1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ)



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ)
иншоот лойиҳасининг
ёки техно-ишчи лойиҳасининг асосий таркибий қисмидир. Икки босқичли 
лойиҳалашда кетма-кет, яъни “лойиҳа” ва “ишчи ҳужжатлар” босқичи 
бажарилади; айрим алоҳида барпо этиладиган объектлар учун лойиҳалаш 
“техно-ишчилойиҳа” сифатида бир босқичда ишлаб чиқилиши мумкин. 
ҚТЭЛ объект қурилиши давомийлигини, унинг таннархи, материал ва 
керакли ускуналарга бўлган талабларини аниқлайди. 
ҚТЭЛни бош лойиҳа ташкилоти ёки унинг буюртмаси асосида 
лойиҳанинг қурилиш қисмини лойиҳаловчи ташкилот бажаради. Йирик ва
муракаб янги конструкцияли объектлар учун ҚТЭЛнинг айрим 
бўлимларини ихтисослашган ташкилотлар ишлаб чиқиши мумкин. ҚТЭЛ 
объектдаги барча иншоотлар мажмуасини қамраши керак ва мажмуа 
қурилишининг тўлиқ даврига мос равишда ишлаб чиқилиши керак. Агар 


йирик объектни барпо этилиши қисмлар ёки навбат билан амалга ошириш 
назарда тутилган бўлса, у ҳолатда ҚТЭЛ бутун объект учун ёки мажмуани 
айрим навбатлари учун мустақил янада аниқроқ ҳолда ишлаб чиқилиши 
назарда тутилади.
Ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ)
бинонинг тўлиқ қисмига, 
бинони барпо этишнг айрим циклларига ва мураккаб қурилиш ишларига 
ишлаб чиқилади. ИБЛ ишлар бажарилишини бошлангунига қадар босқичда 
яратилиши керак. 
Ҳар бир объектни қурилиши фақат ҚТЭЛ ёки ИБЛ да қабул қилинган 
ечимлар асосида амалга оширилиши керак. 
Технологик ҳариталар
мураккаб қурилиш жараёнлари ва оддий 
қурилиш ишлари учун ишлаб чиқилади. 
Меҳнат жараёнлари ҳариталари
оддий технологик жараёнларни 
бажариш учун тайёрланади. 
Технологик схемалар
ишчиларга айрим операциялар бажарилишини
маъқул йўлларини тушунтириш учун лойиҳаланади 
 
ҚТЭЛ ва ИБЛ ни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари 
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси таркиби қуйидагича 
шакллантирилди: 
• капиталь маблағ ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларининг 
алоҳида объектлар бўйича тақсимланишини эътиборга олган ҳолда, 
мажмуани ташкил этувчи барча бино ва иншоотларни барпо этиш
муддатлари ва навбатларини акс эттирувчи 
календарь (тақвимий) режаси

Мажмуа қурилишида ишларни тайёрлов даври учун алоҳида календарь режа 
ишлаб чиқилади; 
• қурилишни тайёрлов ва асосий даври учун 
қурилишни бош планлари

Уларда барча мавжуд ва қуриладиган бинолар, кирувчи йўллар, 
конструкцияларни йириклаштириб йиғиш майдонига тегишли омбор ёки 
бетон тайёрловчи иншоот, ишчи-ходимларга хизмат қилувчи маиший 
инвентарь шаҳарча, вақтинчалик ва доимий инженер тармоқлари билан 
биргаликда электр таъминоти, монтаж ва бошқа механизмларни турлари, 
уларни жойлашиши ва ҳаракат йўллари кўрсатилиши керак. Қурилиш 
майдонидан четда жойлашган омборлар ва маиший шаҳарчалар учун 
жойлашув плани ишлаб чиқилади ва унда барпо этиладиган объектга 
тегишли барча майдонлар кўрсатилади; 
• объектлар( барпо этиладиган мажмуа таркибига кирувчи), монтаж, 
умумқурилиш ва махсус ишларнинг рўйхати; 
• барча мажмуага ёки асосий иншоотларга керакли конструкциялар, 
материаллар, буюмлар, жиҳозларнинг талаб қилинадиган рўйхати; 
• бутун қурилиш даври учун асосий қурилиш машиналари ва 
транспорт воситаларига бўлган талаб графиги; 
• асосий мутахассис ишчиларга талаб графиги; 


• тушунтириш хати. У ерда қурилиш шароити тавсифи, қабул 
қилинган иш усулларини асослангани ва турли ишларни биргаликда 
бажариш имконлари, материал, асосий механизмлар, транспорт воситалари, 
энергетик ресурслар, вақтинчалик бино ва иншоотлар, омборлар майдонига 
бўлган талаблар келтирилади. Тушунтириш хатида, шунингдек, иншоотлар 
мажмуасини асосланган барпо этиш муддати, узлаштириладиган воситаларни 
йил ва кварталлар бўйича тақсимланиши, ишни бажариш муддатлари билан 
боғлиқ бўлган ишчи кадрлар, қурилиш материаллари ва бошқа нарсаларга 
бўлган эҳтиёжлар талаби берилади. 
Қурилишни ташкил этиш лойиҳасида қуйидагилар ишлаб чиқилади, 
лойиҳаланади ва ўзаро боғланади: 
• объект қурилиши иштирокчиларини келишилган тарзда ишлаши ва 
уларни бош пудратчи томонидан мувофиқлаштирилиши; 
• ишларни бажариш календарь плани асосида бино, қават ёки 
қамровга ҳисоб қилинган материал ресурсларни комплект таъминоти; 
• қурилиш, монтаж ва махсус ишларни оқим усулида бажариш; 
• ишларни юқори маданият савиясида олиб бориш ва хавфсизлик 
техникаси қоидаларига қатъий амал қилиш; 
• атроф муҳитни асраш талабларига риоя қилиш. 
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси буюртмачи, пудрат ташкилоти,
ҳамда маблағ ва моддий-техник таъминотни амалга оширувчи ташкилотларга 
мажбурий ҳужжатдир. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish