Жами
100
24,64 ≈
25
Мисолдан кўриниб турибдики, бинодаги жисмоний емирилиш
даражаси тахминан 25-45%. Демак, жисмоний емирилиш даражасини
аниқлаш учун бинода бажарилган таъмирлаш ва бошқа турдаги ишларнинг
бажарилганлиги ҳақидаги маълумот ҳам муҳимдир. Агарда бундай
маълумотлар мавжуд бўлмаса, мисолдан кўринадики, меъёрий усул ҳам
тақрибий натижа бериши мумкин.
5.3-жадвал
Б). Ҳеч қандай профилактик-таъмирлаш ишлари бажарилмаган
ҳолда.
Бинонинг конструктив
элементларининг номи
Алоҳидаги
конструктив
элементларни
нг улуш
қиймати, %
Жисмоний
емирилиш, %
Емирили
ш-нинг
ўртача
қиймати,
%
Пойдеворлар
14
20
2,8
Девор
ва
ажратувчи
22
22
4,84
деворлар
Оралиқ ёпилма
6
25
1,5
Том қопламаси
7
70
4,9
Поллар
8
56
4,48
Эшик ва деразалар
8
58
4,64
Пардоз ишлари
12
75
9
Ички санитар-техник ва
электротехник жиҳозлар
15
70
10,5
Бошқа ишлар
8
30
2,4
Жами
100
45,06≈
45%
Эслатма:
келтирилган
жадвалдаги
алоҳидаги
конструктив
элементларнинг фоиз ҳисобидаги улуш қиймати [13]дан олинган.
Юқорида келтирилганлардан шундай хулоса қилиш керакки, бино
конструкияларидаги жисмоний емирилиш даражаси албатта мутахассислар
гуруҳи томонидан, конструктив элементларни синчиклаб текшириш ишлари
натижасида олинган маълумотларга асосланиши лозим. Чунки емирилиш
нафақат вақтга боғлиқ бўлган катталик, балки у фавқулодда конструкцияда
пайдо бўладиган шикастланиш ёки деформация ҳолатларининг ҳам маҳсули
бўлиши мумкин.
20-50% атрофида физик эскиришга эга бўлган бинони капитал ремонти
одатда, хонадонларни режасини бутунлай ўзгартириб (модернизация қилиш)
ва ички конструкцияларни алмаштириб маънавий ва жисмоний эскиришини
бутунлай бартараф этилади. Ички конструкцияларни ўзгартириш ҳажмига
кўра модернизация қилинадиган биноларни 4 турга бўлиши мумкин:
1. Модернизация – 100
2. Модернизация – 75
3. Модернизация – 50
4. Модернизация – 25
Модернизация – 100, барча ораёпмалари бундан кейинги
эксплуатацияга ярамайдиган ва тўла алмаштиришни талаб этувчи ва бунинг
оқибатида ўрта деворларини ҳам алмаштирилиши лозим бўлган биноларда
амалга оширилади. Кўпчилик ҳолларда бу бинолар ўтган асрда қурилган.
Капитал ремонтнинг нарҳи янги қурилишнинг 80% ни ташкил этади.
Модернизация – 50, 75 ораёпмалар фақат ошхона-санитария блокларида
алмаштирилиши лозим бўлган биноларда амлага оширилади. Улар асосан
1900-1905 йилларда қурилган бинолар. Бу биноларнинг қаватлари
баландлиги 3,5-4 м ни ташкил этиб, қалин деворлари анчагина ортиқча
мустаҳкамлик заҳирасига эга бўлиб, бинога устқурма қуриш имконини
беради. Капитал ремонтнинг нарҳи янги қурилишнинг 30-40% ни ташкил
этади. Модернизация – 25 энг ёш биноларда (50-60 йиллар) амалга
оширилади. Кўп ҳоларда бу турар-жой жамғармаларни 2 ёки 3 хонали
хонадонлардан иборат секция режали уйлардир.
Модернизация бу ерда санитария-ошхона блокни қайта режалаш билан
амалга оширилади. Турар-жой уйларини қайта-режалаб модернизация қилиш
3 та даражада кўзда тутилиши мумкин:
1.
хонадон даражасида қайта режалаш;
2.
секция ёки блок секция даражасида қайта режалаш;
3.
бино ташқи ўлчамларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган қайта
режалаш.
Хонадон даражасидаги 1 даражали қайта-режалов модернизациясида
қуйидаги ўзгаришлар: санузелни тўла кўчириш ёки ундан фақат ваннахонани
ажратиб кўчириш, ўртадевор, дераза ёки эшик ўрнини кўчириш, бўйлама
деворнинг бир қисмини йўқотиш, шкаф ва антресоллар ташкил этиш, дераза,
эшик ўрни очиш, янги ўртадеворлар ўрнатиш ва хонадоннинг ички
кўринишини ўзгартириш қайта-режаси билан боғланган бошқа тадбирлар
кўзда тутилади. Мазкур даражанинг режавий модернизацияси 1–авлод
сериясидаги турар-жой уйларини қайта режалаштиришда кўпроқ мақсадга
мувофиқдир. 2-даражадаги режавий модернизацияда 2 та хонадонни
бирлаштириш, хонадондаги бир хонани иккинчи хонадонга ўтказиб юбориш,
жамоат фойдаланадиган хоналар вужудга келтириш таклиф қилинади.
Кўпинча 1 ва 2-даражали режавий модернизацияни бир вақтда қўлланади, бу
эса хоналарнинг бир қисмини тўғридан-тўғри ёки бурчак остида
шамоллатишнинг иложи йўқлигидан келиб чиқади. 3 даражадаги режавий
модернизацияда режанинг умумий хона ёки ошхонага қўшимча олдқурилма
қўшиш, устқурма қаватини бирлаштириш йўли билан ўзгартириш мумкин.
Бино ўлчамларини ўзгартиришни кўзда тутувчи 3 даражадаги режавий
модернизация таклиф этилаётган вариант вазифаси ва иқтисодий нуқтаи
назардан кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлганда ёки шаҳарсозлик бўйича эҳтиёж
туғилганда қўлланади.
Минтақавий шароитларда турар-жой уйларининг режавий ечимларини
модернизациялаш барча турдаги хонадонларни тўғридан-тўғри ёки
бурчаклик шамоллатишга эришишни ва уларни хонадоннинг бошқа хоналари
билан қулай боғланган етарли ўлчамдаги ёзги хоналар билан таъминлашни,
ошхона майдонини оширишни, бирхонали хонадонларда бирлаштирилган
санузелларни ажратиш, ўртача ва катта хонадонларда умумий хонанинг
майдонини ошириш, даҳлиз кенглигини оширишни кўзда тутади. Хонадонни
қуйидагича қайта режалаш тавсия қилинади: ошхонага ёндошган
ваннахонани йўқотиб ва уни хожатхона билан алмаштириш (2 хонадонни
бирлаштирилганда), ваннахонани ётоқхонага яқинлаштириш йўли билан
ошхона майдонини ошириш. Бизнинг шароитимизда барча хонадонлар ёзги
хона билан таъминланиши лозим, ёзги хонанинг майдонини ошириш
2 хонадонли секцияни қайта режалаш; туташган хонадоннинг ошхонаси
майдонидан фойдаланиб иккинчи ёзги хона ташкил қилиш орқали
эришилади. 4-5 хонали хонадонларда умумий хона ётоқхоналарни ёки ёзги
хоналарни трансформация қилиш йўли билан майдони оширилиши мумкин.
Даҳлизлар ваннахонани ёки санузелларнинг бирини йўқотиш йўли билан
оширилиши мумкин.
Турар-жой уйларини модернизациялаш деганда инженерлик тизимлари
ва сантехник жиҳозларнинг уларнинг бинодаги ҳажмларини, олиб
борилаётган ишнинг вазифасига кўра иш олиб бориш ҳамда маънавий
эскиришни топиш тушунилади. Биноларнинг инженерлик жиҳозларини
модернизация қилиш бўйича қилинадиган ишларни мажмуий капитал ремонт
қилиш билан бир вақтда ёки турар-жой биноларининг меъморий-режавий ва
конструктив ечимларини модернизациялашда амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир. Модернизация қилинган уйлардаги инженерлик қурилмалар
тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- амалдаги ҚМҚ меъёрларига мос ҳолда, санитар-гигиеник талабларга;
- иқтисодий талабларга, яъни оз материал сарфланганда энг кам меҳнат
ва маблағ сарф бўлиши лозим;
- қурилиш талаблари, яъни тизим ва қурилмалар бинонинг режавий
конструктив ечимлари билан узвий боғлиқ ҳолда бўлиши лозим;
- монтаж талаблари, яъни минимал ўлчов турлари сонида унификация
боғламли завод тайёргарлигидан максимал фойдаланган ҳолда индустриал
усулларда монтаж қилинишини таъминлаш;
- эксплуатациявий талаблар, яъни бошқарув ва ремонтда оддийлик ва
қулайликка эга бўлиши, фойдаланишда эса хавфсиз бўлиши лозим;
- эстетик талаблар, яъни хонанинг ички архитектура пардози билан
ҳамоҳанг бўлиши.
Турар-жой
биноларининг
инженерлик
қурилмаларини
модернизациялаш бўйича иш олиб боришда қуйидагиларни ҳисобга олиш
лозим:
1.
инженерлик тизимлари ва санитария-техникавий жиҳозларнинг
техник ҳолати;
2.
инженерлик қурилмаларнинг жисмоний ва маънавий эскириши;
3.
инженерлик тизимлари ва санитария-техникавий жиҳозларнинг
эксплуатация қилиш даври.
Жисмоний эскириш деганда эксплуатация қилиш жараёнида емирилиш
оқибатида инженерлик қурилмаларининг дастлабки хоссаларини аста-секин
йўқотилиши тушунилади. Бу ҳодиса меъёрий талабларнинг ўзгаришидан
келиб чиқадиган, қурилманинг эксплуатациявий сифатини пасайиши ёки
йўқотилишини ифодалайди. Инженерлик тизимлари ва санитария-техника
жиҳозларининг физик ва маънавий эскиришларининг фоизлик катталигини,
уларнинг техник ҳолатини текшириш орқали аниқлаш лозим. Инженерлик
қурилмаларининг модернизациясини инженерлик тизимлари айрим
элементларининг ҳақиқий ишлаш муддатига ва замонавий техникавий
ютуқларга кўра амалга оширилади. Турар-жой уйларининг инженерлик
қурилмаларини модернизациялаш бўйича лойиҳа қисмларини, лойиҳанинг
архитектура-қурилиш қисми тасдиқлангандан сўнг ишлаш лозим.
Модернизация қилинадиган турар-жой уйларида маънавий эскиришга кўра
санитария-техник
жиҳозларни:
икки
комфоркали
газ
плиталарни
тўрткомфорликка алмаштиришни, кран ва сув аралаштиргичлар ўрнатилиши
ва бошқаларни кўзда тутиш лозим.
Назорат саволлари
1.
Нима мақсадларда турар-жой бинолари реконструкция килинади?.
2.
Биноларни хизмат муддати ва уларнинг емирилиши деганда нимани
тушунилади?.
3.
Турар-жойларни реконструкция ишларини олдиндан бахолаш ва
реконструкция килиш мумкинлигини мақсадга мувофиқлиги қандай
асосланади? асослаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |