Кислородли конвенторларда пўлат олиш
Шунга кура кейинги вақтларда конверторлар кислородда ишлатилмоқда.
Кислород конверторла-рида олинган Пўлатларни сифати анча юқори бўлади.
1.конвертор девори.
2.пўлат қобиқ.
Кислород устки қисмидан совутиладиган фурмалар орқали кислород хайдалиб, уни кўтариб ва тушириш двигатели юритма ёрдамида бажарилади.
Фурма канали метал сиртидаги 300-700 мм узоқликда жойлашган. Берилаётган кислородни босими 10-20 атм тезлиги 97-99 %, бир тонна Пўлат олиш учун бир минутда 2.2-4.5 м3 ктслород хайдалади. Жараён узоқлиги печ ҳажмига қараб 30-60 минут. Ҳозир кислородли конверторларни ҳажми V=100300 т, аммо ҳажми 500 т лиги ҳам мавжуд.
Кислородли конверторларни иш жараёни автоматлар билан жиҳозланган бўлиб, ҳамма жараёнлар автоматик тарзда назорат қилинади. Конверторни упораси ёрдамида 0-360 га бурилиши мумкин.
Конверторни скрап ( темир-терсак), чуян, флюс билан тулдириш конверторни юқори қисмидаги буғизидан, Пўлат ва шлакни қуйиб олиш учун ён томонидаги новдан бажарилади.
Шихта таркиби суюқ оқ чуян, Пўлат темир-терсаги, охактош, темир рудаси, боксит, дала шпати бўлиши мумкин.
Конверторга қуйилаётган чуянни температураси 1250-1400 0 C. Кислород конверторларида температура катта бўлгани учун 20-30 % темир руда ва скрапдан фойдаланиш мумкин.
Жараён бошида конверторни горизантал ҳолатга келтирилиб шихтага солинади.(25-30 % суюқ чуян оғирлигига нисбатан металлом). 2-расм.
расм. Конверторни горизантал ҳолатга келтириб шихтага солиш.
Сунг оқ чуян қуйилади ва конверторни вертикал ҳолатга келтирилиб кислород бера бошланади, иш билан бирга шлак ҳосил қилувчи компонентлар ҳам солинади. (охак, босит, темир рудаси) фурма юзи билан метал юза оралиғи 0.3-0.8 м узоқликда бўлиши керак.
Кислород катта босимда бўлганиги учун конвертордаги суюқ металл аралаштирилиб, циркуляциялайди. Бу химиявий жараённи боришини яхшилайди. Фурма остида температура 2200-24000 С етади. Элементларни оксидланиш жараёни қуйидагича боради:
Fe+ О2=Fе2О темир оксиди шлакда эриган
Fe=Fe+О ҳосил қилади. Тикланган темир металлга қуйилади.
Si+2О=Si О шлакка ўтади
Mn+О=Mn О шлакка ўтади
С+О=С О
Приллесларни бир қисми Fe О оксидланади.
2Fe+Si=Si О2+ 2Fe
FeО+Mn=MnО+Fe
C+Fe=CО+Fе
Конверторда катта температура бўлгани учун СаО ва FeО иштирокида фосфорни шаклланиши боради.
2Р+5FeО+4CaО=(CaО)4Р2О5+5Fe
олтингургут қайтарилиши
FeS+CaО=CaS+FeО
Кислородни бериш конвертордаги суюқ металда углеродни миқдори нормал миқдорга келгунча берилади ва сунг тухтатилади. Бундай жараёнда оксидланиш реакцияларидан кўп миқдорда иссиқлик ажралади.
Оксидсизланиш жараёни: жараён охирида темир ҳам кислород билан озроқ туйиниб қолади.шунинг учун оксидсизлантириш жараёни бажарилади. Бунинг учун жараён охирида печга Mn, Si, Al солинади ва темир таркибидаги кислород билан бирикиб MnО, SiО2, Al2О3 бирикмалари ҳосил бўлади ва улар шлакка утади. Темир эса металлга ўтади. Ҳосил бўлган Пўлатни қабул қилиш учун уни 40 0 га бурилади ва ковшга қуйиб олинади. Шлакни қабул қилиш учун конверторни 50-55 0 бурилиб ковшга қабул қилиниб олинади. Конверторларда паст лигерланган ( лигепрловчи элементлар миқдори 25 %) Пўлатлар олиш мумкин. Бунда лигерловчи элементлар электр печларида эритиб олинади, сунг конверторга қуйилади.
Жараён узоқлиги печни ҳажмига кура 30-60 минут 300 т ҳажмли конверторларни иш унуми 400-500 т/с. мартен ва электр печларини иш унуми эса 80 т/с олинган Пўлатни сифати яхши.
Кислород конверторларини яна бир афзаллик тарафи ёнилғи ишлатилмаслигидир, чунки элементларни оксидланиши иссиқлик чиқарилиши билан боради. Ҳозирда олинадиган Пўлатларни 50-55 % кислородли конверторларда олинади. Конверторларда олинадиган Пўлатларни афзаллиги: иш унуми юқори, ускуналарнинг конструкцияси содда, бошқариш қулай, ёнилғи ишлатилмаслиги, Пўлатни таннархи арзон. Камчилиги:қуйилган чуяндан 90-94 % гача Пўлат олинади, вақт жуда қисқа бўлганлиги учун Пўлат таркибини аниқ назорат қилиш қийин. Пўлатдан шлак тула ажралиб улгурмайди. Металломдан кўплаб ишлатиб бўлмайди, чунки суюқ чуян совиб қолади.
Кайта ишлаб чиқариладиган чуян ва ундан олинадиган пулатни химиявий таркиби.
-
Қотишма
нинг
номи
|
Элементларни миқдори %
ҳисобида
|
С
|
Si
|
Mn
|
S
|
Р
|
Fe
|
Чуян
|
2-
4.3
|
2
|
2.5
|
0.08
|
0.3-
1.2
|
90-
92
|
Пўлат
|
2
|
0.4
|
0.9
|
0.04
|
0.05
|
97-
99
|
Do'stlaringiz bilan baham: |