1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]



Download 478,11 Kb.
bet28/28
Sana30.03.2022
Hajmi478,11 Kb.
#516989
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ПФ-6165 09.02.2021

Ҳазрати Имом мажмуаси
(Усмон мусҳафи)

Тошкент шаҳри

12.

Тожикистон

Мотуридийлик мазҳаби
(Имом ал-Мотуридий ва Абу Муин ан-Насафий мақбараси)

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

266,7

68

Тошкент-Душанбе, Самарқанд-Душанбе, Бухоро-Душанбе

101 605

Ҳадис имомлари
(Имом ал Бухорий ва Имом ат-Термизий мақбаралари)

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳазрати Имом мажмуаси
(Усмон мусҳафи)

Тошкент шаҳри

13.

Озарбайжон

Ҳадис имомлари
(Имом ал Бухорий ва Имом ат-Термизий мақбаралари)

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

73,5

73

Тошкент-Баку, Бухоро-Баку, Самарқанд-Баку, Урганч-Баку

13 600

Ҳазрати Имом мажмуаси
(Усмон мусҳафи)

Тошкент шаҳри

Мир араб мадрасаси
(Оллоҳшукур Пошшозода изидан мавзули турлари)

Бухоро вилояти

14.

Саудия Арабистони

Исломий меъморчилик
(Самарқанд ва Бухоро)

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

147,0

48

Тошкент-Жидда, Самарқанд-Мадина, Бухоро-Мадина

7 200

Ҳадис имомлари
(Имом ал Бухорий ва Имом ат-Термизий мақбаралари)

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳазрати Имом мажмуаси
(Усмон мусҳафи)

Тошкент шаҳри

15.

Бирлашган Араб Амирлиги

Исломий меъморчилик
(Самарқанд ва Бухоро)

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

525,0

17

Тошкент-Дубай, Самарқанд-Абу Даби, Термиз-Дубай

2 500

Ҳадис имомлари
(Имом ал Бухорий ва Имом ат-Термизий мақбаралари)

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳазрати Имом мажмуаси
(Усмон мусҳафи)

Тошкент шаҳри

16.

Афғонистон

Нақшбандий тариқати
(«Етти Пир» зиёратгоҳи)

Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

94,5

12

Бухоро-Мозори Шариф, Самарқанд-Қобул

18 000

Мотуридийлик мазҳаби
(Имом Мотуридий ва Абу Муин ан-Насафий мақбаралари)

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳадис имомлари
(Имом ал Бухорий ва Имом ат-Термизий мақбаралари)

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳазрати Имом мажмуаси
(Усмон мусҳафи)

Тошкент шаҳри

17.

Қатар

Исломий меъморчилик
(Самарқанд ва Бухоро)

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

57,7

18

Тошкент-Доха, Самарқанд-Доха, Бухоро-Доха

2 700

Ҳадис имомлари
(Имом ал Бухорий ва Имом ат-Термизий мақбаралари)

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳазрати Имом мажмуаси
(Усмон мусҳафи)

Тошкент шаҳри

18.

Хитой

Буддизм йўналиши
(Сурхондарё буддизм ибодатхоналари)

Сурхондарё вилояти

131,2

42

Тошкент-Пекин, Тошкент-Урумчи, Самарқанд-Ланжоу, Бухоро-Синин, Тошкент-Гуанжоу

6 350

Исломий меъморчилик
(Самарқанд ва Бухоро)

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

19.

Исроил

Бухоро яҳудийлари мероси

Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари

262,5

83

Тошкент-Тел-Авив, Бухоро-Тел-Авив, Қарши-Тел-Авив, Самарқанд-Тел-Авив

12 500

Исломий меъморчилик
(Самарқанд ва Бухоро)

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

20.

Япония

Буддизм йўналиши
(Сурхондарё буддизм ибодатхоналари)

Сурхондарё вилояти

147,0

45

Тошкент-Токио, Бухоро-Киото, Термиз-Токио

6 800

Исломий меъморчилик
(Самарқанд ва Бухоро)

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

21.

Корея

Буддизм йўналиши
(Сурхондарё буддизм ибодатхоналари)

Сурхондарё вилояти

152,2

48

Тошкент-Сеул, Бухоро-Бусан, Термиз-Сеул

7 200

Исломий меъморчилик
(Самарқанд ва Бухоро)

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

22.

Тайланд

Буддизм йўналиши
(Сурхондарё буддизм ибодатхоналари)

Сурхондарё вилояти

73,5

23

Тошкент-Бангкок, Бухоро-Бангкок, Термиз-Бангкок

3 500

Исломий меъморчилик
(Самарқанд ва Бухоро)

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

23.

Бошқа мамлакатлар

Тегишли йўналишларда

Маҳаллий ҳокимликлар

620,0

372

Тегишли йўналишларда

86 850

ЖАМИ:

6 000,8

1 953

-

580 038

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия
ТАРКИБИ

1.

А.А. Абдухакимов



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Комиссия ҳамраиси

2.

С.Ў. Умурзаков



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Комиссия ҳамраиси

3.

И.Р. Маҳкамов



Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири в.б., Комиссия раиси ўринбосари

4.

Г.Х. Ёзиев



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

5.

С.Э. Хусанов



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони

6.

Ф.Н. Арзиев



Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

У.А. Азамов



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

8.

Ж.Э. Чориев



Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари, Комиссия масъул котиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5969-сон Фармони 16-бандининг учинчи хатбошисида «зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек» сўзлари «зарарланиб, карантинга жойлаштирилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6002-сон Фармонида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси «июндан» сўзидан кейин «2021 йил» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 4-бандда:
«а» кичик банди:
иккинчи хатбошиси «қуриш» сўзидан кейин «қайта таъмирлаш (объектда 80 фоиздан кам таъмирлаш ишлари ўтказилган ҳолатлар бундан мустасно), жиҳозлаш ва бошқа мақсадда қурилган бино ва иншоотларни жойлаштириш воситасига қайта ихтисослаштириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сон Фармони 25-бандининг «б» кичик бандида белгиланган компенсация тақдим этиш қоидалари мазкур кичик бандга татбиқ қилинмайди»;
«б» кичик бандидаги «31 декабрга» сўзлари «1 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандидаги «кириб келувчи» сўзлари «улар томонидан олиб келинган» сўзлари билан алмаштирилсин»;
«г» кичик бандидаги «2020» рақами «2021» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6053-сон Фармонида:
4-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банди билан тўлдирилсин:
«д) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармаси («чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар бундан мустасно) ҳамда Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда кўрсатилган мақсадлар учун йўналтирилади.»;
18-банднинг биринчи хатбошисидаги «туман» сўзи «эркин туристик зона» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 — 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3815-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
«151. Белгилансинки, «Ипак йўли» туризм халқаро университети бўлим бошлиқлари, марказ ва дирекция раҳбарлари, бош юрисконсульти, бош аудитори, матбуот котиби, бош ҳисобчи мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани ўринбосари базавий лавозим маошига, бўлим бошлиқ ўринбосарлари мос равишда олий таълим муассасасининг катта ўқитувчи базавий лавозим маошига, бош мутахассис, бош иқтисодчи, психолог, маркетолог мос равишда олий таълим муассасасининг ўқитувчи ва етакчи мутахассиси, услубчилар, илмий тадқиқот ишлари бўйича муҳандислар, кабинет мудири, ўқув ишлаб чиқариш маркази супервайзерлари мос равишда олий таълим муассасасининг ўқитувчи-стажер базавий лавозим маошига тенглаштирилади»;
3-илова қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
«Э.М. Мухитдинов — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари».
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4229-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига туристик (меҳмонхона) йиғимидан келиб тушадиган тушумларнинг 10 фоизи».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4332-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидан «вилоятларда (Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан ташқари) ҳамда Тошкент шаҳрида ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатининг 60-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари».
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4755-сон қарорида:
5-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ туризм соҳасидаги давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тақсимланадиган қисми Бюджетдан ташқари жамғармага Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда кўрсатилган мақсадлар учун йўналтирилади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чорвоқ» эркин туристик зонаси маъмурий кенгаши
ТАРКИБИ

1.

А.Н. Арипов



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маъмурий кенгаш раиси

2.

А.А. Абдуҳакимов



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Маъмурий кенгаш раиси ўринбосари

3.

С.У. Умурзаков



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Маъмурий кенгаш раиси ўринбосари

4.

Б.И. Зокиров



Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

5.

А.И. Максудов



Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

6.

Н.Ж. Бакиров



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси

7.

Б.Ф. Исламов



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

8.

Ш.Д. Кудбиев



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

9.

С.Ф. Низамов



Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

10.

Ж.И. Ахмедов



Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳокими

11.

Б.М. Ахмедов



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятининг Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси мудири, Маъмурий кенгаш масъул котиби

Изоҳ: Маъмурий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Маъмурий кенгаш раисига Маъмурий кенгаш таркибига янги аъзоларни киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идоралар экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади».


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2021 й., 06/21/6165/0104-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 0722/79/0015-сон, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)

Download 478,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish