11. Ер тузишн и лойиҳалаш хужжатлари ва уларнинг мазмуни( план-картографик материаллар, ёзма-текст материаллари...) Хўжаликлараро ер тузиш ишлари натижасида илмий асосланган лойиҳа тузилади. Лойиҳа таркибига қуйидагилар киради: чизма қисм – лойиҳа плани ва бошқа керакли чизмалар; ёзма қисм - лойиҳанинг тушунтириш хати, иқтисодий ва ҳуқуқий асослаш бўйича маълумотлар ва ҳужжатлар ҳамда хўжаликларнинг ер турлари майдонлари кўрсатилган ер экспликацияси. ХАЕТ лойиҳаларини ҳуқуқий кучга киритиш (кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш) қуйидаги тартибда олиб борилади. Лойиҳа барча манфаатдор ер эгалари, мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар ва ташкилотлар билан тайёргарлик ишлари даврида, лойиҳа топшириғини тайёрлашда, лойиҳанинг охирги ечимини ишлашда келишилади. Лойиҳачи лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни тайёрлайди ва уни лойиҳа билан бирга туман ер тузиш хизматига беради. Туман ер тузиш хизмати лойиҳа тавсияларини асосланганлигини ва уларни ҳаракатдаги қонунларга мослигини текширади. Туман ер тузиш хизмати қарорни лойиҳа материаллари ва ўз хулосаси билан бирга туман ҳокимига тасдиқлашга беради. ХАЕТ лойиҳалари вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.
12. Хўжаликлараро ер тузиш, унинг мазмуни ва аҳамияти( икки ва ундан ортик хужаликларни уз ичига олган тарзда бажариладиган ер тузиш...) Қишлоқ хўжалик корхоналари ва фуқароларнинг янги ер эгаликларини ва ердан
фойдаланишларини ташкил этиш; мавжуд қишлоқ хўжалик корхоналари вафуқаролар ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларини тартибга солиш (қайта таш-килэтиш), улар ерлари жойлашишидаги ноқулайликларни тугатиш;
ноқишлоқ хўжалик мақсадларидаги ердан фойдаланишларни ташкил этиш (ерларни қайтариб олиш ва саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган корхоналарга бериш);шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш жойларичегараларини (чизиқларини) белгилаш ва ўзгартириш; жойларда маъмурий-ҳудудий бўлинмалар чегараларини белгилаш; махсус ҳуқуқий тартибга эга ерлар ҳудуди чегараларини белгилаш; махсус табиатни муҳофаза қилиш, рекреа-ция ваҳ қўриқхона тартибидаги ҳудудлар чегараларини жойлаштириш ва ўрнатиш; ҳар хил мақсадларга мўлжалланган ер фондларини ташкил этиш (махсус, қайта
тақсимлаш, кўчириш ва бошқ.); Ер тузишни лойиҳалашнинг умумий мазмуни Ерлардан фойдаланишни оқилона ва самарали ташкил этиш, турли корхона, муассаса ва ташкилотларга ер ажратиш, шундай корхоналарни янгидан ташкил этиш ёки олдинги, мавжуд шундай корхоналарни майдонини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш ёки улар чегараларидаги хато ва камчиликларни бартараф этиш, тадбиркорлик объектларини янгидан ташкил этиш учун уларга ер майдонларини ажратиш билан боғлиқ бўладиган масалалар айнан ер тузишни лойиҳалаш фанида ўрганилади ва шу тадбир асосида амалга оширилади. Ҳар қандай ер тузиш ишларининг натижаси албатта лойиҳа бўлади. Уни тузиш ва ҳар томонлама асослаш ( иқтисодий, ижтимоий, экологик ва технологик) айнан ушбу фаннинг асосини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |