1-маъруза. «дастурлар тузиш» сохасига кириш



Download 288 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi288 Kb.
#130206
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Leksiya 1 Dasturlar tuzish sohasiga kirish


1-маъруза.


«дастурлар тузиш» сохасига кириш

Хисоблаш тизимларининг дастурий таъминоти (ДТ) янада ахамиятлиб мураккаб бўлиб бормоқда ва уни қайта ишлаш хар доим қийин. ДТ кундан кунга ихчамлашмоқда, ўлчами кичраймокда, уни бошкариш ва кайта ишлаш осонлашмокда. Бу иккита қарама-қарши фикр хам тўгри, чунки ДТ бир вақтнинг ўзида турли йўналишлардан бормоқда. Бошқа томондан операцион тизимлар, аппарат воситалари ва фойдаланувчи интерфейсининг бекаму-кўстлиги ва мураккаблашуви хамда биринчи навбатда тармоқни мукаммаллаштирувчи замонавий ахборот технологияларини киритишни тақозо этувчи ДТ га талаб кучаймоқда. Шу муносабат билан дастурларнинг ички тузилмаси янада мураккаблашади ва уларнинг ишончлилигига талаб ортади.


Бошқа томондан, ДТ ни қайта ишлашнинг турли синовлари топилади ва умумлаштирилади, ДТ ни қайта ишлашнинг барча босқичларини қўллаб-қувватловчи янада қулай ва қудратли методлар ва воситалар пайдо бўлади, визуал дастурлаш тараққий этади ва дастурлаш тиллари такомиллаштирилади. Аппарат (асбоб-ускуна) воситаларининг такомиллашуви компиляция (маълумотларни бошқа воситалардан ўқиш) жараёнини тезлаштиради, шунингдек, тузилган дастурларнинг самарадорлигидан тез-тез ташвишга тушмасликни таминлайди. Хисоблаш техникаси ривожланиши сохасидаги рўй бераётган барча жараёнлар биргина нарсани – қайта ишловчи-дастурчиларнинг юқори махоратлилигига талабни ўзгартирмасдан қолдиради.
Яхши дастурий махсулот яратиш анча қийин вазифа бўлиб, уни хал этиш учун биргина инсоннинг кучи камлик қилади. Хозирги вақтда бироз мухим дастурий махсулот хам дастурчилар жамоаси томонидан яратилади. Бундай жамоаларда қайта ишловчи дастурчидаги билимдонлик, татиб-интизомлилик, ишончлилик ва киришувчанлик каби хислатлар юқори бахоланади. Билимдонлик деганда дастурий таъминот(ДТ)ни қайта ишлашнинг илгор усулларини ва воситалари, уларнинг мохияти ва ўзига хосликларини билиш хамда тушуниш, шунингдек бу билимларни амалиётда қўллай олиш тушунилади. Юқорида айтилганлар дастурий махсулотларни қайта ишлашга бўлган ёндашув хар қандай саноат махсулотини қайта ишлашга бўлган ёндашувдан сифат жихатдан фарқ қилмайди деган хулосага келишга олиб келади. Барча холларда сифатли режалаштириш ва яхши ўйланган доимий сиёсат талаб қилинади.
Технология – бу бирор махсулотни чиқаришнинг ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйишнинг қоидалар, услублар ва жихозлари тўпламидир [1]. Бу таърифни тўлиқ деб айтиш мумкин эмас. Режалаштириш, ўлчаш, сифатни бахолаш, ижрочининг жавобгарлиги ва бошқа кўпгина жараёнларини эслатиб ўтиш керак. «Технология» тушунчасининг ишлаб чиқаришга хос характерини хам алохида таъқидлаш лозим. Дастурий таъминот (ДТ) ни дастурий-ускунавий тизимдан ажратиб қараш керак эмас, чунки у дастурий-ускунавий тизимнинг таркибий қисми хисобланади. ДТ ни яратишнинг ташкилий, мухандислик ва техник жихатларини қайта ишлаш усулларини ўз ичига олган холда ўрганиш билан эски анъанавий computer science дан қатта фарқ қилувчи дастурий мухандислик (software engineering) деб аталувчи соха шугулланади. Дастурий тизимни қайта ишлашдаги қийинчиликларнинг катта қисми фаолияти фойдали натижага олиб келувчи инсонларнинг биргаликдаги иқтисодий самарали ишини ташкил қилиш билан боглиқ. Саноат дастурлаш технологияси бўлажак мутахассис учун унчалик одатий мавзу эмас, бундай курс қўйилишининг ўзи бир нечта сабаблар туфайли келиб чиққан:
• кўпчилик битирувчилар дархол унумли ишга тушиб кета олмайди, қатъий режалаштириш ва жавобгарликнинг зарурлигини тушунмайди, жамоада ишлашнинг ўзига хослигини хис қилишмайди, бюджет нималигини ва хоказоларни билмайди.
• Университет ўқитувчилари кўпинча саноатда ишлаганлик тажрибасига эга бўлмайди, шунинг учун хам талабаларни қуруқ назарияга асосланган даражада, «китоб бўйича» ўқитишади.
• Ишлаб чиқариш масалалари билан бўладиган биринчи тўқнашув шуни кўрсатдики, ишлаб чиқариш технологиялари дастурлашнинг мутлақо бошқа усуллари, бошқа ускунавий воситалар ва ташкилий услубларни талаб этади.
Дастур технологияси деганда масаланинг берилиш йўлидан унинг дастур шаклига киришигача бўлганча бўлган жараён тушунилади. «Дастурлаш технологияси» курси «Операцион тизимлар, мухитлар ва қобиқлар», «Информатика ва дастурлашнинг юқори даражали методлари», «Берилганлар базаси», «Тизимлар назарияси ва тизимли анализ» каби курслар билан богланган. Дастурлаш технологиси технологик жараёнлар ва уларнинг келиб чиқиш тартибини – стадиясини (билимлар, методлар ва воситаларни қўллаш билан) ўрганади. Билимлар, методлар ва воситалар турли жараёнларда , шунингдек, технолиогияларда ишлатилиши мумкин. Стадия (босқич) – дастурлаш таъминоти бўйча бажариладиган ишларнинг бир қисмидир. У баъзи вақтинчалик рамка (доира, чегара) билан чегараланган ва берилган босқичининг (стадиянинг) талабларига жавоб беради, аниқ махсулотнинг яратилиши билан якунланади. Стадия одатда итерацион характерга эга бўлган этаплардан тузилган бўлади. Стадиялар фазалар деб аталувчи хийла каттароқ вақтинчалик рамкаларга бирлашиши мумкин.

Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish