28. Ер ислоҳоти натижасида ер тузишни лойиҳалаш олдига қўйилган вазифалар( ердан фойдаланиш хукуклари ва тартибини тубдан узгартириши, ердан мумкин кадар самарали фойдаланиш....) Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539 - сонли «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида суғориладиган ерлар тупроқ карталарини корректировкалаш, бонитировка ишларини бажариш ва ерларнинг қийматини баҳолаш ишлари тугалланди. 1998 йилдан бошлаб зарар билан ишлаётган ва сана-цияга тортиш кўзда тутилган хўжаликларда ерларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг сифат даражаларини аниқлаш ишлари бажарилади. Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида зарар билан ишлаётган, тугатиладиган қишлоқ хўжалик корхоналари ерларини фермер хўжаликларига бўлиб бериш таклифлари ишлаб чиқилди, бу ерларда ташкил қилинадиган фермер ва деҳқон хўжаликлари учун ҳужжатлар мажмуаси тайёрланди. Жумладан, шунга ўхшаш ишлар фермер хўжаликларига айлантирилган 52 та қишлоқ хўжалик корхоналарида амалга оширилади. Ҳозирги кунда мавжуд фермер хўжаликлари керакли ер кадастри ҳужжатлари билан таъминланган.
29. Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш лойихасининг асосий таркибий қисмлари(Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар зарарларининг турларини ва миқдорларини аниқлаш) Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш лойиҳаси объектнинг жойлашадиган ўрнини
олдиндан келишиш босқичида тўла ишланади ва ер участкасини бериш жараёнида (жойлаштириладиган объектга лойиҳа тузилганидан кейин) зарурат туғилса, аниқлик киритилади. Ер тузиш лойиҳасида объектнинг тавсифини ҳисобга олиб, ердан фойдаланишнинг жойлаштирилишини, ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни таъминловчи
маълум доирадаги масалалар ечилиши керак. Ноқишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ер
ажратиш лойиҳасининг таркибий қисмларини қуйидагилар ташкил этади: ажратилаётган ернинг майдонини аниқлаш ва асослаш;
ажратилаётган ер майдонини сўралаётган ҳудудда жойлаштириш; хўжаликлардан олинаётган ернинг таркиби ва аҳамиятини аниқлаш, ерни олиш ва мўлжалланаётган корхонани қуришнинг салбий оқибатларини аниқлаш, ҳамда уларни камайтириш ва тугатиш чораларини белгилаш; қишлоқ хўжалиги кўрадиган зарар миқдорини аниқлаш ва уни қоплаш йўллари; ер эгаларининг кўрадиган зарарлари миқдори ва турларини аниқлаш, уларни қоплаш йўллари; олинаётган ер майдонининг устки унумдор қатламини ажратиб олиш, сақлаш ва фойдаланиш учун техник шароитлар тайёрлаш; ерларни рекультивациялаш учун техник шароитлар тайёрлаш; ердан фойдаланишнинг асосий шартлари бўйича таклифлар тайёрлаш; мавжуд хўжаликларни ва уларнинг ҳудудларини, ишлаб чиқаришини, аҳоли тизимини қайта ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар зарарларининг турларини ва миқдорларини аниқлаш. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланувчиларини жойлаштириш келтириб чиқарадиган зарарлари объектни жойлаштиришнинг ҳар бир ечими бўйича аниқланади. Улар, тўла ҳажмда, бузилган ишлаб чиқаришни таклаш учун зарур давр ҳисобига йўқотилган фойдани ҳам қўшиб, қопланиши керак. Пулни зарар кўрган ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар олишади. Ерларни сотиб олишда ер эгаликларининг зарарлари, уларнинг тўла қиймати миқдорида қопланади. Қуйидагиларнинг баҳолари қопланиши керак: уй-жой бинолари, маданий-маиший мақсадларга мўлжалланган объектлар, ишлаб чиқариш ва бошқа бино ва иншоотлар ёки уларни янги жойга кўчириш бўйича харажатлар; мева-резавор, ҳимоя ва бошқа дарахтлар; тугалланмаган ишлаб чиқариш; харажатлар; бой берилган фойда. Бинолар ва иншоотлар - тенг сифатли янги объектларни қуришнинг смета баҳоси бўйича; дарахтлар - кўчатлар ва уларни ўтқазиш ва мевалаш ёки шоҳлари туташа бошлагунча парваришлаш баҳоси бўйича, тугалланмаган ишлаб чиқариш - ҳақиқий бажарилган ишлар ҳажми ва харажатлар миқдори бўйича баҳоланади; Пайдо бўладиган ноқулайликлар келтириб чиқарадиган зарарлар йўллар, кўприклар, дамбалар ва бошқа иншоотларни қуриш, ҳамда транспорт воситаларини сотиб олишга сарфланадиган бир марталик (капитал) харажатлар миқдори билан аниқланади. Ёмонлашган ерларнинг сифатини тиклаш бўйича за-рарлар лойиҳа ҳужжатларидан келиб чиқиб аниқланади ва ўз ичига махсус изланишлар ва қидирувлар, ҳамда ернинг сифатини тиклаш бўйича тадбирлар қийматини
олади. Бой берилган фойда бузилган ишлаб чиқаришни тиклаш учун зарур даврда ерлардан олинадиган йиллик даромад келишининг тўхташи билан боғлиқ бўлади. У шу даромад миқдорида бир марта қопланади. Бунда тикланиш даври узунлигига боғлиқ коэффициентдан фойдаланилади (1 йил - 0,9; 2 йил - 1,7; 3 йил - 2,5; 4 йил - 3,2; 5 йил - 3,8; 6-7 йил - 6 ва ш.ў.).Ҳар йилги даромад ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми бўйича натурал кўрсаткичларда ва ерларни олиш вақтидаги ҳаракатдаги баҳолардаҳисобланади. Ҳисобланган зарарлар ва харажатлар манфаатдор томонлар билан келишилади, келиб чиққан тортишувлар судда ечилади
.30. Хужаликлараро ер тузишни лойиҳалаш хужжатлари ва уларнинг мазмуни( текст-ёзма хужжатлар, план-картографик материаллар. 1. Қишлоқда мулкчилик муносабатларини, энг аввало хусусий мулкчиликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигида аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши сифатида ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш; 2. Деҳқонларда ерга эгалик ҳиссини ўйғотиш, деҳқонларнинг ўз меҳнатлари натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқига тўла эга бўлишини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида мулкий пайларни жорий этиш асосида мулкий муносабатларни такомиллаштириш; 3. Ҳар хил турдаги товар қишлоқ хўжалик маҳсулот-лари ишлаб чиқарувчиларнинг (йирик ва майда товар хўжаликлари) ташкилий-ҳуқуқий шаклларини - қишлоқ хўжалик ширкати, фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳуқуқларини ва иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш. 4. Деҳқонларнинг ўз меҳнати ва бутун қишлоқ хўжалик корхонаси фаолиятининг пировард натижаларидан манфаатдорлигини ошириш. Бунга ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этишнинг оилавий (жамоа) пудратига асосланган ички хўжалик тизимини жорий этиш йўли билан, етиштирилган маҳсулотларга ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш ва мулкий пайлар бўйича дивидент тўлаш билан эришилади. 5. Тупроқ эрозиясига қарши кураш ва мелиоратив тадбирларни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг саноатга асосланган энг замонавий технологиясини жорий этиш ҳисобига деҳқончилик маданиятини, тупроқ унумдорлигини ошириш. 6. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини самарали юритишнинг асосий мезони сифатида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини, қорамол ва паррандалар маҳсулдорлигини оширишни таъминловчи замонавий агротехник қоидалари ва талабларга риоя этиш. 7. Мамалакатимизда пахтачилик, дон ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги тизимини ривожлантириш, маҳаллий тупроқ, иқлим шароитига мос районлаштирилган навларни тўғри танлаш ва жойлаштириш, чорвачиликда наслчиликни яхшилаш. . 6. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини самарали юритишнинг асосий мезони сифатида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини, қорамол ва паррандалар маҳсулдорлигини оширишни таъминловчи замонавий агротехник қоидалари ва талабларга риоя этиш. 7. Мамалакатимизда пахтачилик, дон ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги тизимини ривожлантириш, маҳаллий тупроқ, иқлим шароитига мос районлаштирилган навларни тўғри танлаш ва жойлаштириш, чорвачиликда наслчиликни яхшилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |