|
|
1 иш.
| Суюкликнинг окиш режимини аниклаш ……………………….. |
3
|
2 иш.
| Суюклик харакат килаетган трубаларнинг махаллий ва ишкаланиш каршиликларини аниклаш ………………………... |
12
|
3 иш.
|
Суюкликларнинг тезлиги ва сарфини
Пито-Прандтл найчаси билан улчаш ……………………………
|
21
|
4 иш.
|
Суюкликнинг окиши ……………………………………………..
|
28
|
5 иш.
| Марказдан кочма насосларнинг характеристикаси ………….. |
34
|
|
ИЛОВАЛАР ………………………………………………………
|
42
|
Лаборатория иши №1
СУЮҚЛИКНИНГ ОҚИШ РЕЖИМИНИ АНИҚЛАШ
Гидравлика икки асосий қисмдан: суюқликларнинг мувозанат қонунларини ўрганадиган гидростатика ва суюқликларнинг ҳаракат қонунларини ўрганадиган гидродинамикадан ташкил топган.
Суюқликлар оқувчанлик хусусиятига эга. Суюқлик гўё маълум ҳажмга эга, лекин шаклга эга эмас, аммо фақат молекуляр кучлар таъсири остида шар шаклини олади.
Моддаларнинг суюқ ҳолати ўз табиатига кўра, газ ҳолат билан қаттиқ ҳолат ўртасидаги оралиқ ўринни эгаллайди.
Гидравликада суюқлик дейилганда газ ҳам, суюқлик ҳам тушунилади. Уларни бир-биридан ажратиш учун суюқликлар томчили, газлар эса эластик суюқлик деб қаралади.
Суюқлик ва газлар қуйидаги хоссалари билан бир-бирига ўхшайди:
1) Суюқликлар худди газлар каби маълум шаклга эга эмас, унинг физик хоссалари барча йўналишда бир ҳил, яъни изотопдир;
2) газларнинг қовушоқлиги кичик бўлиб, юқори температурада суюқликларникига яқинлашади;
3) критик температурадан юқори температурада суюқликлар билан газлар орасидаги фарқ йўқолади.
Гидравликада назарий тадқиқотлар натижаларини соддалаштириш мақсадида идеал суюқлик моделидан фойдаланилади.
Идеал суюқлик деб, босим ва температура таъсирида газ хажмини ўзгартирмайдиган ёки сиқилмайдиган, ўзгармас зичликка эга бўлган ва ички ишқаланиши бўлмаган суюқликларга айтилади. Ҳар қандай суюқликда ички ишқаланиш кучлари ва қовушоқлик бўлади. Демак, хақиқатда табиатда идеал суюқлик бўлмайди, яъни барча суюқликлар реал суюқликлардир.
Аммо баъзи суюқликларнинг қовушоқлиги жуда кичик бўлади. Улар температура ва босим таъсирида ўз ҳажмини шу қадар кам ўзгартирадики, бу ўзгаришни амалда ҳисобга олмаса хам бўлади. Бундай суюқликлар шартли равишда идеал суюқликлар дейилади. Эластик суюқликларнинг хажми температура ва босим таъсирида кескин ўзгаради.
Суюқликларнинг физик хоссалари:
Суюқикларнинг асосий физик хоссалари зичлик, солиштирма оғирлик ва қовушоклик билан ҳарактерланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |