Мартeн печларида пўлат эритишни афзаллиги Шартли ёнилғи сарфи эса 80 кг/г. жадал методини асоси шихтани печ тубига яхши тулдириш ва эритиш вақтларини қисқатириш ҳисобига. Пўлат эритиш жараёнида ҳавони кислород билан туйдириш ҳам анча яхши натижа беради. Кислород ва табиий газдан фойдаланиш ҳисобига Мартен печларини иш унуми 20-30 % ошириш мумкин.
Ҳар хил таркибли чўянларни ва металл чиқиндиларини қайта ишлаш ва улардан белгиланган таркибли пўлат олиш мумкин.
Бу усулда эритилган пўлат газлар ва шлак кам бўлади, демак конверторларда олинган пўлатга нисбатан юқори механик хоссага эга.
Мартен печида ишга яроқли пўлат 103% гача етади.
Скрап жараёнининг технологияси.
Шихта таркибида 60-80% металл чиқиндиси ҳамда 40-20% М-1, М-2 маркали чушка чўян.
Печга унинг тубини майда металл тўлгунча чиқиндилари, устидан металломни бир қисми солиниб, уни устидан шлак ҳосил қилувчи флюс солинади.
Ваннада шихта материаллари бироз қизигач, биринчи порция чуян солинади.
Бир қанча вақт ўтгач қолган металл чиқиндилари ва чўянни волган қисми солинади. Печга солинадиган шихта материаллари жуда тез суратлар билан бажариш керак акс ҳолда печ совийди уни қиздириш учун вақт керак бшлади, натижада печнинг иш унуми пасаяди.
Шихта билан флюсни қатлам-қатлам солинса шихтани тезроқ эришини таoминлайди. Жараёнда қушимчаларни оксидланиши худди конвертор усулидек бўлади, аммо жараён бу ерда секинроқ юз беради, чунки кислород металга шлак қатлами орқали таoсир этади. Эриган Пўлатни химиявий таркибини ва хоссасини аниқлаш учун печдан махсус қошиқда Пўлат наoмунаси олинади ва лобораторияда синалади. Легерланган Пўлат олиш керак булса, жараённи охирида ваннага маoлум миқдорда лигерловчи қотишмалар (феррохром, ферромарганец, ферротитан ёки тоза Ni, Cr ва бошқа металлар киритилади.)
Эритилган тайёр пўлатни олиш учун печдаги тешиклар очилиб, аввал пўлатни сўнгра шлакни махсус идишларга қабул қилиб олинади.
Электр печларда пўлат олиш
Мартен печларида олиган пўлатлар ёнилғи таркибидаги элементлар билан тўйиниб қоладилар Шунинг учун юқори сифатли пўлат олиб бўлмайди.Ҳозирги вақтда электр печларида Легерланган пўлатларни эритиб олиш саноатимиз эхтиёжи учун мухим аҳамият касб этади.
Электр печларида оксидловчи аланга бўлмаслиги ва ҳавони камлиги печнинг ичида сифатли пўлат олиш учун яхши атмосфера бўлишини таpминлайди. Бундан ташқари печда жуда юқори температурани ҳосил бўлиши пўлатни таркибидаги олтингугурт тўла йўқотишга имкон беради.
Электр печларида жарённи бошқариш аниқ бўлганлиги учун берилган таркибли пўлатни олиш мумкин.
Ҳозирги вақтда электр печлари билан кам углеродли пўлатни эритиб олиш мумкин.
Ишлатиладиган электр печлари 2 хил бўлиб,
1. Электр ёй печлари. 2. Индукцион электир печлари.
Электр ёй печлари, тузилиши содда, бошқариш қулай. Электр энергиясидан фойдаланиш коэффиценти турли маркадаги пўлатларни орзон шихта материаллардан олиш мумкин. Шундай афзаллик томонлари учун саноатда кенг ишлатилади.
расм. Электр ёйли печнинг схемаси.
А) вертикал жойлашган электр ёй печларига бўлинади.
В) горизантал жойлашган
Электродлари горизантал жойлашган электр ёй печлрида шихта материаллари электродлар орасида ҳосил бўлган таpсирида эрийди.
Электродлари вертикал жойлашган печларда электр ёй, ҳар бир электрод билан металл орасида ёнади.
Бу конструкциядаги печларда шихта материаллари тез эрийди, чунки иссиқликни металга таoсири юқори бўлади.
Электр печларини деворлари ҳам юқори температурага чидамли материаллардан қилиниб, асосли ва кислота ҳарактерли бўлиши
мумкин.(магнезит, динос)
Печнинг туби ва девори магнезий ғиштидан, гумбази эса динос ғиштидан қилинади.
Электродларни махсус механизациялар ёрдамида электрод дивигател ҳаракатлантирилади.
Вертикал электродли печларда биринчи электроддан металлга берилади, иккинчи электродга эса ток металл орқали ўтади ва ток занжири ҳосил қилади.
Печнинг асосини буриш махсус механизми гидро кўтаргичлар ёрдамида бажарилади. Электр ёйлари билан кичкина ҳажмда катта қувватни марказлаштириш мумкин.
Бир тонна пўлат олиш учун 700-800 квт/соат электр энергияси ва 5-10 кг графит электрод, 15-20 кг кўмир электрод сарфланади. Графит электрод кўмир электродга қараганда катта температурага чидамли, электир токига қаршилиги кам. Электр ёй печларини иш ҳажми 0,5-500 тоннагача. Ўртача печларники 25-100тонна ўртасида. Электр печлари билан суткасига 3-6 мартагача пўлат эритиб олиш мумкин. Электр печларни тўлдирадиган шихта асосан скрапни ташкил этади (90% қурғошин)
Скрап эриб бўлгандан сунг 5-10 % чушка чуяни солинади. Оксидлаш учун руда ва шлак ҳосил қилиш учун эса флюс солинади.
Шихтани солаётганда электродлар кўтариб қўйилади. Аввал майда темиртерсақлар кейин йириклари устига яна майдаси солинади. У токни яхши ўтишини таpминлайди. Эриган металл печни тубига оқа бошлайди. Печга киритилган шихталар таркибидаги қўшимчаларни оксидланиши, печга солинган руда ва атмосфера кислороди ҳисобига боради.
Юқори частотали индукцион электр печларида Пўлатларни олиш айрим ҳолларда саноатда пўлат эритиш учун юқори частотали индукцион электр печлардан фойдаланилади. Бундай электр печларини иши электро-магнит энергиясини индукцион йўл билан ўзгартишга асосланган. Бундай электр печи ўзига хос ҳаво трансформатори бўлиб уни бирламчи чўлғами мис трубаси иккинчиси чўлғали эса печини тигелига солинади.
Мис труба ичида сув айланиб юради ва печнинг ички қисмида тигел бўлиб шигелга эритиладиган металл солинади. Печнинг ишлатиш учун бирламчи чўғламга юқори частотали ток юборилади.
Бунда мис труба орқали ўтган юқори частотали ток ўзгарувчан магнит майдони ҳосил қилади. Шунинг натижасида тигелдаги металда юқори частотали магнит майдони таoсирида кучли ток ҳосил бўлади.
Токнинг электро динамик кучлари таpсирида металл заррачаларини ҳаракати зўрайиб металл қизийди ва эрийди. Ҳосил бўлган температура 2000 градусга яқин бўлади. Бундай печлар энг маoсулиятли жойларда ишлатиладиган пўлатлар олишда ишлатилади. Бундай печлар ёйли печларга нисбатан энергияни кўп сарф қилади. Металлни эриши туфайли оксидларни брикиши натижасида ҳосил бўлган шлак металл сиртида ажралади. Бундай печларни оддий, бошқариш ўнғай, эришда оз металл куйиндиси чиқади.