1. Мамлакат ер фондининг асосий тоифалари ва уларнинг мазмуни


Хужаликлараро ер тузишни лойиҳалашнинг тамойиллари ва уларнинг кискача мазмуни( ер конунларига катъий риоя килиш, ердан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш....)



Download 76,52 Kb.
bet8/27
Sana12.05.2023
Hajmi76,52 Kb.
#937955
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
ЕР ТУЗ.ЛОЙ. ЯН саволлари (3)

16. Хужаликлараро ер тузишни лойиҳалашнинг тамойиллари ва уларнинг кискача мазмуни( ер конунларига катъий риоя килиш, ердан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш....) Ер тузишнинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодексида" кўрсатилган бўлиб, улар ердан илмий асосланган ҳолда тўла, оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил қилишдир. Ер тузиш ишлари юқорида келтирилган вазифалардан келиб чиқадиган умумий тамойиллар (принциплар) асосида олиб борилади. Ушбу тамойиллар ер тузиш ишларини белгиланган тартиб ва усулларда ўтказиш учун зарурий шарт шароитларни ўзида мужассамлаштиради. Уларни қисқача қуйидагича таърифлаш мумкин: 1. Лойиҳалашни ташкил этиш, техника ва технологиялар соҳасидаги илмий-техник тараққиёт ютуқларидан иложи борича максимал фойдаланиш 2. Биринчи навбатда табиатни муҳофаза қилишга қаратилган масалаларни ечиш 3.Худуднинг табиий ва экологик шароитини тўла ҳисобга олиш 4.Ердан фойдаланишда қишлоқ хўжалигининг устиворлигини таъминлаш 5.Лойиҳанинг юқори иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини таъминлаш 6.Ердан фойдаланиш жараёнида уни ноўрин исрофгарчиликдан, нооқилона хўжалик юритишдан, табиатнинг ва ишлаб чиқаришнинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш 7.Лойиҳада қўйилган масалаларнинг бир-бири билан боғлиқ ҳолда тўла ечилишини таъминлаш 8. Ер тузишда ер тўғрисидаги қонунларга тўла риоя қилиш
17. Ер тузишни лойиҳалаш ишларини ташкил этиш( лойихалаш ташкилотлари ва уларда ишни ташкил этиш....) Ўзбекистонда ер тузиш махсус давлат ер тузиш органи, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари Давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бу хизмат ер тузиш, ер кадастри, топография ишларини ва ҳар хил ер тузиш билан боғлик изланишларни тўла ҳажмда бажариш имконини берадиган муассасалар ва ташкилотлар тизимидан ташкил топган. Бу тизим ер тузиш бўйича давлат ва минтақавий дастурларни ишлашни, режалаштириш ва башоратлаш ишларини ташкил этишни, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза
этиш устидан назорат ўрнатишни таъминлайди. Унинг таркибига ер тузиш хизмати, ер тузиш бўйича лойиҳалаш ва илмий текшириш институтлари ва уларнинг бўлимлари, корхоналари киради. Ер тузиш хизмати – бу ер тузишнинг маъмурий бошқарув таркибидир.
Уни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари Давлат қўмитаси бошқаради. У вилоят, туман ва шаҳарларда бўлимларига эга.
Ер тузиш хизматининг бош вазифаси давлатнинг ер бўйича сиёсатини амалга ошириш, ер тўғрисидаги қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш, ер тузишни ташкил этиш, ер кадастри ва ер мониторингини олиб бориш, ердан фойдаланиш ва ерни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ўрнатиш ҳисобланади. Ер тузиш бўйича лойиҳалаш ва ҳар хил изланишлар билан боғлиқ ишларни бажариш Ўзбекистон Давлат Ер тузиш бўйича лойиҳа институти (Ўздаверлойиҳа) зиммасига юклатилган. Бу институт
Республикамизнинг барча вилоятларида ўзининг филиал ёки бўлимларига, аэрофотогеодезик ишларни бажарувчи корхонасига, ер кадастри филиалига ва харита фабрикасига эга. Ер тузиш лойиҳалари асосан (Ўздаверлойиҳа) институти мутахассислари ва ташкилотлари томонидан ишланади. Ер тузиш ишларини молиялаш Республика ва маҳаллий бюджетлари ҳамда буюртмачилар
ҳисобидан амалга оширилади. Ер тузиш ишлари давлат ҳокимияти қарорлари асосида ёки манфаатдор ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар талаблари асосида ўтказилади. Ер тузиш лойиҳалари манфаатдор ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар
иштирокида тузилади. Лойиҳалар мазмунларига қараб хўжаликларда ва ҳар хил даражадаги ҳокимиятларда (уларнинг ваколатларига қараб) ер тузиш хизмати вакиллари иштирокида кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Ер тузишда лойиҳалаш ишларини бажаришни ва бошқаришни ташкил этиш мақсадида, лойиҳалаш ташкилоти мутахассислари таркибидан аниқ мансабдор шахс (лойиҳа бош инженери) белгиланади. Зарур ҳолларда лойиҳа ишлаш учун мутахассислар гуруҳи тузилади. Бу гуруҳ таркибига ер
тузувчилар, агрономлар, иқтисодчилар, ирригаторлар ва бошқ. Киритилиши мумкин. Айрим лойиҳаларни тузишда лойиҳалаш учун топшириқ ишланади. Лойиҳалаш учун топшириқларда қатор лойиҳа амалга оширилганда эришиладиган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар келтирилади. Топшириқ ер тузиш қатнашчилари билан келишилиб, белгиланган тартибда тасдиқланади.

Download 76,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish