Сатх ва Сарф Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш СХЕМAСИ
Боскичлар
Субектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-боскич
Ариза берувчи
1. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказишучун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.
Зарур болган холларда
2- боскич
Ижрочи
Aризани кўриб чиқади:
ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда, ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;
ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаганда ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти мавжуд емаслиги тўғрисида ариза берувчига ёзма равишда хабар беради.
Бир иш куни мобайнида
3- боскич
Ариза берувчи
Ижрочига ўлчаш воситаларини ва ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларини тақдим етади.
Зарур болган холларда
4- боскич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказади:
қиёслашнатижалари ижобий бўлганда ўлчаш воситасини қиёслаш гувоҳномасини беради;
қиёслаш натижалари салбий бўлганда ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома беради
ва қиёслаш тамғасининг изини бекор қилади.
10 иш куни мобайнида
САТХ ВА САРФ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ КАЛИБРЛАШНИ ЎТКАЗИШ ҚОИДAЛAРИ Ушбу Қоидалар “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўлчаш воситаларини калибрлашни ташкил етиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
ариза берувчи — ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ижрочи — белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган метрология хизматлари;
ўлчаш воситаларини калибрлаш — маълум шароитларда, ўлчаш воситаси ёрдамида олинган катталик қиймати ва еталон билан қайта тикланадиган тегишли катталик қиймати ўртасидаги нисбатни аниқлаш орқали ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган операциялар мажмуи.
Калибрлаш маълум шароитларда калибрланадиган ўлчаш воситалари ёрдамида олинган катталик қийматлари ҳамда намунавий ўлчаш воситалари ва еталонлар билан қайта тикланадиган тегишли қийматлар ўртасидаги нисбатни аниқлайдиган операциялар мажмуини амалга ошириш орқали ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ўлчаш воситаларини калибрлашда халқаро бирликлар тизимининг бирликларигача бевосита ёки билвосита метрологик кузатилувчанликка ега бўлган намунавий ўлчаш воситалари (еталонлар) ва ёрдамчи калибрлаш воситалари қўлланилади.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш даврийлиги калибрлаш усуллари ва тартиб-таомилларида белгиланади, бунда белгиланган муддат тегишли ўлчаш воситаларининг қиёслашлараро интервал муддатидан ошмаслиги керак.
Калибрлаш жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда чоп етилган ёхуд нуфузли техник ташкилот ёки тегишли илмий мақола ёки журналларда баён етилган ёки ўлчаш воситасини ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия етилган усуллар (кейинги ўринларда калибрлаш усули деб аталади) қўлланилиши тавсия етилади. Лаборатория томонидан сифат тизими менежменти ҳужжати шаклида ишлаб чиқилган ёки модификацияланган усуллар қўлланилиши мумкин.
Калибрлашни қандай амалга ошириш ҳақида йетарлича ва аниқ ахборотга ега бўлган калибрлаш усуллари, агар бу усуллар калибрлаш лабораториясининг ходимлари томонидан ишда қўлланиши мумкин бўладиган тарзда ёзилган бўлса, усулда ҳаракатлар кетма-кетлигининг ҳужжатлаштирилиши ёки қўшимча аниқлаштирилиши зарур бўлганда — тўлдирилмаслиги ёки ички тартиб-таомиллар шаклида қайта ёзилмаслиги керак.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш, калибрлаш тартиб-таомилига мувофиқ менежмент тизимларининг ҳужжатлаштирилган ахбороти (кейинги ўринларда калибрлаш тартиб-таомили деб аталади) шаклида ўтказилади.
Калибрлаш лабораториялари калибрлаш усулидаги ҳаракатлар кетма-кетлигининг ҳужжатлаштирилиши ёки қўшимча аниқлаштирилиш учун калибрлаш ва ўлчаш имкониятларидан келиб чиқиб калибрлаш тартиб-таомилини ишлаб чиқади.
Aккредитациядан ўтказилган метрология хизмати томонидан бажарилган ўлчаш воситаларини калибрлаш натижаларидан ўлчаш воситаларини қиёслашда фойдаланиш мумкин.
Ўлчаш воситаларини калибрлашни калибрлаш лабораториясининг аккредитациянинг маълум соҳасида ваколатли бўлган ходимлари ўтказади.
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш ишлари учун ҳақ тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ўлчаш воситаларини калибрлашнинг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда ўтказилади.