Динамик жихат
RUP технологиясига кўра, ДТ алохида циклларга бўлиниб ташланадики, уларнинг хар бирида махсулотнинг янги авлоди яратилади. Хар бир цикл ўз навбатида тўртта кетма-кет келувчи стадияларга бўлинади:
бошлангич бошқичи (inception);
қайта ишлаш бошқичи (elaboration);
конструкциялаш бошқичи (стадияси) (construction);
харакатга келтириш бошқичи (transition).
Хар бир стадия аниқ аниқланган назорат нуқтаси (milestone) да тугалланади. Вақтнинг бу онида мухим натижаларга эришиш ва келгуси қайта ишлашлар хақида мухим фикрлар қабул қилиниши керак.
Дастлабки икки стадия лойиха ва қайта ишлашнинг бошлангич стадияси хисобланади. Бошлангич стадия вақтида лойиханинг бизнес-режаси ишлаб чиқилади, унинг тахминан қанча туриши ва қанча фойда келтириши аниқланади. Шунингдек лойиханинг чегараси аниқланади ва лойиха ўлчамини бахолаш учун бирор бошлангич тахлил бажарилади.
Бошлангич стадиянинг натижалари қўйидагилар хисобланади:
Тизимнинг умумий баёни: лойихага, унинг тавсифига ва чекловига бўлган асосий талаб;
Қўлланилиш вариантларининг бошлангич модели (тайёргарлик даражаси - 10-20%);
Бошлангич лойихавий глоссарий (терминлар лугатига қаранг);
Бошлангич бизнес-режа;
Стадиялар ва итерацияларни акс эттирувчи лойиха режаси;
Бир ёки бир нечта нусхалар.
Расм. RUP нинг умумий қўриниши.
Қайта ишлаш стадиясида тизимга бўлган анча мухим талаблар кўрсатилади, тизимнинг базавий архитектурасини кўриш учун фан сохасининг ва лойихалашнинг юқори даражали тахлили амалга оширилади, конструкциялаш режаси яратилади ва лойиханинг анча изланган элементлари топилади.
Қайта ишлаш стадияларнинг натижалари қуйидагилар хисобланади:
Тизимга бўлган функционал талабни аниқловчи фойдаланиш вариантлари (камида 80% бажарилган);
Нофункционал характердаги ва аниқ фойдаланиш вариантлари билан боглиқ бўлмаган қўшимча талаблар;
Бўлажак тизимнинг базавий архитектураси баёни;
Ишловчи нусха;
Аниқлаштирилган бизнес-режа;
Итерацияни ва хар бир итерацияни бахолаш мезонини акс эттирувчи бутун лойиханинг қайта ишланиш режаси. Қайта ишланиш стадияси лойиха умумий давомийлигининг бешдан бир қисми атрофида вақтни олади.
RUP дастурий таъминотни қайта ишловчи ва бўлаклар бўйича ишга туширувчи итерацион ва қадамма-қадам бажарилувчи қайта ишлаш жараёнини ўзида ифодалайди.
Тизим тузилиши конструкцияси стадияси итерация серияси йўли билан амалга бажарилади. Хар бир итерация ўз келиб чиқишига кўра мини-лойиха хисобланади. Хар бир итерацияда фойдаланишнинг аниқ вариантлари учун тахлил, лойхалаш, кодлаш, тест қилиш ва интеграция қилиш ишлари бажарилади. Итерция жараёни фойдаланувчи томонидан натижаларнинг намойиш этилиши ва фойдланиш вариантлари тўгрилигини текшириш мақсадида тизимли тестларнинг бажарилиши билан якунланади.
Итератив қайта ишлашда хар бир итерацияда пайдо бўладиган муаммоларни тезкор тўгирлаб кетадиган бутун жараён бажарилади. Хар бир итерацияда тўла интеграция бажарилиши лозим. Бошқа томондан, интерация яна тез-тез бажарилиши мумкин ва лозим. Бирор иловани ишнинг қандайдир қисми бажарилгандан сўнг интеграциялашга тўгри келади.
Киритиш стадиясида махсулот ишлаб чиқариш амалига хеч қандай янги функционаллик киритилмайди. Бу ерда фақат хатоликлар хақида гап боради.
Статистик аспект
RUP нинг статистик аспекти тўртта асосий элемент билан ифодаланади:
роли;
фаолият тури;
ишчи махсулотлар;
тартиб-интизомлар.
«Рол» (role) тушунчаси лойихада иштирок этувчи жамоани ташкил этувчи шахслар ёки шахслар гурухларининг хулки ва жавобгарлигини аниқлаб беради. Битта шахснинг ўзи хам лойихада турли ролларни ўйнаши мумкин.
Аниқ бир ижрочининг фаолияти деганда бу ижрочи томонидан бажариладиган иш бирлиги тушунилади. Фаолият кўриниши (activity) технологик операциялар тушунчасига мос келади. Тартиб (discipline) технологик жараён тушунчасига мос тушади ва фойдали натижалар олинишига олиб келувчи хатти-харакатлар кетма-кетлигини ўз ичига олади.
RUP доирасида олтита асосий босқич аниқланган:
бизнес-моделларнинг кўрилиши;
талабларнинг аниқланиши определение требований;
тахлил ва лойихалаштириш;
бажариш;
текшириш;
ёйиш;
ва учта ёрдамчи босқич аниқланган:
конфигурация ва ўзгаришларни бошқариш;
лойихани бошқариш;
инфраструктураларни яратиш.
RUP ДТ нинг тўлиқ хаётий цикли қўллаб-қувватланишини таъминлайдиган Rational Suite инструментал воситаларнинг интеграцияланган комплексига таянади. Rational Suite таркибига RUP дан ташқари қуйидаги компонентлар хам киради:
Rational Rose – визуал моделлаштириш (тахлил ва лойихалаш);
Rational XDE - MS Visual Studio .NET и IBM WebSphere Studio Application Developer платформалари билан бошқариладиган тахлил ва лойихалаш воситаси:
Rational Requisite Pro – дастурни қайта ишловчилар гурухларининг биргаликдаги ишини ташкил қилишга мўлжалланган талабларни бошқариш воситаси;
Rational Rapid Developer - иловаларни Java 2 Enterprise Edition платформасида тезкор қайта ишлаш воситаси;
Rational ClearCase – ДТ қонфигурацияларини бошқариш воситаси;
Rational SoDA – лойихавий хужжатлаштиришларнинг автоматик генерацияси воситаси;
Rational ClearQuest - средство для управления изменениями и отслеживания дефектов в проекте на основе средств e-mail и Web;
Rational Quantify –дастур ишининг умумий самарадорлигига таъсир этувчи тор жойларни миқдоран аниқлаш воситаси;
Rational Purify – дастур бажарилиши вақтидаги қийин топиладиган хатоларни локаллаштириш воситаси;
Rational Pure Coverage – тест қилиш вақтида ўтказиб юборилган қодлар қисмларини идентификация қилиш воситаси;
Rational TestManager – функционал ва юклаш тестларини режалаштириш воситаси;
Rational Robot – тест сценарийларни ёзиш ва ишга тушириш воситаси;
Rational TestFactory – ишончлиликни текшириш воситаси;
Rational Quality Architect – тест қилиш учун керакли кодни генерация қилиш воситаси.
Рационал унификацияланган жараён программа таъминоти ишлаб чиқарилишининг (методологик) спирал методологияларидан бири.
Методология Rational Softwer томонидан қўллаб-қувватланади, махсулотни янгилаш таxминан йилига 2 марта юз беради.
Моделлаштириш тили сифатида UML тили фойдаланилади.
RVP да программа таминотининг иттаратсион қайта ишлаб чиқиши проектни бир неча кичкина проектларга ажратишни тафсия этади.
Улар кетма-кет амалга оширилади ва хар бир қайта ишлаб чиқиш итаратсияси мақсад то`плами бо`йича аниқланган, улар итаратсия со`нгида эгалланган бол`иши керак.
Оxирги итаратсия итерация мақсадлари то`лпами билан мос келиши аниқ бyлиши керак деб таxмин қилади яъни талаблар бажарилиши керак.
RUP етарлича яxши форматлаштирилган ва ко`прок этиборни проектни қайта ишлаб чиқишнинг бошланг`ич босқичларига қаратади, анализ ва моделлаштиришга. Шундай қилиб бу методология коммерция xавфни пасайтиришга ё`налтирилган.
Теxник хавфлар қайта ишлаб чиқариш циқлининг эрта босқичи приоритларига биноан бошланади ва жойлаштирилади. Ундан кейин ва кейинг итаратсиялар давомида проектнинг ривожланиши вақт давомида кўриб чиқилади. Янги мақсадлар берилган хавфлар приорети асосида келиб чиқади.
Жараён моделларнинг эвалютсия қилинишини талаб этади.
Цикл итарацияси программа таъминотининг янги моделига тўғри келади.
Хар бир итарация дастур таминотининг хаётий бошқармаси элементларидан иборат: анализ ва дизайн, реализатсия қилиш, интеграллаш, тест ўтказиш, киритиш.
Бу маънода RUP спирал модел бyлиб у тез-тез график жадвал кyринишида ифодаланади.
Қуйида биз жараёнинг асосий компонентларини келтириб ўтамиз.
Ишлаб чиқиш жараёнини яxшилаш учун бизга учта ташкил этувчи зарур: жараён, нотатсия ва утилитлар тўплами.
Жараён таърифлайди, биз нима қиламиз, қандай тартибда ва қандай кyринишда: нотация мулоқат манбаи хисобланади.
Утилитлар то`плами жараёни автоматлаштиришга ва уни бошқаришга ёрдам беради.
1-расм. Мувоффақият учбурчаги.
RUP да хамма 3 та компонент кўрсатиб ўтилган, олдин нотатсия фунқциясини ко`риб чиқамиз. У қуйигдаги xарактерларни амалга оширади:
-жараённи бир бутунликка бириктиришни амалга оширади
-ечим қабул қилишнинг тил воситаси хисобланади, улар берилган код бyйича аниқмас
-мухим стратегик ва тактик ечимларни акслантириш учун акслантиришни тақдим этади
-фикр юритмоқ учун етарлича формани тақдим этади
-аниқ нотатсия дастур таминотининг ишлаб чиқишини yз ичига олиб, у анализдан бошланади ва маxсулот киритишдан тугайди.
RUP-UML холатидаги нататсия -жараён тарифланиншининг тил воситаси .
Енди жараён структурасини кўриб чиқамиз ва утилитлар тўпламини келтириб ўтамиз.
RUP тузлиши (структураси).
RUP программа таъминотига тузилишли (структурали) ёндашиб уни вақт бўйича асосий 4 фазага бўлади.
Инцептион (бошланиш), Элабратион (режани аниқлаштириш), Konstruction (қурилиш), ва transion (ўтиш).
2-расмда RUP ни фазаларининг кўриниши кенг кўрсарилган.
Хар битта фазанинг мақсади қуйидагилар хисобланади.
Тушуниш буни биз яратамиз. Маълумотлар ва талаблар анлизларнинг йигилиш фазаси проектни то`лиқ образининг таърифи:
--Елебратион- тушуниш, бизлар буни қандай яратамиз. Талаблар анализи ва тизимни проектлаштириш фазаси зарур харакат ва ресурсларни режалштириш, дизайн ахамиятлари.
-- Konstruction -махсулотнинг бета версиясини яратиш. Қайта ишлаб чиқариш ва кодлаш асосий фазаси.
Итаратсия кетма-кетлиги сифатида махсулотнинг қурилиши.
-- transion -махсулотнинг оxирги версиясини тузиш , махсулотни киритиш фазаси, аниқ фойдаланувчига махсулотни етказиш.
3.1
2-Расм RUP фазаси.
Махсулот эвалютсиясининг бошқариш фазаси, RUP оxирги мақсадга етишишга ёрдам беради.
RUP методологияси 9 асосий оқимга асосланган;
· Бизнес моделинг (бизнес-анализ) -хаётий цикл итерациясидаги талабларнинг анализини ифода этади.
· Рекуирментс (талаб)- тизим аксини (образининг) ташкил этилиши.
Талабларнинг тўплами ва бошкармасини тақдим этади. Бу ерда пресентларнинг анализи ва усе цасес қурилиши бошланади.
Менежмент даражасидаги хужжатлар натижа бо`либ хисобланади.
· Аналисйсис анд десигн (амалий ва моделлаштириш) - Тўпланган талабларни дастур моделига кўчиришни тақдим этади. Фаза босқичида тизимни таътифлаш натижа хисобланади. Ташлиллаштириш тили – United Modelling Language (UML) қуйида у xақида сўз боради.
· Имплементатион (кодлаш) - шаxсан кодни ёзишни тақдим этади. RUP да элемент кодлари анализ ва дизайн босқичида яратилган. Методология - объектланган дастурлаш.
· Тест. Берилган итарасиядан махсулотни текширишни бажаради.
· Деплоймент (киритиш) - буюртмачи майдонида маxсулотни киритишни, индивидуал тайёрлашни, маxсулотларни сотувга юборишни кўрсатади.
ПО ишлаб чиқаришнинг хаётий цикл режасида бу келтирилган элементлар янги бўлиб xисобланмайди, xусусан улар XП дан ташқари xамма методологияда учрайди.
2 - расмда кўриб турибмизки, бошланғич этапларда асосий эътибор проектни ташкил қилишга қаратилган (анализ, моделлаштириш), бу дизайн xатоси ва xавфни камайтиришга йўналтирилган тасвир янада аниқ бўлгандан сўнг тестлаш, ишлаб чиқариш ва нихоят киритиш бошланади.
Прелиминарй интерна- аниқ хужжатлар улар менежирлар ва ташкилотларга маслахат сифатида чиқарилади.
Бошлангъич этапдаги асосий мақсад- контрактни ташкил этиш.
Кейинги итарация- вақт ва ресурсларга эга бўлган гурухнинг формал моделларини қуриши.
Енди махсулотни қўллаб- қувватлашга қаратилган элементларни кўриб чиқамиз- цоре суппортинг ыоркфлонис;
Цонфигуратион манагемент (конфигурация ва ўзгаришларни бошқариш) - административ харакатларнинг кучли қатлами, у махсулот версиясини бошқаришга мўлжалланган, махсулот версиясини назоратлаш, код ва хужжатни қайта ишлаб чиқиш карпаратида стандарти ўзгариш ва xатоларни кузатмоқ, фойдаланувчиларни қўллаб-қувватланиши ва тест назорати билан боғли.
Манежмент - RUP ғоясига биноан проектни бошқариш административе харакатлари тўпламини тақдим этади.
Енвиронмент - анализ проектлаштириш қайта ишлаб чиқариш ва тест назорати ўтказиш воситаларининг қўллаб-қувватланиши ва яратилишини тақдим этади.
RVP да проектни муваффақиятли ишлаб чиқишни таминлайдиган 6 та амалиётга амал қилиш тавсия этилган:
- Интерактив қайта ишлаб чиқиш
- Талаблар билан бошқарув
- Модул арxитектураларидан фойдаланиш
- Визуал моделлаштириш
- Сифатни текшириш
- Ўзгаришларни кузатиш
Амалиёт RUP жараёнининг қисми бўлиб хисобланмайди, аммо фойдаланишга тавсия этилади.
Амалиётнинг қисми тўғридан - тўғри RUP ғоясидан бўлиб чиқади. RUP даги талаблар билан бошқариш анализининг биринчи босқичларида пайдо бўлади.
Назарий модул арxитектураси кодидан қайта - қайта фойдаланишни тақдим этади ва тизим юмшоқ бўлади.
Визуал моделлаштириш одатда Ротионал Росе қурилмаси ёрдамида амалга оширилади, у менеджерлар, админстраторлар, кайта ишлаб чиқарувчилар, назоратчилар учун фойдали хужжатлар тўпламини олишни тақдим этади. Берилган восита UML воситасининг ягона ташкилотчиси бўлиб xисобланмайди.
Таъқидлаб ўтиш керакки, xар доим xам тўгри келмайди. У айрим жиддий фарқларга эга:
RUPни кўтарувчи маxсулотлар.
Қуйида RUPни кўтарувчи машxур маxсулотлар келтирилган, ИБМ Ратионал Росе - элементар кодни генерация қобилиятига эга, аxборот тизимларининг визуал моделлаштириш Кейс воситаси Ратионал Росе Реал Тиме маxсус редакция махсулоти чиқишда амалга оширилаётган модулга эга бўлишни тақдим этади.
ИБМ Rational R. Pro - талабларни бошқариш воситаси, дастурнинг элементларини қайта ишлаб чиқаришнинг иxтиёрий босқичида келиб чиқадиган талаблар ўзгаришининг назорати
Назорат, приорететларни қўйиш, структуралаштириш ва яратишни тақдим этади.
ИБМ Р. Цлеар Куест - проектдаги деффектларни кузатиш ва ўзгаришларни бошқариш учун махсулот, талабларни бошқариш ва назоратлаш воситалари билан узвий интеграллаш.
IBM. Rational SoDA - проект хужжатлашни автоматик генератсиялаш учун махсулот у ички фирма хужатларида корпоратив стандартни қўяди.
Rational назоратлаш ва отладка воситаси.
Rational Prutiy C++/C дастурлайдиган компонент ва дастурларни қайта ишлаб чиқарувчилар учун рунтимеда xатоларни излайдиган жуда кучли восита.
Rational Vizual PureCoverage - C++/C дастурлайдиган компонент ва дастурларни қайта ишлаб чиқарувчилар учун xарактеристикаларни ўлчайдиган восита.
Рационал назоратга учрамайдиган код соҳасини автоматик аниқлайди.
ИБМ Rational ClearCase - дастурлар конфигурациясини бошқариш учун махсулот у проектнинг хамма хужжатларида версия назоратини амалга оширишни тақдим этади.
SKA назоратлаш автоматизация воситаси
IBM назоратлаш бошқармаси тизими, у назоратлаш билан боғлиқ ҳамма воситаларни, артефактларни, сценарийларни, берилганларни бирлаштиради.
IBM. тестини автоматик қўйилиши ва модификациясини яратиш қурилмаси.
Site Load, Site Check- ишлаб чиқаришда веб сайтларни назоратлаш воситаси. Ратионал Перформанцестудио- ишлаб чиқариш тизимининг ўлчови ва xарактеристик таърифи.
Артефактлар ва роллар.
RUP ажралмас қисмини артефақтлар, преседентлар ва роллер ташкил этади.
Артефактлар- проектнинг айрим махсулоти бўлиб, ишнинг сўнгида фойдаланилади.
Преседентлар- бу харакатлар кетма- кетлиги бўлиб, кузатилаётган натижага эришишга ёрдам беради.
Гурух ёки индивид томонидан бажариладиган хар қандай ишнинг натижаси артефакт хисобланади, хох у хужжат бўлсин, хох моделнинг элеминти бўлсин, хох файлнинг коди бўлсин.
Артифактнинг у ёки бу турини хосил қилиш учун аниқ бир мутаxассислар жавоб беради. Қуйида хар бир поток учун артифактлар тўплами келтирилган.
Business моделинг Rational Rоsе да фойдаланиладиган артефактлар моделлари.
- Бизнес жараёнлар модели- ишлаб чиқувчи тизимга бизнес талабларни аниқланиши.
- Ташкилот структураси модели- тизимнинг функционал моделини қайта ишлаб чиқариш учун артефакт.
- Хужжатлар модели - бизнес мохият, бизнес функциялар.
- Сценарий модели - бизнес мохиятнинг холат модели.
- Бизнес қоидалар модели- моделлаштириш қоидалари учун фойдаланиладиган артефакт.
Requsid Pro, SoDA фойдаланиладиган артифакт хужжатлар.
- Буюртмачи ташкиллаштирилишининг бахоланиши
- Предмет сохасидаги терминлар луғати.
- Бизнес қоидалар тўплами.
- Савдо таклифи.
- Бизнес функция спецификаси.
- Бизнес модиллаштириш этапидаги ишнинг режаси.
- Бизнес модиллаштириш ўтказиш бўйича таклифлар.
- Ўзгартиришга сўровлар.
Рекуирементс
Артифактлар модели - Ратионал xосл фойдаланилишиэ
- Тизим функцясининг модели.
- Тизим функцияларининг сценарий модели.
- Фойдаланувчилар интерфейслари модели.
- Чиқувчи формлар модели.
- Тизим қоидалари модели.
Requed Pro, SoDA да фойдаланиладиган артефакт хужжатлар.
- Талабаларни бошқариш режаси.
- Тизимнинг терминал лугъати.
- Дастур тизимига спецификация.
- Фуунксия тизимига спецификация.
- Тизимнинг қоидалари.
- Қизиқувчи шаxсларга сўровлар.
- Тизимга аниқ талаб этапидаги иш режаси
- Талаблар аниқлиги этапидаги моделлаштириш бўйича таклифлар.
- Ўзгариш учун сўровлар.
Аналйсис анд десигн
Rational Rose фойдаланиладиган артефактлар модели.
- Берилганларнинг логик модели.
- Берилганларнинг физик модели.
- Тизим компонентларининг специфик модели.
- Ўзаро алоқа синфларининг сценарийси.
Pro SoDA фойдаланиладиган артефакт хужжатлари.
- Программа таъминотининг арxитектураси.
- Программа компонентларининг спецификацияси.
- Анализ этапида таклифлар.
- Анализ этапида ишнинг режаси.
- Ўзгаришларга сўровлар.
Rational Rose да фойдаланиладиган артефакт моделлари.
- Дастур модел компонентлари.
- Rational Rose даги артефакт кодлар.
- Генератсия коди элементлари.
- Дастурий кодлар
- Хужжатлар.
Рекуисите Про фойдаланиладиган артефакт хужжатлар.
- Дастурий тўпламлар режаси.
- Амалга ошириш (реализация) этапидаги ишнинг режаси.
Тест Rational Rose фойдаланиладиган артефактлар модели
- Тест намуналари модели
- Матнли программаларнинг функционал модели
- Ўзаро синфларнинг ўзаро алоқаси сценарийси
SoDA да фойдаланиладиган артефакт хужжатлар
- Матнли мисолларни таърифлаш
- Назоратлашни режалаштириш
- Назоратлаш этапида ишнинг режаси
- Ўзгаришга сўровлар
Назоратлашни ташкил этиш- Куантилй Деплоймент
Ratinal Rose да фойдаланиладиган артефакт моделлари
- Аралаштириш модели
- SoDA да фойдаланиладиган артефакт хужжатлар
- Ўргатувчи материаллар
- Инсталлятсия бўйича хужжатлар
- Версия тизимини таърифланиши
- Киритиш режаси
Do'stlaringiz bilan baham: |