1. Мамлакат ер фондининг асосий тоифалари ва уларнинг мазмуни


Хўжаликлараро ер тузишнинг иқтисодий моҳияти( ер майдонларидан окилона ва самарали фойдаланиш, самарадорликни ошириш, харажатларни камайтириш...)



Download 76,52 Kb.
bet12/27
Sana12.05.2023
Hajmi76,52 Kb.
#937955
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
ЕР ТУЗ.ЛОЙ. ЯН саволлари (3)

23. Хўжаликлараро ер тузишнинг иқтисодий моҳияти( ер майдонларидан окилона ва самарали фойдаланиш, самарадорликни ошириш, харажатларни камайтириш...) Хўжаликлараро ер тузиш - унинг ёрдамида ер ресурсларидан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга қаратилган ер тузиш турларидан биридир. «Хўжаликлараро ер тузиш» тушунчаси жамиятда ва ишлаб чиқаришда
унга зарурат туғилган сари аста-секин шаклланди. Аввало «чегаралаш» тушунчаси мавжуд бўлиб, унинг маъноси қуйидагидек ифодаланар эди: «Давлат чегаралаши ер мулкининг чегараларини моддий ва ҳужжатли мустаҳкамлашга ва унинг ичидаги ерлар миқдорини аниқлашга қаратилган техник ва ҳуқуқий ҳаракатлар йиғиндисидан иборатдир» (Кавелин С.П. Межевание и землеустройство. М.,1914. 149 б.). «Хўжаликлараро ер тузиш» атамаси фақат ўтган асрнинг 40 йилларида профессорлар С.А.Удачин ва Г.В.Чешихинларнинг илмий ишларида пайдо бўлди.
Хўжаликлараро ер тузиш - бу халқ хўжалигида, унинг тармоқларида, ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни ташкил этиш, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг ер фондлари, хўжаликларнинг ер участкаларини тартибга солиш ва ўзгартириш, янгиларини ташкил этиш, уларни жойларда ажратиш, маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ва махсус қўриқланадиган ҳудудлар чегараларини белгилаш бўйича тадбирлар тизими ва жараёнидир. У мўлжалланган мақсадга, мулкчилик турларига ва
фойдаланилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда барча ерларни қамраб олади. Хўжаликлараро ер тузишнинг иқтисодий моҳияти ҳудудни ташкил этишнинг барча яратиладиган шакллари ва элементларининг (майдони, ички тузилиши, шакли, жойлашиши, чегаралари) ер тузиш объектининг, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг, уни ривожлантириш ва тўла ердан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги талабларига мос бўлишидан иборат бўлади. Ташкил этилаётган ер эгалиги (ердан фойдаланиш) корхонанинг ва унинг ишлаб чиқаришининг энг самарали фаолият кўрсатадиган ўлчамларига мос бўлиши керак. Ердан оқилона фойдаланиш - халқ хўжалигини ривожлантириш манфаатларига максимал мос тушувчи ва ажратилган мақсадларга эришишда энг катта самарадорликни, атроф муҳит билан ўзаро оптимал таъсирни ва ҳам фойдаланиш, ҳам ажратиш жараёнларида уни ҳар томонлама муҳофаза қилишни таъминловчи ердан фойдаланиш ҳисобланади.

Download 76,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish