8 Sakrash nima? Tersiya sakrashchi? Куйда иккита товушнинг ораси терциядан ошиб кетса сакраш дейилади. Кварта квинта нисбатидаги учтовушликларни гармоник қўшганда сопранода уларнинг биронтасининг терцияси бошқа бирининг терциясига йўналтирилиши мумкин. Бунда кварта ёки квинта интервалига юқорига ёки пастга сакраш бўлади. Бундай сакраш терция сакраши дейилади.
Терция сакрашида аккорднинг жойлашуви ўзгаради. Агар сакраш пастдан юқорига бўлса зичдан кенг жойлашувга ўтилади.Агар сакраш юқоридан пастга бўлса кенгдан зич жойлашувга ўтилади. Бас сакрашга карама карши харакат килади.
Минорда тониканинг терцияси доминантанинг терциясига фақат пастга камайтирилган квартага сакраши мумкин. Юқорига орттирилган квинтага сакраш ман этилади.
Кварта - квинта нисбатидаги аккордларнинг гармоник қўшилишида тенорда ҳам терция сакраши бўлиши мумкин. Бунда ҳам аккорднинг жойлашуви ўзгаради.Агар сакраш пастдан юқорига бўлса кенгдан зич жойлашувга, сакраш юқоридан пастга бўлса зичдан кенг жойлашувга ўтилади.
9 Basni garmoniyalashda qanday qoidalar bor? Басни гармониялаганда ўрин алмашувни асосан қуйидаги холларда: а) бас такрорланган пайтда; б) бас такрорланган пайтда; в) басда октавага сакрашлар бўлганда; г) бас анча йирик чўзимлардан иборат бўлганда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Овозни йўналтириш вақтида содир бўладиган хатоларнинг олдини олиш учун баснининг квартага йўналиши гармоник ва мелодик қўшилишга, квинтага йўналиши эса фақат гармоник қўшилишга йўл қўйишини эсда тутиш лозим. Лекин бундай холларда ўрин алмаштириш усулини хаддан ташқари кўп қўллаш ярамайди. Гармонияда бехудалик ва ўринсиз хилма-хилликка йўл қўймаслик учун ўрин алмаштиришларни саноқли хиссалар дойраси билан яъни, 4/4 ўлчовида чоракликлар билан, 6/8 ўлчовида эса нимчораклар билан чегаралаш маъқул. Умумий ритмик харакатни тақсимлаганда умумий темпни шунингдек, тактнинг кучли хиссасига нисбатан каттароқ ёки уларга тенг бўлган чўзимлар жойлаштирилишини назарда тутиш керак.
10 Asosiy uchtovushliklarning funksional sistemasi nima? Гармония нуқтаи назаридан лад деб тоникага бўйсунган аккордларнингўзаро муносабатига айтилади. Ладдаги товуш ёки аккорднинг бажарадиган вазифаси лад функцияси дейилади. Функциялар нисбатларига хос бўлган оҳанглар ва уларнинг ечимлари функционаллик дейилади. Ладнинг биринчи поғонасидан тузилган аккорд тоника дейилади ва ладнинг таянчи хисобланади. IV – поғонадан тузилган аккорд субдоминанта, V – поғонадан аккорд доминанта деб номланади. Бир нечта аккорднинг бир бирига боғланиб келган изчиллиги гармоник даврани хосил қилади. Энг оддий гармоник давра қуйидагича тузилади: T – S – D – T
Гармоник давраларнинг турлари:
T – D; D – T; T – D – T; D – T – D – автентик давралар T – S; S – T; T – S – T; S – T – S –плагал давралар T – S – D – T – тўлиқ давра