11 Asosiy uchtovushliklarning sekstakkordlari? Учтовушликнинг биринчи айланмаси секстаккорд дейилади. Сектаккорд функция ёнига ўнг томондан ёзиладиган 6 рақами билан белгиланади. Масалан: T6, S6, D6. Асосий учтовушликларнинг секстаккордларида прима ёки квинта товушлари жуфтланиши мумкин. Секстаккордларнинг жойлашуви уч хил бўлади: зич, кенг, аралаш.
Аралаш жойлашувда икки жуфт овознинг ораси зич, бошқа икки жуфтининг ораси кенг бўлади.
Ўзининг акустик хусусиятлари жихатидан секстаккордлар унчалик турғун эмаслиги сабабли улар асосан тузимнинг уртасида ишлатилади.
Секстаккордларни қўлланиши автентик, плагал ва тўлиқ каденцияларни номукаммал каденцияларга айлантиради. Секстаккордларнинг жуфтланишида ва жойлашувида имкониятлар кўпайганлиги сабабли унинг учтовушликлар ва секстаккордлар билан қўшиш усуллари хилма хилдир. Бунда овозлар йўналишида параллел квинта ва октаваларга йўл қўймаслик керак.
Кварта – квинта нисбатидаги секстаккордлар учтовушликлар билан қўшилиши гармоник бўлади. S6- D қўшилишида барча овозлвр равон харакат қилади,S- D6 қўшилишида бас орттирилган кварта юқорига эмас, балки камайтирилган квинта пастга юради.
Бир хил функцияга эга бўлган учтовушлик билан секстаккорднинг изчиллиги қия ўрин алмашуви турини хосил қилади. Секстаккорднинг ўзи ҳам ўрин алмашиши мумкин. Бунда секстаккорднинг терциясини жуфтланишига йўл қўйилади. Секстаккордларнинг қўлланиши баснинг харакат йўлини анча бойитиши мумкин. Шунинг учун берилган куйларни гармониялашда T, S, D учтовушликларини уларнинг секстаккордлари билан навбатма навбат бериш лозим.
12 Uchtovushliklarning sekstakkordlar bilan qo’shilishidagi sakrashlar? Кварта – квинта нисбатидаги аккордларни қўшилишида бир аккорднинг примаси ёки квинтаси бошқа бир аккорднинг примасиги ёки квинтасига сакраш билан ўтиши мумкин.Бундай сакрашда параллел октава ва квинталарга йўл қўймаслик учун иккала аккорддан биттаси секстаккорд шаклида олиниши шарт.
Агар прима ёки квинта сакраши пастдан юқорига бўлса биринчи аккорд утовушлик иккинчиси эса секстаккорд бўлиши шарт. Агар прима ёки квинта сакраши юқоридан пастга бўлса аккордларизчиллиги турлича бўлиши мумкин.
Бундай сакрашлар ўрта овозларда ҳам бўлиши мумкин. Агар прима ва квинта сакрашлари бараварига иккита овозда хосил бўлса қўшалоқ сакраш дейилади. Бунда прима сакраши квинта сакрашидан юқорида бўлиши шарт, акс холда параллел квинталар хосил бўлиши мумкин.
Бир аккорднинг примасииккинчи аккорднинг квинтасига ёки терциясига сакраш билан ўтса аралаш сакраш дейилади.
Икки овознинг октавага томон тўғри харакати яширин октавалар дейилади. Икки овознинг квинта томон тўғри харакати яширин квинталар дейилади.
Сакрашларнинг қўлланиши овоз йўналиши воситаларини анча кенгайтиради. Демак куйга фақат аккордларнинг ўрин алмашуви ёрдамида эмас балки турли сакрашлар билан ҳам ранг баранглик киритилади. Ўрта овозлардаги сакрашлар асосан ёрдамчи техникавий ахамиятга эга бўлиб, кейин холатдан чиқиш йўлини топишга имкон беради.