1
|
Солиқ органларидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича ахборот ва маслаҳатлар олиш
|
ҳуқуқ
|
2
|
Солиқ органларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисидаги талабларини бажариш
|
Мажбурият
|
3
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет олдидаги ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар билан танишиш
|
ҳуқуқ
|
4
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тегишли суммасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш
|
Мажбурият
|
5
|
Бюджетга ортиқча миқдорда тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини қайтариш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиш
|
ҳуқуқ
|
6
|
белгиланган тартибда ва муддатларда солиқ органларида рўйхатдан ўтиш, почта манзили ўзгарган тақдирда эса (нотижорат ташкилотлар қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ҳам), бу ҳақда солиқ органларини ўн кунлик муддат ичида ёзма равишда хабардор этиш.
|
Мажбурият
|
7
|
Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва асосларда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш.
|
ҳуқуқ
|
8
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш масалаларини текшириш учун солиқ органларининг мансабдор шахсларини даромад олиш ёки солиқ солиш объектларининг сақланиши билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришига рухсат бериш
|
Мажбурият
|
9
|
Солиқ органлари ўтказган текширув материаллари билан танишиш ва текширув далолатномаларини олиш, текширувларнинг натижаларидан норози бўлган тақдирда солиқ органига ўзининг ёзма эътирозларини ўн кунлик муддат ичида тақдим этиш
|
ҳуқуқ
|
10
|
Солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари устидан юқори солиқ органларига ёки судга шикоят қилиш
|
ҳуқуқ
|
11
|
Солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш
|
ҳуқуқ
|
12
|
Бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоб ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритиш
|
Мажбурият
|
13
|
Молиявий ҳисоботни, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиш
|
Мажбурият
|
14
|
Молиявий ҳисоботни, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиш.
|
Мажбурият
|
15
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар юзасидан имтиёзлар ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш
|
Мажбурият
|