1. Фасадларни табиий тош ашёлар-мармар, гранит ва бошқа плиталар билан қуруқ усулда қоплаш кнауф жамлама тизимларининг элементлари


-расм. Йиғма пол асосини қуриш ва туташтириш жараёнлари. 35-расм



Download 16,73 Mb.
bet11/12
Sana23.06.2022
Hajmi16,73 Mb.
#697827
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
КНАУФ пардозлаш

34-расм.
Йиғма пол асосини қуриш ва туташтириш жараёнлари.

35-расм.
Йиғма пол асослари элементларини жойлаштириш.

Ҳозирги вақтда замонавий қуриладиган биноларда КРОНОПОЛ фирмасида ломинат полларни тайёрлаш кенг тарқалган. Бундай поллар дунёнинг 50 мамлакатида тарқалган сифатлилиги фойдаланиш хусусиятининг юқорилиги ва нақшларга бойлиги билан жалб қилди. Ламинат полларнинг кўриниши ва структуралари расмлари кетма кетлик жараёни 2 иловага кўрсатилган.


Қоплама поллар
Кронопол қоплама поллар –бу пол устидаги мустаҳкам ва элегант қоплама. Бундай қоплама полўз авзаллиги Билан ер юзида 50 дан ортиқ мамлакатларга таниқли бўлган ва одамлар уларга юқори баҳо берилган. Ўзининг юқори сифати, нақшларга бойлиги, эксплуатацион бирикмалардан ташкил топганлиги-бу халқаро ушюган мутахассислар ишларининг самарасидир.
Энг замонавий технологик ечимларнинг қўлланилиши эвазига, ёғоч унимларидан энг яхши нарсаларини олишнинг уддасидан чиқишган.
Кронопол ламинан Flooring маркали поллар бу ёғоч унимларидан келиб чиққан замонавий материал бўлиб, поллар қопламаси учун аталган. Биз қоплама полларнинг бир неча коллекцияларини тавсия этамиз. Улар бир-биридан ранг-баранги, ташқи структураси, плита базаларининг қалинлиги ва яхши сийирувчанлиги билан ажралиб туради. Бундай кўрсаткичларга таянган ҳолда панеллар жойлашиш ўрнини аниқлаш мумкин, улар иморатларнинг функциясига, қўзғалиш зичлиги ва юкламасига боғлиқ бўлади.

Девор юзаларини КНАУФ-гипскартон қопламалари ёрдамида синчсиз ва синчли қоплаш


Девор юзаларини КНАУФ-гипскартон қопламалари билан қоплаш оддий ва тез пардозлаш усули ҳисобланади. Бундай пардозлашнинг икки ҳил усули бор: синчли ва синчсиз.
Юзаларни синчсиз қоплаш. Cинчсиз услубда қопламалар девор юзасига “Фугенфюллер” ёки “Перлфикс”елимлари ёрдамида ёпиштирилади, синчли услубда эса олдиндан ўрнатилган синчга қотирилади. Пардозланаётган хонанинг баландлиги синчли усулда 10 метргача, синчсиз усулда гипскартон қоплама узунлигида (2, 5м) бўлади.
Асос юзасининг сифатига қараб (текис, нотекислиги) қопламаларни деворга ёпиштиришнинг 3 ҳил усули бор.
1-усул. Текис девор юзаларига гипскартон қопламаларни “Фугенфюллер” ёлими ёрдамида ёпиштиришдан иборат. Бундай деворлар темир-бетон панеллар, ёки йирик блоклардан қилинган бўлади. Қопламаларни ёпиштириш барча электр ва сантехника тизимлари ўрнатилгандан сўнг, пардозлашнинг “ҳўл” жа-раёнлари якунлангандан сўнг амалга оширилади. Бунинг учун девор юзаси олдиндан чангдан, кирдан, ёғ доғларидан ва қолип мойи қолдиқларидан тозаланиши керак. Сўнгра асоснинг шимувчанлигига қараб ўзига хос грунтлаш воситаси ёрдамида ишлов берилади. Текис, зичлиги юқори, намни шиммайдиган юзаларни “Бетоконтакт”грунтовкаси билан, намни шимувчан юзаларни “Грундермиттел” ёки “Тифенгрунд” грунтовкаси ёрдамида ёпишувчанлиги оширилиб ишлов берилади.
Гипскартон қопламаларида олинган ўлчовлар асосида розетка ва ўчиргичлар ўринлари очилади. Суртилган грунтлаш воситалари қуриганидан сўнг елим қоришма тайёрлаб, қоплама периметри ва ўртасига бир ёки икки қатор қилиб тароқли куракча ёрдамида суртилади. Ишончли бўлиши учун ўртага икки қатор суртилади. Шундан сўнг қопламани кўтариб тагликлар устига қўйилади ва деворга қисилади.
Қоплама текислагич ёрдамида текисланиб, унинг тиклиги метростат ёки сатх ўлчагич ёрдамида назорат қилинади. Гипскартон қоплама пол асосига 10-15 мм етказмасдан ўрнатилиши керак. Шкаф ёки бошқа жиҳозлар ўрнатилиши мумкин бўлган жойларда елим қопламанинг бутун юзасига тўлиқ суртилади.
Қопларида кўрсатилган қуриш муддати ўтиб, елим қуриганидан сўнг чокларни “Фугенфюллер” елими ва тасма ёрдамида ёпилади. Аввал чокка тасма энидан кенгроқ қилиб шпаклёвка суртилади, тасма шпател ёрдамида шпаклёвка-га ботирилади. Биринчи қатлам шпаклёвка қотганидан сўнг (тахминан 2-3 соат) иккинчи қатлам шпаклёвка кенг шпател ёрдамида бутун чокнинг кенглигига суртилади. Чоклар тўлиқ қуриганидан сўнг тўрли андава ёки бошқа мослама ёрдамида қопламалар юзаси билан бир ҳил текислик ҳосил қилгунича жилвирланади. Гулқоғоз ёпиштириш ёки бўяшдан олдин бутун юзага “Тифенгрунд” грунтовкаси ёрдамида ишлов берилади.
2-усул. Бу усулда девор юзасидаги қабариқликлар 20 ммгача бўлган ҳолларда қопламаларни асос юзасига ёпиштириш имконини беради. Бундай деворлар тур-ларига қалин елим қатламини талаб қилувчи ғиштдан, майда блоклардан ёки табиий тошлардан қирқиб тайёрланган блоклардан қурилган деворлар киради. Бундай ҳолларда “Перлфикс” елими ишлатилади. Биринчи усулда бажарилгани каби девор юзаси тайёрланиб, ўзига хос грунтлаш воситаси ёрдамида ишлов берилади. Сўнгра елимни тайёрлаб, қоплама периметрига 25 см оралатиб, ўртасига 35 см оралатиб (баъзи ҳолларда икки қатор) куракча ёрдамида чапланади. Шундан сўнг қопламани кўтариб тагликлар устига қўйила-ди ва деворга қисилади. Гипскартон қоплама пол асоси сатхига 10-20 мм етказмасдан ўрнатилиши керак. Қоплама устига қўйилган текислагич устидан резина болға ёрдамида енгил уриб тўғриланади ва тик ҳолатга келтирилади. Назорат метростат ёки сув сатхли ўлчагич ёрдамида амалга оширилади.
Чокларни ёпиш аввалги усулдаги каби амалга оширилади.
3-усул. Бу усул девор юзаси жуда нотекис бўлган ҳолларда деворга гипскартон қопламаларни ёпиштириш имконини беради. Девор юзаси тайёрланиб, ўзига хос грунтовка билан ишлов берилади. Шундан сўнг гипскартон қопламадан эни 100 мм лик бўлаклар кесилиб “Перлфикс”елими ёрдамида деворга ёпиштирилади. Иккита горизонтал бўлаклар шифт ва полга тақаб хонанинг бутун периметри бўйлаб ёпиштирилади. Вертикал бўлаклар эса уларнинг орасига 600мм оралатиб ёпиштирилади. Бу бўлаклар маёқ вазифасини бажариб девор юзасида бир текисликда ёпиштирилган бўлиши керак. Елим тўлиқ қотганидан сўнг бу бўлакларга “Фугенфюллер” елими ёрдамида 1-усулдаги каби қоплама ёпиштирилади. Шундан сўнг туташув чокларини ёпиш ишларига киришилади.
Юзаларни синчли қоплаш. Деворларни гипскартон билан қоплашда елимлашнинг имкони бўлмаганда, девор бўйлаб ўрнатиладиган металл синчдан фойдаланилади.
Металл синчни шифт профили ШП 60х27 ва шифт йўналтирувчи профили ШНП 28х27 дан деворларга тўғридан-осма ёрдамида қотириб ҳосил қилинади. Бундай синч конструкциясини гипскартон қоплама(ГКҚ) билан бир ёки икки қатламли қилиб қоплаш мумкин. Синч конструкциялари девор баландлиги 10 м гача бўлганда қўлланилади. Бир м² бир қатламли қопламанинг оғирлиги -15ни, икки қатламли қопламанинг оғирлиги эса 26 кг ни ташкил қилади. Қопланаётган юзанинг узунлиги 10 м дан кўп бўлганида температуравий (деформацион) чоклар кўзда тутилиши керак.
Қоплаш ишлари бошлангунига қадар қурилиш-монтаж ишлари, ҳўл жараёнлар билан боғлиқ пардоз ишлари ҳамда электр ва сантехника тизимларини ўрнатиш ишлари тугалланган бўлиши керак. Қоплаш учун ишлатиладиган материалларнинг намлиги 8% дан ошмаслиги керак. Туташув чокларида дарзлар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида ишлар олиб борилаётган хоналарнинг намлик даражаси фойдаланиш вақтидагидек бўлиши, ҳарорат Қ15ºС дан паст бўлмаслиги керак. Қоплаш ишлари полда, шифтда ва асосий деворда қоплаш юзасини режалашдан бошланади. Йўналтирувчи(ЙШП) ва устун (ШП) профилларининг ўрни, тўғри осма ва анкерларнинг ўрни, эшик ва деразалар ўринлари, талаб қилинган жойларда температуравий чоклар ўринлари белгиланади.
ЙШП ларини ўрнатишдан олдин уларнинг орқа томонига зичлаштирувчи тасма ўрнатилади. Шифтга ва полга йўналтирувчи профиллар Ø6мм ли узунлиги Lқ35 мм ли дюбеллар ёрдамида қотирилади. Дюбеллар қадами 1м дан кўп бўлмаслиги керак. Ҳар бир профил камида учта дюбел билан маҳкамлани-ши керак. Устун (ШП) профиллар ўрнатиш учун тўғри осмалар ўрнатилади. Бу тўғри осмалар орасидаги масофа 1, 5 м дан ошмаслиги керак. Горизонтал йўналишда улар орасидаги масофа устун профиллар орасидаги масофага тенг бўлиб, 600 мм ни ташкил қилиши керак. Агар қопланаётган ГКҚ сопол плиталар билан қопланадиган бўлса устун профиллар қадамини 400 мм гача камайтириш керак. Товуш изоляцияси мақсадида тўғри осмаларнинг орқа томонига зичлаштирувчи тасма елимланади.
Шундан сўнг устун профиллар йўналтирувчи профилларга киргизилиб осмаларга LN 9 бурама михлари ёрдамида қотирилади. Тўғри осмаларнинг чиқиб қолган ортиқча қисмлари букиб қўйилади ёки кесиб ташланади. Устун профиллар ўрнатилишининг тўғрилигини метростат ёки сувли сатх ўлчагич ёр-дамида назорат қилиб туриш керак. Устун профилининг (ШП) узунлиги йўнлтирувчи профиллар (ЙШП) орасидаги масофадан 8-10 мм кам бўлиши кераклигини доимо ёдда сақлаш керак.
Синч ўрнатиш ишлари тугалланганидан сўнг унга гипскартон қоплама ТN 25 бурама михлари ёрдамида қотирилади. Қотирш ишлари бир томондан иккинчи томонга қараб, деформацияланишга йўл қўймай, 250 мм оралатиб олиб борилади. Қопламалар вертикал ҳолатда монтаж қилинади. Қопланиш юзаси гипскартон узунлигидан катта бўлса, горизонтал чокларнинг орқа тарафидан ШП профилининг бўлаклари бир сатхли туташтиргичлар ёрдамида ўрнатилади. Туташув чокларида гипскартон қоаламаларнинг қирраси ранда билан қалинлигининг 2/3 қисми чуқурлигида 22, 5º бурчак остида олибташланад. Горизонтал чоклар узлукли қилинади. Пол ва гипскартон орасида 10 мм бўшлиқ қолдирилади. Эшик ва дераза кесакиларининг тик йўналишида қопламаларни туташтирилишига йўл қўйилмайди.
Гипскартон қопламаларни синчга ўрнатишдан олдин розетка, ўчиргич, шамоллатиш тизими панжаралари ва б. ни ўрнатиш учун ўйиқлар ўйиб олинади.
Ички ва ташқи бурчаклар ҳосил бўлган жойларда юқалаштирилган қирралар кесиб олиб ташланади. Чиқиқ бурчакларга махсус мослама ёрдамида бурчак ҳимояловчи профил БҲП 31/31 ўрнатилиб, якуний шпаклёвка қилинганда у ёпиб юборилади. Эшик кесакилари билан туташган жойларда қопламалар эшик кесакисининг ташқи юзаси билан бир текисликда ўрнатилиб, улар орасидаги чок частпак билан ёпилади.
Агар қоплама икки қатлам гипскартон билан қопланадиган бўлса, иккинчи қатлам биринчи қатлам устидан ТN 35 бурама михлари билан қотирилади. Бунда биринчи қатлам бурама михларининг қадами уч баравар оширилиб, иккинчи қатлам бурама михларининг қадами 250 мм қилинади. Биринчи қатлам қопламаларининг чоклари арматураловчи тасма қўймасдан ёпилади. Иккинчи қатлам гипскартон вертикал чоклари 60 см силжитиб, горизонтал чоклар эса биринчисига нисбатан 40 см силжитиб ўрнатилади. Чок ямаш ишлари синчсиз қоплаш технологиясидаги каби бажарилади (36, 37, 38-расмлар).
А







Б





В








Download 16,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish