Ковушоқлик. Ҳақиқий реал суюқликлар труба ичида ҳаракатланганда, унинг ичида ички ишқаланиш кучлари ҳосил бўлиб, силжишига тўсқинлик қилади. Суюқликларнинг бир қатламдан иккинчи қатламга силжиши учун сарф бўлган куч қовушоқлик дейилади. Ньютон қонунига биноан, суюқликнинг силжиши учун зарур бўлган куч шу қатламнинг юзасига, сўрилиш тезлиги градиентига ва шу суюқликнинг қовушоқлик коэффициентига тўғри пропорционал боғланган :
(1.7)
бу ерда Т - таъсир этаётган куч; F - юза ; - тезлик градиенти; - қовушоқлик коэффициенти.
Тенгламадаги қовушоқлик коэффициенти динамик қовушоқлик коэффициенти ёки қовушоқлик дейилади. Қовушоқлик суюқликларнинг физик хусусиятларига ва температурасига боғлиқ бўлиб, кенг оралиқда ўзгаради. Масалан, глицериннинг қовушоқлиги сувникига нисбатан бир неча марта каттадир. Қовушоқлик СИ системасига биноан қуйидаги бирликда ўлчанади:
Динамик қовушоқлик коэффициентининг шу суюқлик зичлигига нисбати кинематик қовушоқлик дейилади ва билан белгиланади
(1.8)
СИ системасида кинематик қовушоқлик "м2/с" бирлигида ўлчанади.
Баъзан нисбий қовушоқлик тушунчаси ҳам ишлатилади. Бунда бирор суюқлик қовушоқлигининг сувнинг қовушоқлигига нисбати олинади.
Температура ортиши билан суюқликларнинг қовушоқлиги камаяди, газларники эса катаяди. Суюқликларнинг қовушоқлиги газларникига нисбатан бир неча марта каттадир. Ньютоннинг ички ишқаланиш қонунига бўйсинадиган суюқликлар Ньютон суюқликлар дейилади. Коллоид эритмалар, мойли буёқлар смолалар, паст температурада ишлатиладиган сурков мойлари Ньютон суюқликларига кирмайди.
Суюқликнинг ҳаракати тезлик, сарф, босим ва бошқа катталиклар билан ҳарактерланади.
Вақт бирлиги ичида оқиб ўтган суюқлик миқдори "м3/соат", "л/соат", "л/с", "м3/с" бирликларида ўлчанса ҳажмий сарф, агар кг/соат, кг/с да ўлчанса массавий сарф дейилади.
Трубада оқаётган суюқликнинг тезлиги трубанинг деворларига яқинлашган сари камаяди, чунки суюқлик ҳаракати ишқаланиш кучи туфайли секинлашади ва суюқлик заррачалари деворга ёпишиб, минимал тезлик билан ҳаракат қилади.
Суюқликнинг хақиқий тезлигини ўлчаш жуда қийин, чунки суюқлик заррачалари оқимнинг ҳар бир нуктасида алоҳида тезликка эга бўлади. Шунинг учун заррачаларнинг тезлиги ўртача катталик билан аниқланади. Ҳажмий сарф миқдорининг труба кўндаланг кесимига нисбати ўртача тезлик дейилади.
, [ м/с] (1.9)
бу ерда V-ҳажмий сарф миқдори, м3/с; S - трубанинг кўндаланг кесими, м2.
Do'stlaringiz bilan baham: |