SMM и др.). Бу меъёрларга кўра Дастурий таъминотни яратиш технологияси (ДТЯТ) қуйидаги жараёнларни таъминлаши керак:
Талабларга кўра бошқариш;
ДТ ни тахлил қилиш ва лойихалаш;
ДТ ни қайта ишлаш;
эксплуатация;
мутаносиблик;
хужжатлаштириш;
конфигурация ва ўзгаришларни бошқариш;
текшириш;
лойихани боқариш.
Rational Unified Process (RUP) юқоридаги талабларга сезиларли даражада мос келади. Унинг асосий принциплари қуйидагилар хисобланади:
ДТ ни яратишга бўлган итерацион ва инкремент.
Лойихани қўлланилиш вариантлари асосида режалаштириш ва бошқариш.
Тизимни ДТ архитектураси асосида кўриш.
Расмда RUP нинг икки ўлчамдаги умумий ифодаланиши келтирилган:
Горизонтал ўлчам вақтни ифодалайди, жараёнларнинг динамик жихатларини акс эттиради ва итерация стадиялари, назорат нуқталари, прифдалай каби тушунчаларга таянади.
Верикал ўлчам жараёнларнинг статик жихатларини акс эттиради ва фаолият турлари, ишчи махсулотлар, ижрочилар каби тушунчаларга таянади.
Do'stlaringiz bilan baham: |